Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet365/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3486-м о д д а. Кассация шикояти ёки протестини олгандан
сўнг биринчи инстанция судининг
ҳаракатлари


Судья ёки суд раиси кассация шикояти ёки протестини олгандан сўнг:
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протестнинг нусхаларини юбориши;
2) ишда иштирок этувчи шахсларга ишни кассация инстан­циясида кўриш вақти ва жойи тўғрисида маълум қилиши;
3) суд қарори ижросини (агар у ижро этилмаган бўлса) иш кассация тартибида кўрилгунига қадар тўхтатиб қўйиши ва бу хусусда манфаатдор шахслар, ташкилотларни хабардор этиши;
4) кассация шикояти ёки протести келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддат ичида ишни тушган шикоят ёки протест билан бирга кассация инстанцияси судига юбориши шарт.
Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва тушган шикоятлар ёки протестлар билан танишишга ҳақли.


1. Биринчи инстанция судида кўрилган фуқаролик иши юзаси­дан апелляция шикояти (протести) берилмаган ишлар бўйича, қонунда белгиланган бир йил ичида норози бўлган манфаатдор шахсларнинг шикоят (протест)ларини олган суд қатор процессуал ҳаракатларни бажариши лозимлиги ушбу қоидада белгиланган, жумладан:
1) Суд ишда иштирок этган шахсларга шикоят, протестнинг нусхалари ва бошқа иш учун зарур ҳужжатларнинг нусхаларини қўшиб юборади;
2) Апелляция тартибида шикоят (протест) берилганда биринчи инстанция суди (ФПКнинг 325-модда) бажарган процессуал ҳара­кат каби ишда иштирок этувчи шахсларга ишни кассация судида кўриладиган вақти, куни, жойи ҳақида хабардор қилади;
Агар шикоят (протест)лар судга шахсан келтириб берилса, иш кўриш куни ва вақти ҳақидаги маълумот шикоят (протест)нинг нусхасида кўрсатилиб, белгилаб қўйилиши керак. Кассация тарти­бида ишни судда кўришга тайёрлашда биринчи инстанция суди тарафларнинг тайёрланиш имкониятини ҳисобга олиши лозим. Кассация инстанцияси суди ҳам ўз навбатида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг хабардор эканлигини текшириши лозим.
3) Ушбу шарҳланаётган модданинг мазкур банди фуқаролик процессуал қонунчилигига киритилган янги қоида бўлиб, бунга кўра биринчи инстанция суди ўзи чиқарган суд қарори ижросини иш кассация инстанцияси судида кўрилганича тўхтатиб қўйиши ва бу хусусда манфаатдор шахслар, ташкилотлар хабардор этилиши кераклиги ҳақида фикр юритилади. Албатта бундай ҳал қилув қарори ҳали ижро қилинмаган бўлиши талаб этилади.
Бундай қоиданинг киритилиши ноқонуний, асослантирилмаган, адолатсиз ҳал қилув қарорининг ижросини олдини олишга ва шу билан манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқларини поймол бўлишини олдини олишга қаратилгандир.
4) Биринчи инстанция суди кассация шикояти, прокурорнинг протестини олиши билан юқорида кўрсатилган процессуал ҳаракат­ларни бажаргандан кейин йигирма кунлик муддат ичида барча ҳужжатлар билан ишни кассация инстанцияси судига юборишлари кўрсатиб ўтилган. Бу қоидада белгиланган муддатнинг асосий моҳияти ишни асоссиз чўзилишини олдини олишга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
Ишда иштирок этувчи шахслар судда иш материаллари ва тушган шикоятлар ёки протест билан танишишга ҳақли (ФПКнинг 3486-моддаси).
Мазкур ҳаракатлар кассация инстанцияси судида ишларни ҳар томонлама, холисона ва тез суръатларда кўришни таъминлашга қаратилгандир.
Кассация инстанцияси суди номига шикоят (протест) берил­ганда мазкур суддан ишни бирон-бир мансабдор, ваколатли шахс белгиланган шикоят (протест) бериш муддати ичида талаб қилишга ҳақли эмас.
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари ва тушган кассация шикояти, прокурорнинг келтирган кассация протести билан тегишли жойларга чақириб эмас, балки шу ишни кўрган суд биносида танишишга ҳақли эканлиги суд ҳокимиятига бўлган ҳурматдан далолат беради.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish