Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Шикоят юзасидан суднинг ҳал қилув қарори



Download 12,6 Mb.
bet273/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

275-м о д д а. Шикоят юзасидан суднинг ҳал қилув қарори


Шикоят қаноатлантирилган тақдирда, суд бажарилган нотариал ҳаракатни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаради ва нотариус ёки нотариал ҳаракатларни амалга оши­рувчи бошқа мансабдор шахс зиммасига зарур ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклайди.
Фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш дафтаридаги нотўғриликлар кўрсатилган суднинг ҳал қилув қарори фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органларининг бундай ёзувларга тузатиш киритиш учун асос бўлади.


1. Ушбу қоиданинг биринчи қисмида нотариуслар ва нотариал ҳаракатларни бажарувчи органларнинг хатти-ҳаракати юзасидан суд томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори қандай бўлиши ва нималарни ўзида ифодалаши ҳақида фикр юритилади.
Юқорида қайд қилинганидек, нотариусларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини судда кўрилиши ва шикоят бўйича ҳал қилув қарорини чиқариш умумий даъво тартибида кўриладиган ишлардан айрим процессуал хусусиятлари билан фарқланади. Ушбу туркум­даги иш бўйича суд, агар шикоятни қаноатлантирган тақдирда бажарилган нотарил ҳаракатни бекор қилади ёки нотариус ёки нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи мансабдор шахс зимма­сига тегишли ҳаракатларни амалга ошириш вазифасини юклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаради.
Шикоят юзасидан суднинг ҳал қилув қарорининг даъволи иш­ларга ўхшаш жиҳатлари уни чиқариш тартиби, мазмуни, қонуний кучга кириши, унга тузатишлар киритиш ва бошқаларда намоён бўлади.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш ва хулоса қисмлари, ши­коят қилиш асослари қайси моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ва суд қандай хулосага келганлиги (ФПКнинг 275-моддаси) аниқ асослантирилган бўлмоғи лозим.
Хулоса қисмида шикоят бўйича суд ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқи кўрсатилади. Ишда иштирок этувчи шахс­лар, шу жумладан нотариус ҳам шикоятни апелляция судига беришга ҳақли эканлиги тушунтирилади.
2. Фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш дафтаридаги нотўғ­риликлар бўйича суднинг чиқарган ҳал қилув қарори қонунда кўрсатилган истисноларни ҳисобга олган ҳолда чиқарилиши ҳақида юқорида баён қилинган. Суднинг бу туркумдаги ишларда ҳам ФҲДЁ органларининг йўл қўйган хатолари ёки унга киритилиши лозим бўлган айрим тузатишларига оид камчиликлар тўғрисида фикр боради.
Суд томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш органларининг йўл қўйган камчиликларини тузатиш учун асос бўлади.
3. Фуқаролик ҳолати актларини қайд этишдаги нотўғриликлар шу органларнинг рўйхатга олиш жараёнидаги хатоликлари туфайли ёки ундан кейин вужудга келган айрим ҳолат натижасида (масалан, фамилиясини ўзгартириши, фарзандликка олиш билан боғлиқ масалалар ва ҳоказо) келиб чиқиши мумкин.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish