Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Процессда биргаликда иштирок этиш



Download 12,6 Mb.
bet41/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

41-м о д д а. Процессда биргаликда иштирок этиш


Судга бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан талаб қўйилган ариза берилиши мумкин.
Даъвогарлар ва жавобгарлардан ҳар бири бошқа тарафга нисбатан процессда мустақил равишда иштирок этади. Учинчи шахслар ҳам процессда биргаликда иштирок этишлари мумкин.
Процессда биргаликда иштирок этишга даъво ишларида, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ҳамда аризалар бўйича ишларда ва алоҳида тартибда кўриладиган ишларда йўл қўйилади.
Биргаликда иштирок этувчилар ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топширишлари мумкин.


1. Процессуал шерик иштирокчиликда фуқаролик ишининг судда кўрилишида ҳар икки тарафдан ҳам бир неча даъвогарлар ёки бир неча жавобгарлар иштирок этади.
Юқорида келтирилган қонунда белгиланганидек, даъвогарнинг ўрнини бир вақтнинг ўзида қачонки низоли ҳуқуқ бир неча субъ­ектларга тегишли бўлганида бир неча шахслар (шерик даъвогарлар) эгаллашлари мумкин. Масалан, васият бўйича мерос мулки ворис­ларнинг фақат бирига қолдирилганида (ФКнинг 1142-моддасига биноан) мерос мулкидан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (марҳумнинг вояга етмаган болалари, боқимида бўлган бошқа шахслар) ўзларига тегишли мерос ҳиссасининг ажратиб берилиши тўғрисида судда даъво қўзғатиб шерик даъвогар бўла оладилар.
Даъво юзасидан жавобгар тараф ҳам бир неча шахслардан ибо­рат бўлиши мумкин. Масалан, бир неча шахс биргаликда жиноят қилиб, айтайлик ўғрилик қилиб ёки ташкилотга зарар етказганлари­да, жиноятдан зарар кўрган шахс судда даъво қўзғатиб, кўрган зарарининг жиноятда иштирок қилган барча шахслардан шерикчи­лик принципи асосида ундирилиши тўғрисида талаб қўя олади. Бу принципнинг мазмуни, моҳияти шундан иборатки, агар зарарни шериклардан биридан ундириш мумкин бўлмаганида, унинг ҳиссасини бошқа шерик жавобгарлардан ундириш мумкин бўлади.
Даъвогар томонидан бўладиган шерик иштирокчилар одатда фаол иштирокчилик ва жавобгар томонидан ишда қатнашадиган шерик иштирокчилар эса суст (пассив) иштирокчилик деб аталади. Агар процессда бир вақтнинг ўзида бир неча даъвогарлар ва бир неча жавобгарлар иштирок этсалар, аралаш шерик иштирокчилик тўғрисида сўз боради.
2. Процессда шерик иштирокчилик мажбурий ва номажбурий (факультатив) бўлиши мумкин.
Мажбурий шерик иштирокчиликда процесс субъектларидан бирининг ҳуқуқи (ёки бурчи) тўғрисидаги масалани, ҳуқуқий муно­сабатнинг бошқа субъектларининг ҳуқуқлари ёки мажбуриятлари­ни шу бир вақтнинг ўзида аниқламасдан ҳал этиш мумкин бўлма­ганида, суд низоли ҳуқуқий муносабатнинг ҳамма шерик даъвогар­лар ёки шерик жавобгарларини ишга жалб этишга мажбур бўлгани­да мажбурий шерик процессуал иштирокчилик тўғрисидаги сўз боради. Масалан, турар-жойдан кўчириш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд шерик жавобгарлар сифатида оиланинг барча вояга етган аъзоларини процессга жалб қилишга мажбур.
3. Фуқаролик процессида факультатив (номажбурий) шерик иштирокчилик бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган талабларнинг бирига қўшиб ҳал қилиниши мажбурий бўлмаса ҳам, аммо мақсад­га мувофиқ деб топилган ҳолда вужудга келади. Масалан, мулк­нинг ўғриланиши туфайли зарар кўрган бир шахснинг даъво иши судда қўзғатилганида, жавобгарга нисбатан бошқа шахсларнинг ҳам даъволари борлиги аниқланганида, бундай шахслар ҳуқуқлари­нинг ҳимоя қилинишини хоҳласалар кўриладиган ишда шерик даъвогарлар бўлиб ҳисобланишлари мумкин. Суд ҳамма даъво ишининг бир вақтнинг ўзида кўрилиши мақсадга мувофиқ деб топилганида ва бундай ҳолларда бошқаларнинг ҳам иштирок этишини лозим топса, иш юзасидан қўшимча даъвогарлар сифатида ишда иштирок этиш учун бошқа зарар кўрган шахсларни таклиф қилади. Уларнинг ишда иштирок этишлари мажбурий эмас, аммо ўз мулкий ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини хоҳласаларгина бир вақтда кўриладиган ишда шерик даъвогарлар сифатида иштирок этишлари мумкин.
4. Суд лозим ҳолларда шерик даъвогарларни процессда ишти­роки ҳақида хабардор қилиши мумкин (ФПКнинг 160-моддаси). Шерик иштирокчилик даъво талабларини суд бирлаштирган ҳолларда ҳам вужудга келади (ФПКнинг 155-моддаси).
Қонунда белгиланганидек, биргаликда иштирок этувчилар иш­ни олиб боришдаги шерик иштирокчилардан бирига топшириш­лари мумкинлигини суддаги вакилликдан унинг процессуал ҳолати ва бошқа жиҳатларига оид фарқларига ва уни расмийлаштиришга аҳамият бериши лозим.
Процессда биргаликда иштирок этиш тарафларнинг хоҳиши билан, шунингдек, суднинг ташаббуси билан ҳам бўлиши мумкин.
Демак, процессда биргаликда иштирок этишнинг асосий мақсади иш кўришда вақтни иқтисод этиш билан ишни тез ва ўз вақтида моҳиятини йўқотмасдан кўриб ҳал этишдан иборат.
Суд амалиётига эътибор берайлик:
1. Б.Б. судга даъво ариза билан мурожаат этиб, у ПМК-4 да кўп йиллардан бери ишлаб келиб, янги қурилаётган Бинокор кўчаси­даги 9-уй 2 хона берилиши кераклигини, аммо собиқ бошлиқ З.А. уни алдаб, унга ажратилган турар-жойни Р.Р.га бериб юборгани учун ўзига эгалик ҳуқуқини белгилаб, хусусийлаштириш ҳақидаги қарорни бекор қилиб, Розиқовлар оиласини кўчиришни сўраган.
Ширин шаҳар судининг 1998 йил 9 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъво қаноатлантирилган.
Сирдарё вилоят суди Раёсатининг 1999 йил 16 апрелдаги қарорига асосан ҳал қилув қарорига ўзгартириш киритилиб, Р.Р. бошқа турар-жой бермасдан кўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 1999 йил 2 июлда мазкур фуқаролик иши назорат тартибида кўрилиб, биринчи босқич суди жавобгар Р.Р. ва унинг турмуш ўртоғини турар-жойга бўлган қонуний ҳуқуқларини бузиб, уларни жавобгар тариқасида ишга жалб қилиши лозим бўлсада, фақат С.Р.ни гувоҳ қаторида сўраш билан чеклангани, шунингдек, даъвогар низоли уйнинг 1-хонадонига пул тўлаб хусусийлаштирсада, унинг номига 2 хонадон расмийлаштирилгани, даъвогарнинг турар-жойга муҳтож эмаслиги билан боғлиқ қатор масалаларни ойдинлаштирмаганлиги аниқланди.
Бундай камчиликларга йўл қўйилиб чиқарилган суд қарори қо­нунсизлиги ҳақида судлов ҳайъатининг ажрими чиқарилиб, Ширин шаҳар судининг ҳал қилув қарори ва вилоят суди Раёсатининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан судга кўришга юборилди1.
2. Бошқа мисол: Эр-хотиндан бирининг мажбуриятлари бўйича орттирган барча ашёлари оила эхтиёжлари учун ишлатилганлиги аниқланса, эр-хотиннинг умумий мажбуриятлари бўйича, шунинг­дек, улардан бирининг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш эр-хотиннинг умумий мол-мулкига ҳам қаратилади. Бу мол-мулк етар­ли бўлмаган тақдирда эр-хотин кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар юзасидан уларнинг ҳар бирига қарашли мол-мулк билан шерик жавобгар бўладилар2.
3. С. мерос мулкка нисбатан ворислик ҳуқуқини белгилаш, А.ни уйдан кўчириш ҳамда судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд даъвони қаноатлантирган.
Вилоят судининг ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 5 июлда қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги “Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15-бандига кўра, мерос мулк­ка бўлган ҳуқуқ ҳақидаги низоларни кўришда суд барча ворисларни ишда иштирок этишга жалб қилиши лозим.
Аниқланишича, мерос қолдирувчининг уч нафар фарзандлари бўлиб, улар ФКнинг 1135-моддасига кўра қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар ҳисобланади.
Суд низони кўришда барча ворисларни ишда иштирок этишга жалб қилмасдан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир маса­лани ҳал қилган.
Бу ҳолат ФПКнинг 314-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish