Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet364/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3485-м о д д а. Кассация шикоятини (протестини)
ҳаракатсиз қолдириш


Агар кассация шикояти бериш ёки протести келтириш пайтида ушбу Кодекснинг 3483 ва 3484-моддалари талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят берганлик учун бож тўламаган бўлса, кассация шикояти ёки протести ҳаракатсиз қолдири­лади.
Кассация шикояти ёки протестини ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида судья бу шикоят ёки протестнинг ҳаракатсиз қолди­рилишига асос бўлган камчиликларни ва уларни тузатиш учун берилган муддатни кўрсатиб ажрим чиқаради.
Агар шикоят берган ёки протест келтирган шахс ажримда кўрсатилган камчиликларни белгиланган муддатда тузатса, шикоят ёки протест дастлаб судга тақдим этилган кунда берил­ган ҳисобланади. Акс ҳолда, шикоят ёки протест берилмаган ҳисобланиб, шикоят берган ёки протест келтирган шахсга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.


1. Фуқаролик ишлари юзасидан биринчи инстанция судлари­нинг чиқарган ҳал қилув қарорлари, ажримларидан норози бўлган манфаатдор шахсларнинг берадиган шикоятлари, прокурорнинг келтирган протести албатта қонун талабларига жавоб берган бўлиши лозим.
Кассация тартибида шикоят (протест) келтириш асосларини текшириш юқори судларнинг назоратида бўлиши қонунда белги­ланган. Юқори суд шикоят (протест) ваколатли шахс томонидан берилган-берилмаганлиги, иш апелляция тартибида кўрилган-кўрилмаганлигини, кассация шикояти (протести) белгиланган бир йил муддатда берилганлиги, кассация шикояти (протест)ни бериш қонунда белгиланган талабларга риоя қилганлиги, давлат божи тўланганлиги ҳамда бошқа ҳолатларни текшириши лозим.
2. Агар кассация шикоятини беришда ФПКнинг 3483, 3484-мод­далари талаблари бузилса, шикоят ҳаракатсиз қолдирилади. Суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва камчиликларни бартараф этиш учун муд­дат беради. Суднинг ажримида белгиланган муддат барча ҳолат­ларни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.
Агар кассация шикояти (протестини) ҳаракатсиз қолдириш ҳақидаги ажримга манфаатдор шахс эътибор бермасдан, кўрсатил­ган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этмаган ҳол­ларда, шикоят (протест) берилмаган ҳисобланиб, тегишли шахсга бу ҳақда чиқарилган ажрим билан қайтарилади.
Апелляция шикояти бериш ёки протест келтиришда Ўзбекис­тон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 322-
323-моддалари талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги, шунингдек, давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс томони­дан шикоят бериш учун давлат божи тўланмаганлиги апелляция шикояти ёки протестларни ҳаракатсиз қолдиришга асос бўлиши таъкидланган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 324-моддаси).
Юқорида қайд этилган камчиликлар билан берилган кассация шикояти ёки протести Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик про­цессуал кодексининг 3485-моддасига асосан назорат тартибида протест келтириш ҳақидаги ариза эса, шу кодекснинг 350-модда­сига асосан ҳаракатсиз қолдирилади. Бу ҳақда ажрим чиқарилиб, тегишли тарафларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун юборилади.
Судья томонидан белгиланган муддатда кўрсатилган камчилик­лар бартараф этилмаган ҳолда судьянинг асослантирилган ажрими билан шикоят ёки протест уларни берган тарафларга, қонуний вакиллар ва протест келтирган шахсларга қайтарилади.
Ҳал қилув қарори билан якунланган суд мажлиси жараёнида чиқарилган ажрим юзасидан шикоят берилган ёхуд протест келтирилган тақдирда улар ҳал қилув қарорига шикоят бериш ёки протест келтириш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг иш билан бирга апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
3. Кассация шикоятини (протестини) ҳаракатсиз қолдириш учун турли муҳим бўлмаган айрим эътиборсиз ҳолатлар назарда тутилмайди. Бунга мисол қилиб, кассация шикояти протестига имзо қўйилмаганлиги ёки қўйишга ваколати бўлмаган шахс томонидан имзо қўйилиши, даъвогар ўрнига ишда иштирок этмаган ваколати бўлмаган шахс томонидан имзо чекилиши ва ҳоказо ҳолатларни келтириш мумкин.
Кассация шикояти (протести)га талаб қилинадиган, унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг нусхалари билан судга бормаслик, шикоят (протест)ни ҳаракатсиз қолдириш учун асос бўлиши лозим. Агар имконият бўлса, бу камчиликларни жойида бартараф этиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.
Қонун кассация шикояти (протести)ни ҳаракатсиз қолдириш ҳақидаги ажрим устидан хусусий шикоят (протест) беришга йўл қўяди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish