Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. ФУҚАРОНИ МУОМАЛА ЛАЁҚАТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКИ МУОМАЛАГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИШ



Download 12,6 Mb.
bet288/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

33-боб. ФУҚАРОНИ МУОМАЛА ЛАЁҚАТИ ЧЕКЛАНГАН ЁКИ МУОМАЛАГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИШ


291-м о д д а. Ариза бериш


Спиpтли ичимликлаp, гиёҳвандлик моддалаpи ва психот­роп моддаларни истеъмол қилиши натижасида фуқаpони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғpисидаги ёки фуқа­pони pуҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолаpи, васийлик ва ҳомийлик органлаpи, пpокуpоp, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлаpи, фуқаролар­нинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда жамоат бирлашмалаpи берган аpизалаp бўйича қўзғатилиши мумкин.
Фуқаpони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғpисидаги аpиза мазкуp фуқаpо яшаб туpган жойдаги, агаp бу шахс даволаш муассасасига жойлаш­тиpилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга беpилади.


1. Қонунга кўра, ҳар қандай фуқаро муомала лаёқа­тига кирган­дан кейин белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни шахсан бажа­ришга ҳақлидир.
Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас.
Фуқароларни муомала лаёқатини чеклашнинг қонунда белги­лаб қўйилган шартлари ва тартибига риоя қилмаслик давлат орга­нининг тегишли чеклашини белгилайдиган ҳужжати ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, бундай битимларга қонун томонидан йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Фуқароларнинг муомалага лаёқатини суд тартибида чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш алоҳида ҳоллардагина ва фақат кимлар тўғрисида иш қўзғатилган бўлса, шу шахсларнинг ва оила аъзоларининг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари­ни ҳимоя қилиш мақсадлардагина белгиланади. Муомала лаёқатини чеклаш, муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳоллари Фуқаролик кодексининг 30-31-моддаларида кўрсатилган.1
Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалари ва психотроп модда­ларни суиистеъмол қилиш натижасида фуқаронинг муомалага лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган ариза бўйича қўзға­тилиши мумкинлиги ФПКнинг 291-моддасида кўрсатилган. Муома­ла лаёқати чекланган деганда - фуқаронинг спиртли ичимликлар ичиши, гиёҳванд моддаларни белгиланган меъёрдан ортиқ миқдор­да суиистеъмол қилиши тушунилади. Агар фуқаро спиртли, гиёҳ­ванд ва бошқа дориворларни суиистеъмол қилиш туфайли ёки бош­қа дориворларни суиистеъмол қилиш туфайли ёки бошқа сабаб­ларга кўра руҳий ҳолати бузилганлигини, шунинг оқибатида у ўз хатти-ҳаракатини англай олмаслигидан ёки бошқара олмаслигидан далолат берувчи ҳаракатлар содир этса, уни суд муомалага лаёқат­сиз деб топиш учун асос бўлади.
Фуқарони муомала лаёқатини чекланган деб топиш учун асос бўладиган ҳолатдан яна бири, у ҳам бўлса, шахс ўз оиласини мод­дий жиҳатдан оғир аҳволга қўядиган ҳолат ҳам мавжуд бўлиши керак.
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли ўз ҳаракатларини аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни идора қила олмайдиган фуқаролар суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда унга нисбатан васий белгиланади. Фуқароларни муомалага лаёқати чекланган ва муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар судларда ФПКнинг 291-295-моддаларида белгиланган тартибда кўрилади.
Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддаларини суиистеъмол қилиш натижасида фуқароларни муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ёки фуқароларни муомалага лаёқатсиз деб то­пиш ҳақидаги иш юқорида айтганимиздек унинг оила аъзолари­нинг, васийлик ва ҳомийлик идораларининг, прокурорнинг, шифо­хона ва бошқа давлат муассасаларининг ҳамда жамоат бирлашма­ларининг берган аризалари бўйича қўзғатилиши мумкин.
Альтернатив судловлиликка асосан, фуқароларни муомалага лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаролар­нинг яшаб турган жойдаги судга берилади, агар бу шахс шифо­хонада бўлса, шифохона жойлашган жойдаги судга берилади.
2. Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб фуқаронинг ҳо­мийсининг розилигисиз олди-сотди шартномаларида, ҳадя қилиш васият қолдириш; айирбошлаш; мол-мулк сотиб олиш ва бошқа масалалар бўйича мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи чегараланиши тушунилади.
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки уни муомалага лаёқатсиз ҳисоблаш учун руҳий касаллиги, ақли заифлик ҳолатлари ҳақида ариза бўйича қўзғатиладиган ишлар нафақат унинг оила аъзолари, шунингдек бошқа қариндош уруғлари ҳам мурожаат қилишлари мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish