Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet360/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

38-боб. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ
ХАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ ВА АЖРИМЛАРИ УСТИДАН
КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ БЕРИШ (ПРОТЕСТИ КЕЛТИРИШ)


3481-м о д д а. Кассация шикояти бериш (протести
келтириш) ҳуқуқи ва муддати


Қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чиқ­қан кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иш­тирок этишга жалб қилинган шахслар томонидан кассация ши­кояти берилиши ва прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.


1. Республикамизда турли соҳаларда олиб борилаётган исло­ҳотлар суд тизимини ҳам четлаб ўтмади. Мустақилликнинг қисқа даврида қатор қонун ва кодексларнинг қабул қилиниши процессуал қонунчиликка ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказди.
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида апелляция босқичи суди 2000 йилдан фаолият кўрсата бошлади. Кассация суди эса ўзининг янги хусусиятлари билан эътироф этиладиган бўлди.
Фуқаролик иши судда кўриб ҳал этилган манфаатдор шахс, унинг якунидан ҳамиша қаноатланавермайди. Шу боисдан ишни кўрилишидан ва унинг якунидан норози бўлган шахслар, ўзлари­нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни давом этти­риш мақсадида юқори судга шикоят, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилувчи прокурор эса, протест келтириш ҳуқуқидан фойдаланадилар. Демак, суднинг тегишли масала бўйича чиқарган қарори уларнинг субъектив ҳуқуқига таъсир кўрсатганлигидан далолат беради. Шу туфайли, ундан кейин процессни давомийлиги ишда иштирок этувчи шахсларнинг, прокурорнинг ҳам биринчи инстанция судининг чиқарган актига нисбатан бўладиган муноса­батига боғлиқ бўлади. Агар манфаатдор шахслар суднинг чиқарган ҳал қилув қарори, ажримларидан қаноат ҳосил қилмасалар, юқо­рида баён этилганидек, иш қайта кўрилиши мумкин.
Фуқаролик ишларини қайта кўриш институтларидан бири бў­либ, кассация тартибида иш кўриш ҳисобланади. Юқорида таъкид­лаб ўтилганидек, ишларни қайта кўрувчи судларнинг ҳар бири қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши, бундан олдинги аппеляция босқичида иш кўриш бобида айтиб ўтилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал қонунчи-лиги кассация тартибида иш кўриш институтидан 2000 йил декаб­рига қадар1 фуқаролик ишларини судда қайта кўришда иккинчи инстанция суди сифатида фойдаланиб келинган ва шу асосида қонуний кучга кирмаган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримларига шикоят бериш, прокурор эса, протест келтириш ҳуқуқидан фойдаланилган эди. Айни вақтда, кассация инстанцияси судида апелляция инстанцияси судининг айрим эле­ментларини сақлаб, у ҳар икки босқич судларининг ваколатларини бажарган дейишликка тегишли асослар мавжуд бўлган деб таъкид­ланса, хатоликка йўл қўйилмаган бўлади, деган фикр туғилади.
Кассация – французча “бузиш” маъносини англатиб, кўрилган фуқаролик ишларини қайта кўриш тушунилади.
Фуқаролик процессуал қонунчилигига киритилган кассация тартибида иш юритиш институтининг мақсади ишни қайтадан, тўлалигича, мазмунан кўрмасдан фақат ишнинг шикоят қилинган қисми бўйича моддий ва процессуал ҳуқуқий меъёрларининг тўғри татбиқ этилганлигини текширади.
ФПКга янги киритилган ва 2000 йил декабридан амалда татбиқ этилаётган кассация инстанциясида иш кўриш қатор жиҳатлари билан олдинги кассация институтидан фарқланади, жумладан, кассация шикоятини бериш, протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва уларнинг қайси муддатда берилиши ФПКнинг 348-1 моддасида ифодаланган. Унда кўрсатилишича, Ўзбекистон Респуб­ликаси барча судларининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари, ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қарори, ажрими чиққан кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар томонидан кассация шикояти берилиши ва прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.
Демак, кассация инстанцияси судида биринчи инстанция суди томонидан кўриб ҳал этилган ва апелляция судига шикоят (про­тест) берилмаган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ва ажримлар кўрилиши назарда тутилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шикоят бериш ҳуқуқига апел­ляция тартибидагидек, тарафлар (даъвогар ва жавобгар), учинчи шахслар, уларнинг вакиллари процессда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этган прокурор суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан кассация инстанциясига худди апелляция тартибидагидек, ўзи ишда қатнашганлигидан қатъи назар, кўрилган ишлар бўйича прокурор ёки унинг ўринбосарлари протест келти­риш ҳуқуқига эгадир (ФПКнинг 348-4 моддаси).
2. Фуқаролик процессуал қонунчилигида кассация тартибида шикоят қилиш (ФПКнинг 348-1 моддаси) учун бир йиллик муддат белгиланиши иш кўришни асоссиз чўзмаслик, кўп вақт ўтиши билан унинг моҳиятини йўқотишнинг олдини олиш ва шу билан манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муддат бўлиб хизмат қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори ва ажримларига нисбатан берилган шикоят ва келтирилган протестларни тегишли суд инстанциялари­да кўрилиши процессуал ҳуқуқ нормаларида кўрсатилган бўлиб, суд қарорлари чиққан кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 320, 346-моддаларига мувофиқ берилган шикоят ва келтирилган протестлар апелляция инстанция­си судларида, қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган суднинг ҳал қилув қарори ҳамда ажримлари устидан, улар чиқарилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фу­қаролик процессуал кодексининг 3481, 34816-моддаларига мувофиқ бир йиллик муддат ичида берилган шикоят ва келтирилган протестлар кассация инстанцияси судларида, барча судларнинг ҳал қилув қарор, ажрим ва қарорларига нисбатан улар қонуний кучга кирган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 350-моддасига мувофиқ уч йиллик муддат ичида берилган протест келтириш тўғрисидаги аризалар бўйича суд ва прокуратура органларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан келтирилган протестлар асосида ишлар назорат инстан­цияси судларида кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 3481 ва 34816-моддалари талабидан келиб чиққан ҳолда қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарор­лари ва ажримлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан бир йил ичида тегишли туман ҳамда вилоят прокурорлари томонидан кассация тартибида протест ёки хусусий протест киритилади.
3. Шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қонунда аниқ белгиланган, масалан, кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқи вакил сифатида қатнашган шахснинг ишонч қоғозида махсус кўрсатилган бўлиши керак.
Кассация шикояти (протести) нафақат суднинг ҳал қилув қарорини тўлиқ қисмига, шу билан бирга, унинг битта қисмидан ҳам масалан, хулоса қисмида кўрсатилган давлат божини тақси­мотидан норози бўлган қисмига алоҳида берилиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   356   357   358   359   360   361   362   363   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish