Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Бедарак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб



Download 12,6 Mb.
bet287/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

290-м о д д а. Бедарак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб
эълон қилинган фуқаро қайтиб келишининг,
ёки унинг турар-жойи аниқланишининг
оқибатлари


Бедаpак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб эълон қилин­ган фуқаpо қайтиб келган ёки унинг турар-жойи аниқланган тақдиpда, суд янги ҳал қилув қаpоpи билан ўзининг илгаpиги ҳал қилув қаpоpини бекоp қилади. Янги ҳал қилув қаpоpи тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаpолик ҳолати актлаpини қайд этиш дафтаpидаги фуқаpонинг вафо­тига доир ёзувни бекоp қилиш учун асос бўлади.


1. Умумий қоидага кўра, биринчи инстанция тариқасида кўриб ҳал этилган фуқаролик ишларини фақат юқори судларгина бекор қилиши, ўзгартирилиши, қисман ўзгартирилиши ёки ўз кучида қолдириши мумкин. Бироқ айрим ҳолларда қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилса иш кўрган суд ўзи чиқарган ҳал қилув қарорини бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолат ушбу шарҳланаётган қоидада ўз ифодасини топган.
Бундай ишларни, масалан, қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш институ­тидан фарқлаш керак, чунки ишни қайта кўриш бу назорат босқи­чига хослиги билан фарқланади. Бедарак йўқолган деб топилган ёки ўлган эълон деб қилинган фуқаро қайтиб келганда олдинги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун янги иш қўзғатилмайди. Бекор қилиш учун янги ҳал қилув қарори чиқариш илгариги ишнинг давоми ҳисобланади.
2. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг қаерда турганлиги маълум бўлган тақдирда, уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилинади.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин у ҳар қандай шахсдан бу шахсга бепул ўтиб қолган мавжуд мол-мулкини ўзига қайтариб беришни уч йил мо­байнида суд орқали талаб қилишга ҳақли, ушбу Кодекснинг 229-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки унинг ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу шахслар ҳарид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом тўламаган бўлсалар, бу ҳолда тўланмаган суммани талаб қилиш ҳуқуқи қайтиб келган фуқарога ўтади.
Вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини ҳақ тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида олган шахслар мол-мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигини била туриб сотиб олганликлари исботланса, улар фуқарога бу мол-мулкни қайтариб беришлари шарт. Бундай мол-мулкни асл ҳғолида қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати тўланади.
Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки ме­рос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, фуқа­рони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилин­ганидан кейин унга мол-мулкни сотишдан тушган пул қайтариб берилади.
3. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки ўлган деб эълон қилинганлиги туфайли уларни қайтиб келиши ҳақида шу фуқарони ўзи, уни бедарак йўқолган ёки ўлган деб эълон қилиш учун муқаддам судга мурожаат этган манфаатдор шахслар судга ариза билан уларни ҳаётлигини билдиришлари мумкин. Бундай ҳолларда давлат божи ундирилмайди.
Бедарак йўқолган деб топилган ёки ўлган деб эълон қилинган шахс қайтиб келган ҳолларда фуқаролик иши уларнинг иштиро­кида кўрилади.
Муқаддам қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ушбу моддада белгиланган ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish