Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Аpиза беpиш ва унинг мазмуни



Download 12,6 Mb.
bet282/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

284-м о д д а. Аpиза беpиш ва унинг мазмуни


Юpидик аҳамиятга эга бўлган фактлаpни белгилаш тўғpи­сидаги ишлаp бўйича аpизалаp аpизачи (даъвогаp) яшаб туpган жойдаги судга беpилади.
Аpизада муайян фактни аниқлаш аpизачига қандай мақ­садлаp учун заpуp эканлиги кўpсатилиши, шунингдек, аpиза­чининг тегишли ҳужжатлаpни олиш имкониятига эга эмас­лигини ёхуд йўқолган ҳужжатлаpни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллаp келтиpилиши кеpак.


1. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тўғриси­даги ишларни судда кўриш учун манфаатдор шахс (аризачи) ўз муддаосини ёзма аризада ифодалаган бўлиши талаб этилади.
Аризанинг мазмуни ФПКнинг 149-моддасига ҳамда ушбу қоидаларда кўрсатилган талабларга риоя этган бўлиши лозим.
Бундай туркумдаги ишлар юзасидан судга ариза беришда ари­зачи (даъвогар) ўзи яшаб турган ҳудуддаги судга мурожаат этади. Судловлилик қоидасига кўра, юридик аҳамиятга эга бўлган факт­ларни белгилашда бундай судловлиликни процессуал хусусиятга эга бўлган ишлар туркумига киритилиши мумкин, чунки умумий юрисдикция судига ариза жавобгар яшаб турган ҳудуддаги судга берилади. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилашга оид ишларда тарафлар (даъвогар, жавобгар) бўлмаслиги судловлиликка ҳам ўзгартириш киритиш учун асос бўлади.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилашда судлов­лиликка оид қоидалар судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳоллари (мустасно) судловлилик иморатга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги, мол-мулкни хатлашдан чиқариш ҳақидаги, ер майдонидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги шу қоидаларга амал қилинади (ФПКнинг 242-моддаси).
2. Аризада муайян фактни белгилаш ариза берувчига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек, ариза берувчининг тегишли ҳужжатларни олиши мумкин бўлмаганлиги ёхуд йўқолган ҳужжатларни тиклаш мумкин эмаслигини тасдиқ­ловчи далиллар келтириши мумкин.
Мазкур қоидада юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш учун аризачи томонидан тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслиги асос қилинган.
Тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслиги деган­да, шу ҳужжатларни, масалан, фуқаролик ҳолати далолатномала­рини ёзиш органларида сақланмаганлиги архив маълумотномасига асосланганлигини кўрсатиш мумкин.
Демак, бундай ҳужжатларни нафақат асл нусхаси, балки нусха (копия) сини ҳам тиклаш мумкин бўлмаслигига эътибор бериш лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish