Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Прокурорнинг аризасини кўриб чиқиш



Download 12,6 Mb.
bet275/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

277-м о д д а. Прокурорнинг аризасини кўриб чиқиш


Прокурорнинг аризасини суд йигирма кун ичида унинг иштирокида ва протестни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ёхуд протестни кўриб чиқмаган органнинг раҳбари ёки унинг вакили иштирокида кўриб чиқади.
Суд мажлисига орган раҳбари ёки унинг вакили узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги прокурорнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди, бироқ, суд бу шахснинг келишини шарт деб топиши мумкин.


1. Умумий қоидаларга кўра, прокурорнинг протести тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан кўрилиши ва протест юзасидан қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўришлари тўғрисида Конституция ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда кўрсатиб ўтилган.
Прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонунийлиги тўғриси­даги протестига органлар ва мансабдор шахсларнинг белгиланган муддатда жавоб бермаслиги қонунни ҳимоя қилувчи органларга нисбатан ҳурматсизлик, деб қаралмоғи, шу боисдан, суд прокурор­нинг аризасини кўришда бу ҳаракатга урғу бериши лозим, деган фикрдамиз. Шунинг учун судья ишни тайёрлов босқичида ва маз­мунан кўриш жараёнида прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқо­нуний деб топиш ҳақидаги протестига белгиланган муддатда жавоб берилмаганлигини атрофлича текшириши ва лозим ҳолларда айб­дор шахсга нисбатан хусусий ажрим чиқариши мақсадга мувофиқ.
Суд бундай туркумдаги ишларни фуқаролик суд ишларини юритиш қоидаларининг умумий тартиби асосида кўриб ҳал этади, жумладан, ишни судга тайёрлашда процессга жалб этиладиган шахслар, уларнинг вакиллари ва бошқалар ҳақида ФПКнинг 158-161-моддаларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошира бориб, ишни мазмунан кўришга тайинлаши лозим.
Прокурорнинг аризасини суд йигирма кун ичида унинг иштирокида ва протестни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилган ёхуд протестни кўриб чиқмаган органнинг раҳбари ёки унинг вакили иштирокида кўриб чиқади.
Суд мажлисига орган раҳбари ёки унинг вакили узрсиз сабаб­ларга кўра келмаганлиги прокурорнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди, бироқ суд бу шахснинг келишини мажбур деб топиши ФПКнинг 277-моддасида берилган.
Прокурор фуқаролик ишларини қўзғатиш, унда иштирок этиш шаклидан қатъи назар, ҳамма вақт давлат вакили қонунни бажа­рилиши устидан назорат қилувчи орган бўлиб қолаверади. Шу сабабли прокурор ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганда судга низо қилган­дан сўнг оқибатда ҳақли бўлиб чиққан тарафнинг манфаатини ҳимоя қилган бўлади.
2. Мазкур қоиданинг иккинчи қисмида орган раҳбари ёки унинг вакили суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаса ҳам проку­рорнинг аризасини кўриб чиқиш мумкинлиги кўрсатилган. Шу билан бир қаторда мансабдор шахсларнинг келишини судья шарт деб топган тақдирда ҳам келмаган ҳолларда уларнинг интизомсиз­лигига нисбатан маъмурий чора белгиланмаганлигини қайд қил­моқчимиз.
Бундай ҳолларда уларни судга ҳурматсизлик қилганлиги учун жавобгарликка тортиш масаласини қўллаш мақсадга мувофиқдир.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish