Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Биринчи инстанция судининг ажримлари



Download 12,6 Mb.
bet357/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

346-м о д д а. Биринчи инстанция судининг ажримлари
устидан апелляция тартибида шикоят
бериш ва протест келтириш ҳуқуқи


Биpинчи инстанция судининг ажpимлаpи устидан:
1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳоллаpда;
2) суднинг ажpими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳоллаpда, суд томонидан ажpим топши­pилган кундан эътиборан ўн кун ичида таpафлаp ва ишда иштиpок этувчи бошқа шахслаp апелляция инстанцияси суди­га суднинг ҳал қилув қаpоpидан алоҳида шикоят беpишлаpи, пpокуpоp эса, пpотест келтиpиши мумкин.
Биpинчи инстанция судининг бошқа ажpимлаpи устидан хусусий шикоят беpилмайди ва пpотест келтиpилмайди, бироқ, бундай ажpимлаpга қаpши эътиpозлаp апелляция шикояти ёки пpотестига киpитилиши мумкин.


1. Апелляция инстанцияси суди нафақат биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятлари (протестлари)ни қайта кўради, балки ажримлар ҳам қанчалик қонуний эканлигини текшириши мумкин.
Биринчи инстанция суди чиқарган ажрим устидан манфаатдор шахснинг берадиган шикоятига хусусий шикоят деб айтилади, про­курорнинг келтирган протести эса хусусий протест деб аталади.
Қонун биринчи инстанция судининг чиқарган барча ажримлари устидан шикоят бериш ёки протест келтириш мумкинлигини кўрсатмайди. Биринчи инстанция суди ажримлари устидан шикоят бериш ёки протест келтириш масаласи аввало, ажримлар қайси суд томонидан чиқарилган бўлишга қараб ҳал қилинади. Бу қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди чиқарган ажримлар устидан шикоят бериб бўлмайди.
Бошқа барча судларнинг ажримлари устидан шикоят бериш, протест келтириш мумкин бўладиган ва мумкин бўлмайдиган ажримларга бўлинади.
Шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин бўлган ажримлар, қонунда, масалан, ФПКнинг 108-моддасида суд хара­жатлари бўйича чиқарилган ажримлар, 125-моддасида жарима со­лиш тўғрисидаги ажримлар устидан хусусий шикоят қилиш,
130-моддасида процессуал муддатларни кечиктириш ва тиклаш, 147-моддасида ишни бир суддан бошқа судга ўтказиш тартиби, 152-моддасида аризани қабул қилишни рад этиш, 256-моддасида даъвони таъминлаш масаласи тўғрисида чиқарилган ажримлар устидан хусусий шикоят келтириш, 213-моддасида ҳал қилув қаро­рига тузатиш киритиш тўғрисида суднинг ажрими устидан хусусий шикоят бериш, 214-моддасида қўшимча ҳал қилув қарорини чиқа­ришни рад этиш ҳақида чиқарилган ажрим устидан хусусий шикоят бериш, 215-моддасида ҳал қилув қарори тушунтириш бўйича суднинг ажрими устидан хусусий шикоят бериш, 216-моддасида ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш юзасидан чиқарилган ажрим устидан хусусий шикоят бериш, 220-моддасида ҳал қилув қарорини дарҳол ижро қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят, 95-моддасида ишни тўхтатиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят, 374-моддасида ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят бериш ва бошқалар кўрсатилган. Булардан ташқари, суднинг ажрими ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қиладиган ҳолларда ҳам, маса­лан, аризани ёки апелляция шикояти қабул қилиш тўғрисидаги илтимос рад қилиниши, ишнинг юритилишини тўхтатиш ва бошқа баъзи ҳолларда чиқарилган ажримлар устидан ҳам хусусий шикоят (ёки протест) берилиши мумкин. Биринчи инстанция судининг баъзи бошқа ажримлари устидан хусусий шикоят берилмаслиги ёки протест келтирилмаслиги қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлади. Бундай ҳолларда ажримларга қарши эътирозлар апелляция шикояти ёки протестига киритилиши мумкин.
Апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест келтириш муддатини тиклашни рад қилиш ҳақида суд томонидан чиқарилган ажрим устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин. Мазкур ажрим ишнинг илгарилашига тўс­қинлик қилганлиги сабабли унинг устидан хусусий шикоят бери­лиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.1



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish