Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари



Download 12,6 Mb.
bet270/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

272-м о д д а. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари
(қарорлари) устидан берилган шикоятларни
кўриш муддати ва тартиби


Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фуқарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади. Бу шахс­ларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади.


1. Юқорида баён қилинганидек, қонунда кўрсатилган ҳолларда айрим маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича манфаатдор шахс судга шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Конституциянинг махсус боби Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларини ташкил этиш принциплари ҳамда фуқароларни сайловда қатнашиш ҳуқуқи ҳокимият вакиллик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини шакллан­тиришни муҳим демократик асосига тааллуқли бўлибгина қолмай, айни вақтда Ўзбекистонда халқ ҳокимиятини амалга оширишнинг ҳам муҳим демократик асосидир.
Фуқаролар билан боғлиқ сайловчилар рўйхатидаги нотўғрилик­лар деганда чунончи: рўйхатга киритилмаслик, рўйхатдан чиқарил­ганлик, фамилияси, исм ва отасининг исми бузиб ёзилганлик ва ҳоказо киради. Участка сайлов комиссияси сайловчининг аризаси­ни йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқиши лозим. Рўйхатга нотўғри киритилганлик тўғрисидаги ва қонунда кўрсатилган бошқа масала­лар ҳамда тегишли участка сайлов комиссияси томонидан чиқарил­ган қарорлардан норози томон шу қарор устидан тегишли сайлов участкаси жойлашган туман, шаҳар судига шикоят беришлари мумкинлиги қонунда кўрсатилган.
ФПКнинг 272-моддасида сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят судда уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайлов кунига кам (масалан олти кун ёки ундан кам) вақт қолган бўлса дарҳол кўриб чиқилиши белгиланган.
2. Демак, ҳар бир фуқаро сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида бундай аризани кўриб чиқиши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд аризачига унинг аризаси рад этилганлиги тўғрисида асослантирил­ган жавоб бериши шарт.
Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Сайлов чоғида йўл қўйилиб, оқибат натижада овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарлик туфайли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топишга доир қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу қарор устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлаш ва сайланиш, сайлов олди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини амалга оширишга зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек, сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, бошқа мансабдор шахслар, сиёсий партияларнинг вакиллари, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари қонунга муво­фиқ жавобгар бўладилар. Қонунчилик палатаси депутатлигига ном­зод ёки Сенат аъзолигига номзод тўғрисида сохта маълумотларни эълон қилган ёки ўзгача тарзда тарқатган шахслар ҳам жавоб­гарликка тортилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish