Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet272/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

биринчидан, нотариал ҳаракат бажарилганлиги ёки унинг бажарилиши тўғрисидаги ҳужжат. Бундай ҳужжат, чунончи: мерос­га бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни рад қилганлик, ижро хати беришни рад қилганлик, олди-сотди, мулкни ҳадя қилиш тўғрисидаги ва бошқа битимларни гувоҳлантиришни рад қилганлик тўғрисидаги нотариуснинг қарори;
иккинчидан, шикоят юзасидан нотариуснинг ёки нотариал ҳаракатларни бажарувчи орган вакилининг ёзма баёноти ва бунга илова қилинадиган тегишли ҳужжатлар;
учинчидан, шикоятда кўрсатилган важларни исботлайдиган далиллар, масалан, уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқлай­диган ҳужжатлар, васиятнома, автомашина ҳужжати, товарнинг кредитга олинишида берилган мажбуриятнома ва шу кабилар далиллар бўлади.
Нотариал ҳаракат нотўғри бажарилганлиги ёки уни бажариш рад этилганлиги ҳақидаги шикоятлар нотариал ҳаракат нотўғри бажарилганлиги ёки бундай ҳаракатни бажариш рад этилганлиги аризачига маълум бўлган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда берилади.
Шикоятда бажарилган нотариал ҳаракатнинг ёки бундай ҳаракатни бажаришни рад этишнинг нотўғрилиги нималардан иборат эканлиги кўрсатилиши лозим. Шикоят бериш муддати ўтказиб юборилганда, уни тиклаш ҳақидаги илтимос суд томонидан умумий асосларда ҳал қилинади.
Қарздор нотариус ёки консул томонидан берилган ижро хати хусусида умумий тартибда даъво тақдим этиш йўли билан низола­шиши мумкин. Бажарилган нотариал ҳаракат негизида манфаатдор шахслар ўртасида келиб чиққан ҳуқуққа доир низо тааллуқли­лигига қараб, суд томонидан кўрилади.
Нотариус ва нотариал ҳаракатларни бажарувчи идораларнинг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар 1996 йил 26 де­кабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддаси, ФПКнинг 31-моддаси, 264-моддани 3-бандида ва 273-275-моддаларига мувофиқ кўрилади.


274-м о д д а. Фуқаролик ҳолати актларини қайд этишдаги
нотўғриликлар устидан шикоят бериш


Агар фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органлари фуқаролик ҳолати тўғрисидаги ёзувга тузатишлар киритишни рад этса, фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш дафтаридаги нотўғриликларни белгилаш тўғрисидаги ишларни суд кўриб чиқади.
Шикоятда фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш дафтаридаги хатоликлар нимадан иборат эканлиги, тузатиш киритиш қачон ва қайси фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органи томонидан рад этилганлиги кўрсатилиши лозим.


1. Ушбу қоида Фуқаролик процессуал кодексида мансабдор шахсларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш бобида берилган, чунки бундай ишлар, бизнинг назаримиз­да, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари билан боғлиқ. Шунинг учун бундай туркумдаги ишлар алоҳида тартибда кўрила­диган бобдан ушбу бобга ўтказилган.
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини қайд қилиш идораларида ҳодиса ва ҳаракатлар белгиланган рўйхатга олинган­дан кейингина фуқаролар, давлат ва жамоат ташкилотлари субъект­ларининг, ҳуқуқ ва манфаатлари тегишли фуқаролик ҳолати дало­латномалари ёзувларини қайд этиш идораларида ва судларда ҳимоя қилиниши мумкин.
Оила кодексида кўрсатилганидек, туғилиш, фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, исм, отанинг исми ва фамилияни ўзгар­тириш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш давлат идораларида ва “Фуқаро­ларнинг ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги 1999 йил 14 апрелдаги (янги таҳрир) Қонунга кўра, шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролари йиғинининг раиси (оксоқоли) фуқаролик ҳолати актларини рўй­хатга олишни қайд қилиши лозим.1
Далолатнома ёзувларига тузатиш киритиш учун асос бўлган ҳолат далолатнома ёзувларидаги ва бериладиган тегишли гувоҳно­маларни ёзишда йўл қўйилган хато ва ноаниқликлар ҳисобланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувлар унда номлари кўрсатилган шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш билан бирга бошқа шахсларнинг ҳам ҳуқуқ ҳамда бурчларига таъсир эти­ши мумкин. Шу туфайли бундай ёзувларнинг тўғри бўлиши муҳим аҳамиятга эгадир. Далолатнома ёзувлари расмий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Бу туркумдаги ишларни туғилиш, фарзандликка олиш, никоҳ, ажралиш ва вафот этганлик фактларини белгилашга оид бўлган ишлардан фарқи шундаки, нотўғриликларни белгилашда далолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлиб, фақат бу ҳужжат ўзидаги ноаниқликлар борлиги билан фарқланади.
Ёзувларда бўлган хатолар, нотўғриликлар одатда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш тўғрисидаги низога биноан тузатилади. Агар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларида ҳуқуқ ҳақида бирон низо бўлмаса ҳам, ёзувга тузатиш киритишни рад этган бўлсалар, фуқаролик ҳолати дало­латномалари дафтаридаги ёзувларнинг нотўғрилигини белгилаш тўғрисидаги ишларни суд кўради. Бундай ишлар амалдаги Фуқаро­лик процессуал кодексида судлар томонидан давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоятларни судда кўриш қоидаси асосида кўрилади.
Бундай тоифадаги ишлар бўйича мафаатдор шахслар нафақат ҳужжатларида хато нотўғриликлар бўлган фуқаролар бўлиб қол­май, балки мерос қолдирувчини вафотидан кейин тегишли ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлган уларнинг меросхўрлари ҳам бериши мумкин. Вояга етмаган болаларнинг туғилганлик ҳақидаги ёзувларга туза­тиш киритиш ҳақида уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчи­лари ҳам шикоят билан мурожаат этишга ҳақлидирлар.
Дафтарлардаги ёзувларнинг нотўғрилигини белгилаш тўғриси­да судга манфаатдор шахслар: ҳужжат эгалари, ворислар ва тегиш­лича бошқа шахслар, шунингдек, прокурор мурожаат қилиши мумкин.
Фуқаролик ҳолати далолатномалари дафтаридаги нотўғри ёзув­ларни белгилаш тўғрисидаги шикоят, шикоят берувчи яшайдиган жойдаги судга берилади. Шикоятда фуқаролик ҳолати далолатно­малари дафтаридаги ёзувларнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги, қачон ва қайси фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органи томонидан ёзилган ёзувни тузатишни рад этганлиги кўрса­тилиши лозим. Булардан ташқари шикоятда тегишли гувоҳнома нусхаси, рад этиш хулосаси, ҳужжатлардаги хатоларни тузатиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги маълумотлар ҳам илова қилинади.
Суд шикоятларни тайёрлаш вақтида лозим ҳолларда тегишли ҳужжатларни ўз ташаббуси билан талаб қилиб олиши ҳам мумкин. Шу билан бир қаторда, судья манфаатдор шахслардан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш идораларидан ва бошқа манфаат­дор ташкилот, фуқароларни ишга жалб қилиш масаласини ҳам кўриб чиқади. Агар суд фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзув­ларидаги хатоликларни кўришда, манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқи бузилишида низо борлиги аниқланса, бу ишлар даъво юритиш қоидалари асосида ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаро­лик ҳолати актлари ёзувларидаги хатоликларини белгилашни тар­тибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўллаш ҳақида»ги 1992 йил 13 ноябрдаги Қарорида суд фуқаролик ҳолати актидаги шикоятчини туғилганлик ҳақидаги ёзувда ота-онасининг миллати ёзилмай қолган бўлса, бу масалани ҳам кўриши ҳамда агар, бедарак йўқолган деб топилган эр ёки хотин топилса, уларнинг никоҳини бекор қилиш ҳақидаги ёзувлардан ташқари, фуқаролик ҳолати актлардаги дастлабки ёзувларни бекор килиш масаласи суд томонидан ҳал қилиниши белгиланган.1
ФПКнинг 275-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш дафтаридаги ёзувнинг нотўғрилиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларининг бундай ёзувни тузатишлари учун асос бўлади.
Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги нотўғрилик­ларни белгилашга оид бошқа масалалар юқорида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги «Фуқаролик ҳолати актлари ёзувларидаги хатоликларни белгилаш­ни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўллаш ҳақида»ги Қарорида ўз ифодасини топган.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish