Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet372/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

34813-м о д д а. Кассация инстанцияси судининг ишни
кўриш доираси


Ишни кассация тартибида кўраётганида суд биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини кассация шикояти ёки протестининг важлари ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар доира­сида текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.


1. Кассация инстанцияси суди ишни апелляция тартибида кўришдан фарқли равишда ишга доир тарафлар ҳамда ишда ишти­рок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган шикоят ҳамда про­курор томонидан келтирилган протест бўйича биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг фақатгина шикоят қилинган қисмини текширади.
Мазкур қоида фуқаролик процессуал қонунчилигига киритил­ган ўзгартишлардан бири бўлиб, кассация инстанцияси судида иш кўришни апелляция инстанцияси судида кўришдан фарқлайди ҳам­да биринчи инстанция суди чиқарган ҳал қилув қарорининг фақат шикоят қилинган ёки протест келтирилган қисминигина текши­ради. Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорларининг асослантирилмаган, ғайриқонуний қисми бўйича кассация тартибида манфаатдор шахслар томонидан шикоят бери­лиши ҳамда прокурор томонидан протест келтирилиши мазкур ҳал қилув қарорларининг фақатгина шикоят қилинган ҳамда протест келтирилган қисминигина кассация инстанцияси судида текши­ришга асос бўлади.
Суднинг ҳал қилув қарори асослантирилмаган, деганимизда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўла аниқланмаганлиги ва исбот­ланмаганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини тушунамиз.
Суд ҳал қилув қарорининг ғайриқонунийлиги – унинг қонунга, яъни ишнинг кўрилиши ва ҳал этилишида татбиқ этилиши лозим бўлган моддий ва процессуал ҳуқуқий нормаларига мувофиқ бўлмаслигидир. Моддий ҳуқуқ нормалари ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри татбиқ қилинганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга асос бўлади.
Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри татбиқ этилиши – асоссиз ҳал қилув қарори чиқарилиши ҳолларидагина, жумладан, суднинг хулосалари иш ҳолатларига тўғри келмагани­дагина ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асос бўлади. Агар биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўла ва тўғри аниқлаган бўлса-ю, аммо моддий ҳуқуқ нормаларини татбиқ этишда хатога йўл қўйган бўлса, бундай камчилик иккинчи инс­танция суди томонидан тузатилиши мумкин. ФПКнинг 316-модда­сида кўрсатилишича, апелляция, кассация, назорат инстанциялари ишни кўрган суд томонидан йўл қўйган қонунни бузиш ҳолларини ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ўзгартиришга ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқаришга асос бўлмайди деб топсалар, бу ҳақда ажримда, қарорда ёки махсус қабул қилинадиган хусусий ажримда кўрсатишлари лозим.
Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри татбиқ қилиш ишни нотўғри ҳал этишга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўла олади.
2. Юқорида айтиб ўтилганидек, кассация инстанцияси суди би­ринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини фақатгина шикоят қилинган, протест келтирилган қисминигина кўради. Суднинг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ҳамда хулоса қисм­ларидан иборат (ФПКнинг 206-моддаси). Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳал қилув қарорининг баён қисмида даъвогар­нинг талаби, жавобгарнинг эътирозлари ҳамда бошқа шахсларнинг тушунтиришларини, асослантирувчи қисмида ишнинг суд томони­дан аниқланган ҳолатлари, ишнинг ҳолатлари тўғрисидаги суд хулосаларига асос бўлган далиллар, суд у ёки бу далилни рад қилишда асосланган хулосалар, суд амал қилган моддий ва про­цессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилади. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида эса суднинг арз қилинган талабларни қаноатланти­риш ёхуд бутунлай ёки қисман рад этиш тўғрисидаги хулосаси, суд харажатларининг тақсимланиши ва ҳоказолар кўрсатилади.
Кассация тартибида шикоят қилинганда ёки прокурор томони­дан протест келтирилганда юқорида санаб ўтилан ҳолатларнинг ҳал қилув қарорида кўрсатилмаганлиги ёки эътиборга олинмаганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги ушбу қарорнинг муайян қисми юза­сидан кассация тартибида шикоят қилишга (протест келтиришга) асос бўлади.
Кассация инстанцияси судининг асосий вазифаси ҳам фақатги­на ҳал қилув қарорининг шикоят қилинган (протест келтирилган) қисминигина текширишдан иборат.
3. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқи­ши ва янги фактларни аниқлаши мумкин, агар бу далиллар биринчи инстанция судига тақдим этилмаган ёки суд асоссиз равишда бу далилларга баҳо бермаган ҳолларда йўл қўйилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   368   369   370   371   372   373   374   375   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish