Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet374/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

34815-м о д д а. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори устидан шикоят берилганлиги
(протест келтирилганлиги) муносабати
билан ишни кўрадиган кассация
инстанцияси судининг ваколатлари


Суд ишни кассация тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:
1) ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд бутунлай ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;
3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ишни янгидан кў­риб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли;
4) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра, иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмас­дан қолдиришга ҳақли.


1. Кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб ҳал этиш тартиби апелляция шикоятини (протестини) бериш тартибига ўхшаш кўринсада, бироқ айрим хусусиятлари ҳақида юқорида таъкидлаб ўтилган (ФПКнинг 3486-моддаси).
Юқорида (ФПКнинг 34815-моддасида) кассация инстанцияси судининг ваколатлари берилган. Бу қоидада, касация инстанцияси суди биринчидан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириши, ши­коят ёки протестни эса, қаноатлантирмаслиги мумкин. Амалиётда айрим судлар “ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин” деган ёзув билан чекланишлари ҳам учрайди. Шунинг учун ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш деб кўрсатилиши қонун талаб­ларига мос келади ва шундай ёзилиши керак.
Ҳозирги кунда судларимиз қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилув қарорлари чиқаришлари учун барча имкониятларга эга­дирлар. Чиқарилган ҳал қилув қарорларининг аксарияти ҳаққоний ва тарафларнинг ҳақиқий ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб қабул қилиниши сабабли шикоят қилинмайди ва улар юзасидан прокурор ҳам протест келтирмайди. Шикоят қилинган ёки протест келтирилган ҳал қилув қарорларининг кўпчилиги одил судлов талабларига тўла жавоб берганлиги туфайли ўзгаришсиз қолдири­лади, иккинчидан, ишни янгидан кўриш учун юбормасдан, ҳал қилув қарорини ўзгартириши ёки бутунлай ёхуд қисман бекор қилиши ва янгидан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Агар иш судда кўрилишида моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузил­ган ёки нотўғри татбиқ этилган, шунингдек, ишнинг барча ҳолат­лари ҳам аниқланмаган ва иш юзасидан ҳақиқатни белгилаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳам тўпланмаган бўлса, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилиши ишни ўша ёки бошқа суд таркибида янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориши мумкин (ФПКнинг 312-313-314-моддалари).
Муқаддам республикамизнинг баъзи туманларида фақат бирги­на суд бўлганлиги туфайли, кассация инстанцияси лозим топган ҳолларда, ишни бекор қила туриб, уни янгидан кўриш учун ўша туман судига юбориши мумкин эди. Бундай амалиётдан воз кечиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди.
ФПКга 2000 йил декабрда киритилган ўзгартиш ва қўшимча­ларга кўра, туманлараро судлари ташкил этилди. Эндиликда, агар биринчи инстанция судининг чиқарган қарори ишдаги далилларга нотўғри баҳо берилганлиги сабабли бекор қилинган бўлса ва иш судда қайтадан кўрилишида одилона, ҳаққоний ҳал қилув қарори чиқарилиши тўғрисидаги гумон бўлса, апелляция инстанцияси ишни бошқа таркибда кўришликка топширади.
Шунинг учун агар биринчи инстанция судида иккинчи марта кўрилган иш юзасидан иккинчи марта шикоят қилинган ёки протест келтирилган ҳал қилув қарорининг бекор қилинишини лозим топган апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиши ва ишни умумий асосларда биринчи инстанция суди сифатида кўриш учун ўзи иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги қоида ФПКдан чиқарилди, учинчидан, агар биринчи инстанция суди йўл қўйган хатони ишда мавжуд бўлган далиллар ва қўшим­чалар билан бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, ҳал қилув қарорини бутунлай ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақлидир, яъни ФПКнинг 314-моддасидаги қоидалар бўлса, тўртинчидан, ҳал қи­лув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ФПКнинг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра, аризани кўрмасдан қолдиришга ва иш юритишни тугатишга ҳақли.
2. Демак, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга асос бўлиб унинг қонуний, асосли, адо­латли бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 343, 34815-моддалари талабига мувофиқ, апелляция ва кассация инстанцияси судлари биринчи босқич судлари томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорларини ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга, қисман ёки бутунлай бекор қилиб, низо юзасидан янги ҳал қилув қарори чиқаришга ваколатлидир.
Биринчи босқич суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Фу­қаролик процессуал кодексининг 314-моддаси 2-қисмида кўрсатил­ган процессуал қонун нормалари бузилганлиги аниқланган ҳолда, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юборади.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорларини юқорида кўрсатилган процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги асоси­да қисман ёки бутунлай бекор қилиб, ишни янгидан мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида ажрим чиқараётган апелляция ёки кассация инстанцияси суди суд қаро­рини бекор қилишга сабаб бўлган барча асосларни ва зарур ҳол­ларда уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши лозим. Аммо, суд, у ёки бу далилнинг ишончлилиги, бир далилнинг бошқасидан устунлиги тўғрисида фикр юритишга ва мавжуд бошқа далилларга ҳуқуқий баҳо беришга ҳақли эмас.
3. Ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёхуд уни бутунлай ёки қисман бекор қилиш учун, агар биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар кассация инстанцияси судида бартараф этиш имконияти бўлмаган ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.
Апелляция ва кассация инстанцияси судлари шикоят ва про­тестларни кўриш жараёнида биринчи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 97 ва 100-моддаларида кўрсатилган асослар бўла туриб, ишни мазму­нан кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори чиқарганлигини аниқлаган тақдирда, ҳал қилув қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилиб, иш юритишни тугатиши ёхуд аризани кўрмасдан қолдириши мумкин.
Тарафлар томонидан апелляция, кассация шикояти ёки протес­ти берилганидан сўнг, ишни апелляция ёки кассация инстанция­ларида кўрилгунга қадар тарафлардан бири вафот этса ва улар ўртасидаги низо бўйича ҳуқуқий ворисликка ўтилишига йўл қўйил­са, тегишли инстанция суди унинг ворисларини ишга жалб қилиб, берилган шикоят, келтирилган протестларни мазмунан кўриши, низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 100-моддаси 7-банди асосида иш юритишни тугатиши лозим.
4. Кассация инстанцияси суди ўзига берилган ваколат доира­сида янги ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли. Бунинг учун биринчи инстанция суди қўпол бўлмаган хатоликка йўл қўйган бўлиши талаб этилади. Масалан, агар қўшимча далиллар талаб қилиш лозим бўлмаса, фақат моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри татбиқ қилинганлиги бўлиб ишни мазмунан кўришда иш ҳолатлари суд томонидан тўлиқ аниқланган бўлиши керак.
Кассация инстанцияси суди янги ҳал қилув қарори чиқаради деганда иш юзасидан олдин чиқарган ҳал қилув қарорига нисбатан мутлоқо қарама-қарши ҳал қилув қарорни чиқариш тушунилади, масалан, агар биринчи инстанция суди даъво талабларини рад этган бўлса, кассация инстанцияси суди ўз ажримида уни қаноатлан­тириш ҳақида ажрим чиқариши тушунилади.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   370   371   372   373   374   375   376   377   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish