Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Тарафларнинг процессуал ҳуқуқ ва



Download 12,6 Mb.
bet40/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

40-м о д д а. Тарафларнинг процессуал ҳуқуқ ва
мажбуриятлари


Тарафлар процессуал ҳуқуқлардан тенг фойдаланадилар ва тенг мажбуриятларга эга бўладилар.
Даъвогар ўз арзида баён қилинган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдори­ни оширишга ёки камайтиришга, улардан бутунлай ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Жавобгар даъвогарнинг талабини тўлиқ ёки қисман тан олишга ҳақли.
Даъво ишининг тарафлари процесснинг исталган босқичи­да келишув битими тузиш орқали ишни якунлашга ҳақли­дирлар.
Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонунга хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, суд даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди ва келишув битимини тасдиқламайди.
1. Низоли ҳуқуқ тўғрисидаги масалалар судда кўрилиши ва ҳал қилинишида тарафлар процесснинг бошқа иштирокчиларидан фарқли равишда ўзларига хос ҳуқуқларга эга бўладилар, чунончи, даъвогар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини оширишга ёки камайтиришга ёхуд даъводан воз кечишга, жавобгар эса, даъвога иқрор бўлишга ҳақли бўлади. Тарафлар процесснинг ҳар қандай даврида ишни келишув битими билан тамомлашлари мумкин. Тарафларнинг бу ҳуқуқлари қонунга биноан суд назорати остида амалга оширилади.
Суд тарафларга тегишли бўлган ҳуқуқларнинг амалга ошири­лишида ҳар томонлама ёрдам беради, муайян процессуал ҳаракат­нинг қилиниши ёки қилинмаслигининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантиради.
2. Қонунда даъвонинг “асоси” ва “предмети” тўғрисида аниқ тушунтириш берилмаган бўлса-да, суд амалиётида даъвонинг асоси деганда даъвогарнинг даъво талабларини асослаш учун келти­рилган важ ва бошқа ҳолатлар назарда тутилади.
Даъвонинг предмети эса даъвогарни жавобгарга нисбатан мод­дий-ҳуқуқий талаби бўлиб кўрилади. Даъво предметининг ўзгар­тирилиши деганда, моддий-ҳуқуқий талабнинг бир турини бошқа тури билан алмаштириш тушунилади.
Агар бу ҳақда қонунда кўрсатилмаган бўлса суд даъвогарнинг розилигисиз даъвонинг предметини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
3. Даъвогар, даъво талабларининг миқдорини оширишга ёки камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида қонунда белгиланиши, бу даъвонинг асосини, предметини ўзгартириш деган маънони англат­майди. Суд лозим ҳолларда даъвогарнинг талабларини оширишга ёки камайтириш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқаришга ҳақли.
Даъвогарни даъводан воз кечиши мумкин деганда, уни жавоб­гарга нисбатан бўлган моддий-ҳуқуқий талабларидан мутлақо воз кечиб иш юритишни тугатиш тушунилади.
Даъводан воз кечиш фақат биринчи инстанция судларидагина мумкин бўлиб қолмасдан, шу билан юқори судларда: апелляция, кассация ва назорат судларида ҳам амалга оширилади.
4. Жавобгарни даъвога иқрор бўлиши бу, даъвогарни қўзғатган даъво талабларини асосли ва тўғрилигини тан олишдир. Даъвога иқрор бўлиш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин.
Даъвога иқрор бўлишни суд томонидан қабул қилиниши, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун асос бўлади.
Қонунда кўрсатилган айрим туркумдаги ишлар масалан: ота­ликни белгилаш, алимент ундиришни қонунда кўрсатилган миқ­дорини камайтиришга оид низолар ва ҳоказолар бўйича келишув битимини тузишга йўл қўйилмайди. Юқорида айрим суд қарор­ларидан мисоллар келтирамиз:
1. С. судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, К., Л. ва М.лар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан ўзига тегишли бўлган уйни бўшатмаётганликларини кўрсатиб, уларни оила аъзолари билан уйдан кўчиришни сўраган.
К., Л. ва М.лар даъвони тан олмасдан, судга қарши даъво ариза билан мурожаат этиб, уйнинг олди-сотди шартномасини расмий­лаштириш тартиби бузилганлигини, сотувчининг вакили Г. кели­шилган пул суммасини олиш шартларига риоя қилмаганлиги оқибатида ҳуқуқлари бузилганлигини кўрсатиб, низоли уйнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлар.
Суд С.нинг даъво талабини қаноатлантириб, К., Л. ва М.ларни оила аъзолари билан низоли уйдан бошқа турар-жой бермасдан кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган. К., Л. ва М.ларнинг қарши даъво талабларини рад қилган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажри­ми билан иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, С.нинг даъво талаби рад қилинган. Қарши даъво талаблари қаноат­лантирилиб, К. ва С. ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори чиқарилган.
Олий суд Раёсати 2002 йил 30 апрелда назорат инстанцияси суди ажримининг янги ҳал қилув қарор қабул қилишга оид қисми­ни бекор қилиб, қуйидаги асосларга кўра ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборди.
Биринчи инстанция суди ишни судда кўришга тайёрлаш шарт­лигини назарда тутувчи ФПКнинг 159, 160-моддалари талабларини ва Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида”ги қарорининг тушунтиришларини бажармаган. Ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби масаласини ҳал қилмаган, қарши даъво аризаси бўйича олди-сотди шартномасини тасдиқлаган нотариус А.ни жавобгар сифатида ишга жалб қилма­ган, унга ФПКнинг 40-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбурият­ларини тушунтирмаган, даъво аризалари билан таништирмаган. Шунингдек, суд тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини етарли даражада аниқламаган, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво бўйича мулкдор бўлмаган М.ни даъ­вогар сифатида иштироки, ФКнинг 140-моддаси тартибида ишонч­нома билан К. номидан ҳаракат қилган Г.нинг жавобгар сифатида ишда иштироки қонун нормаларига қай даражада мослигини муҳокама қилмаган, ФПКнинг 42-моддаси тартибида ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш масаласини ҳал қилмаган.
Суд К.нинг қарши даъво аризасининг асосини аниқламаган, чунончи олди-сотди шартномаси бўйича пул суммасини олиш шартлари бузилганлиги ҳақидаги даъво талаби С.га қаратилганми ёки ўзининг вакили Г.га нисбатан бўлса, бу алоҳида даъво тар­тибида кўрилишини эътиборга олмаган.
Юқорида баён қилинган камчиликларга назорат инстанцияси суди ҳам етарли даражада баҳо бермасдан иш бўйича янги ҳал қилув қарори чиқарган1.
2. А.Р. жавобгарлар Н.Р. ва М.Р.ларга нисбатан бир неча ҳал қилув қарорлари бўйича ундирилаётган алимент миқдорини камай­тириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд даъво аризани қаноатлантирган. А.Р.дан ундириладиган алимент миқдори камайтирилиб, ҳар бир бола учун тўланадиган алиментнинг тенг улушдаги янги миқдори ойлик даромадларнинг олтидан бир қисми миқдорида белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, Н.Р. фойдасига қизи С.нинг таъминоти учун вояга етгунга қадар ҳар ойлик иш ҳақидан тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундирилган. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидаги­ларга кўра апелляция инстанцияси суди ажримининг Н.Р. фойда­сига ундириладиган алимент миқдорини ўзгартиришга оид қисми­ни бекор қилиб, иш бўйича илгари чиқарилган ҳал қилув қарорини кучда қолдирди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича А.Икромов туман­лараро судининг 2002 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори билан А.Р.дан бир нафар фарзанди учун ҳар ойлик даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида Н.Р. фойдасига алимент ундирилган. Шу­нингдек, мазкур суднинг 2002 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан А.Р.дан бир нафар фарзанди учун ҳар ойлик даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида Н.Р. фойдасига алимент ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 115-моддасига мувофиқ, бошқа-бошқа ота-онадан туғилган вояга етмаган болалар учун суднинг бир неча ҳал қилув қарорларига асосан бир ота (она)дан ундирилаётган алиментнинг умумий миқдорини ушбу Кодекснинг 99-моддасида назарда тутилган миқдордан ошиб кетса, суд уларнинг ҳар бирига тегишли бўлган алиментнинг тенг улуш­даги янги миқдорини белгилайди.
Бу ҳолда, биринчи инстанция суди Оила кодекси 99-моддаси­нинг тўланилиши лозим бўлган алимент икки бола учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромаднинг учдан бир қисми миқдорида белги­ланганлиги ҳақидаги талабига кўра, болаларга тўланадиган али­ментнинг тенг улушдаги янги миқдорини ҳар бола учун олтидан бир қисми миқдорида белгилаб қонуний хулосага келган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди юқорида баён қилинган қонун норма­ларига оид равишда ҳал қилув қарорини ўзгартирган1.
Демак, суд қонунда кўрсатилган ҳолларда даъво талабларининг миқдорини камайтиришга ҳам ҳақли эканлиги ҳақида сўз боради.
3. К.Н. уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш тўғрисида Маматқуловга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд даъво аризани қаноатлантирган.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидаги­ларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 314-моддаси иккинчи қисми 4-банди талабига кўра, суд ишда қатнашишга жалб қилин­маган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилган бўлса ҳал қилув қарори, ажрим, қарор мажбурий тартибда бекор қилинади.
Суд низоли хонадон эр ва хотиннинг умумий мулки эканли­гини аниқлаган бўлсада, У.М.нинг хотини Х.А.ни тараф сифатида ишда қатнашишга жалб қилмасдан унинг ҳуқуқ ва мажбурият­ларига доир масалани ҳал қилиб, суд қарорини бекор қилиш учун асос бўладиган хатоликка йўл қўйган1.
4. М.М. ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида О.М.га нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган.
Суднинг ажрими билан тарафларнинг келишув битими тасдиқ­ланиб, иш юритиш тугатилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидаги­ларга кўра иш юзасидан чиқарилган суднинг ажримини бекор қи­либ, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун юборган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 40-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавоб­гарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонунга хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, суд даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди ва келишув битимини тасдиқламайди.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими шартига кўра, М.М. ўзига тегишли бўлган Искандаров кўчаси, 179-уйни О.М.га 2 йил муддатга вақтинча яшаш учун бериши, М.М. эса бунинг эвазига даъводан воз кечиши кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига қараганда, Искандаров кўчаси 179-уй М.М.нинг опаси Каримова номига расмийлаштирилган ва бу уйдан фойдаланишга оид келишув битимининг тасдиқланиши унинг ҳу­қуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузади. Бу ҳолатда суд қонунга зид равишда келишув битимини тасдиқлаган1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish