Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишни судда кўришга тайёpлаш



Download 12,6 Mb.
bet290/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

293-м о д д а. Ишни судда кўришга тайёpлаш


Судья аpизани олгач, ишни судда кўришга тайёpлаш таpтибида, фуқаpонинг руҳий ҳолати бузилганлиги (pуҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) тўғpисида етаpли маълумотлаp мавжуд бўлса, унинг pуҳий аҳволини аниқлаш учун суд-pуҳий экспеpтизасини тайинлайди.


1. Шахсни муомалага лаёқатсиз топиш ҳақида тўпланган далил­ларнинг қанчалик асосли эканлигини текшириш учун суд тайёрлаш ҳаракатларини олиб бориши ушбу қоидада ўз ифодасини топган.
Судья аризани олгач, ишни судда кўришга тайёрлаш тартибида, фуқароларнинг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги тўғрисидаги манфаатдор шахслар томонидан тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар етарли бўлганида, унинг руҳий аҳволини аниқлаш учун суд-руҳий экспертизасини тайинлайди.
Суд руҳий экспертизасини тайинлаш учун шахснинг муомала лаёқатини чеклаш ҳужжатлари етарли бўлиши керак, айниқса, тегишли тиббий муассасаларда рўйхатда турганлиги муҳим асос бўлиб ҳисобланади.
Шахсни руҳий касаллиги ёки ақли заифлигига оид далилларни тўплаш билан руҳий экспертиза тайинлаш тўғрисидаги суд ажрими кейинчалик юқори судлар томонидан ишни бекор қилинишининг олдини олади. Суд эксперт олдига қўйилган саволларга жавоб бериб, “шахснинг муомала лаёқати чекланганми ёки йўқми?” деган масалани ҳал қилади ва шу асосда аризани кўриб чиқади.
2. Агар судья аризага асосан, тўпланган далилларга баҳо берган ҳолда шахсни муомала лаёқати чекланган ва уни суд руҳий экспертизасига юбориш тўғрисида ажрим чиқарган бўлса-ю, ушбу шахс экпертизага боришдан бош тортган ҳолларда, суд уни маж­бурий юбориши ҳақида ажрим чиқариши ва ички ишлар органлари орқали ижро қилиниши лозимлиги белгиланган.
3. Демак, суд экспертларнинг хулосаси талаб қилинадиган масалалар доирасига қараб белгиланиши лозим, қонунга биноан экспертнинг хулосаси суд учун мажбурий эмаслигига ҳам аҳамият бериш лозим.


294-м о д д а. Ишни кўpиш


Суд фуқаpони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғpисидаги ишни албатта шу фуқаронинг (жавобгаpнинг), пpокуpоp ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштиpокида кўpади. Агаp фуқаpо (жавобгаp) суд мажлисига келмаса, ушбу Кодекс 261-моддасининг қоидалаpи қўлланади.
Суд фуқаpони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғpисидаги ишни пpокуpоp ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакили­нинг иштиpокида кўpади. Иши кўрилаётган фуқаронинг соғ­лиғи имкон берса, у суд мажлисига чақирилади.


1. Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки фуқарони муома­лага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар алоҳида тартибда юритиладиган ишлар туркумига кирадиган ишлар деб тан олинган бўлса-да, бироқ суд амалиётида айрим ҳолларда аризачи даъвогар, манфаатдор шахсларни эса, жавобгар деб юритиш ҳоллари учрай­ди. Худди шундай ҳолатни ушбу шарҳланаётган қонунда ҳам кўришимиз мумкин.
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида иш қўзғатган манфаатдор шахслар (оила аъзолари, ўзини ўзи бошқарадиган органлар ва ҳоказо) про­цессуал қонунчиликка кўра “аризачилар” деб юритилади.
Шу боисдан ҳам ушбу шарҳланаётган қоидани “аризани кўриш” деб номланиши мақсадга мувофиқдир.
Фуқарони муомалага лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги иш унинг иштирокида кўрилиши, борди-ю у суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаса, мажбурий тартибда келтирилиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин. Бизнинг назаримизда, муомала лаёқати чекланган фуқаронинг соғлиғи туфайли судга бориш имконияти бўлмаган тақдирда, суд ана шу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ФПКнинг 261-моддасини қўллаш масаласини ўйлаб кўриш лозим. Фуқарони суд мажлисида иштироки ҳақидаги масалани суд тайёрлаш босқичида кўриб ҳал этиши ва бунинг учун тегишли тиббиёт муассасасидан маълумот талаб қилиши лозим.
Агар суд фуқарони муомалага лаёқатини чеклаш тўғрисидаги иш бўйича фуқаро суд мажлисига келмаган тақдирда, иш кўришни бошқа кунга қолдириш масаласини кўриб чиқиши лозим. Узрсиз сабабларга кўра, келмаган тақдирда суд мазкур қоидада кўрсатил­ган чораларни кўриши лозим.
2. Шарҳланаётган ушбу қонуннинг биринчи ва иккинчи қисм­ларида фуқаронинг муомала лаёқати чекланган ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишларни судда кўришда проку­рор ҳамда васий, ҳомий органлари вакилларини иштироки лозим­лиги кўрсатилган.
Бу қоидани киритилишига асос бўлиб, ФПКнинг 46-47-48-
49-моддарида баён қилинган бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳи­моя қилаётган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг процессда иштирок этиши ҳақидаги қоидага кўра, бу шахслар қонунда кўрсатилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари мумкин. Шунинг учун фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топишда суд прокурор, шунингдек, васийлик ва ҳомийлик органларининг хулосаларини суд мажлисида аризани ҳал этиш асосларидан бири деб ҳисоблаши мумкин. Агар фуқарони муомалага лаёқатини чеклаш тўғрисидаги фикрга айрим оила аъзолари қўшилмаган тақдирда ҳам суд бундай талабни қанчалик асосли эканлигини текшириши лозим.
Фуқарони муомалага лаёқатини чекланган деб топиш тўғриси­даги аризадан арз қилувчи шахснинг воз кечиши ишни тугатиш учун асос бўлса-да, бироқ кейинчалик бу ишни (спиртли ичимлик­ни суиистеъмол қилишни давом этиши ва ҳоказо) қайта қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Васийлик ва ҳомийлик органи ишти­рокисиз кўрилган фуқаролик иши процессуал нормаларга зид ҳисобланиб, суд қарори юқори судлов инстанциялари томонидан бекор қилинади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish