285-м о д д а. Фактнинг аниқланганлиги тўғpисидаги ҳал
қилув қаpоpи
Суднинг ҳал қилув қаpоpида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек, мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далиллаpга асосланганлиги кўpсатилиши лозим.
Фуқаpолик ҳолати актларини қайд этиш органлаpида қайд этилиши ёки бошқа органлаpда pасмийлаштиpилиши лозим бўлган фактлаpнинг аниқланганлиги тўғpисида суд чиқаpган ҳал қилув қаpоpи бу органлаp томонидан беpиладиган ҳужжатлаpнинг ўpнига ўтмаган ҳолда ана шундай қайд қилиш ёки pасмийлаштиpиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
1. Тегишли фактнинг аниқланганлиги суд қабул қилган ҳал қилув қарорида кўрсатилади. Бу ҳал қилув қарори ФПКнинг 206-моддасида ифодаланган умумий талабларга жавоб бериш билан айрим хусусиятлари ҳам мавжудлигига суд эътибор бериши лозим.
Бу туркумдаги ишлар бўйича чиқариладиган суд ҳал қилув қарори процессуал ва моддий ҳуқуқий меъёрларига асосланган ҳолда қонуний бўлиши талаб этилади.
Суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган факт унинг қандай мақсадлар учун кераклиги ва бунинг учун қандай далилларга асосланиши ифодаланган бўлиши зарур.
Фактларни аниқлашга оид суд томонидан чиқариладиган ҳал қилув қарорининг асоослантириш ва хулоса қисмлари туркум ишларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим. Масалан, уй-жойга бўлган шахсий эгалик ҳуқуқини аниқлаш учун: уй-жойни қайси жойда жойлашганлиги, шаҳар, қишлоқ, овул, кўчаси, унинг рақами, қачон, кимнинг номига уй-жой рўйхатдан ўтказилган ва унга ким эгалик қилгани батафсил кўрсатилиши керак.
Демак, cуднинг ҳал қилув қарорида суд томонидан белгиланган факт, унинг қандай мақсад учун белгиланганлиги, шунингдек шу фактни белгилаш учун асос бўлган далиллар кўрсатилиши лозим.
Фуқаролик ҳолатини қайд қилиш органларида ёзилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларни белгилаш тўғрисидаги суд чиқарган ҳал қилув қарори бу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнини босмайди, балки шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади (ФПКнинг 285-моддаси иккинчи қисми).
2. ФПКнинг 283-моддаси 5-банди ва Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 августдаги Фармонига кўра, фактик никоҳ муносабатларида бўлганлик факти фақат бундай муносабатлар 1944 йил 8 июлгача вужудга келган бўлса ва никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органида эр-хотиндан бирининг вафоти туфайли рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмаслиги билан белгиланади.
Юқорида кўрсатилган вақтдан кейин вужудга келган фактик никоҳ муносабатлари юридик оқибат келтириб чиқармайди ва бундай фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўриш учун қабул қилинмайди.
Агар эр-хотиндан бири 1944 йил 8 июлгача бошқа фактик никоҳга кирган ёки бир вақтнинг ўзида қонуний никоҳда бўлган бўлса, шунингдек, бу муносабатлар томонлардан бирининг вафотига қадарли тугатилган бўлса, бундай фактларни суд белгилаши мумкин эмас.
Суд мажлисида никоҳ муносабатларининг мавжудлигини (биргаликда яшаш, умумий хўжалик юритиш, болаларнинг борлиги ва уларни тарбиялаш ва бошқаларни) исботловчи далиллар текширилади.
Фактик муносабатларни ҳақиқатда бўлган деб топиб, суд уни мазкур шахслар ўртасида вужудга келган вақти ва улардан бирининг вафот этган кунига қадар давом этганини аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |