2384-м о д д а. Давлат божи
Суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза берганлик учун қонун ҳужжатларида даъво иши юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
Ундирувчи томонидан тўланган давлат божи аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда қайтариб берилади.
Ундирувчи томонидан тўланган давлат божи суд буйруғи бекор қилинган тақдирда қайтариб берилмайди. Ундирувчи томонидан тўланган давлат божи, ундирувчи қарздорга даъво иши юритиш тартибида даъво тақдим этган тақдирда, тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
Шарҳланаётган моддада суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза берганлик учун ундириладиган давлат божи масалалари ўз ифодасини топган.
1. Суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги қарори асосида тасдиқланган иловага кўра, даъво ишларини юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Хусусан, агар пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабларнинг баҳоси энг кам иш ҳақининг 20 бараваригача бўлган аризалардан талаблар баҳосининг 5 фоизи миқдорида, талабларнинг баҳоси энг кам иш ҳақининг 20 дан 40 бараваригача бўлганда, талаблар баҳосининг 10 фоизи миқдорида, талабларнинг баҳоси энг кам иш ҳақининг 40 дан 80 бараваригача бўлганда, талаблар баҳосининг 15 фоизи миқдорида, талабларнинг баҳоси энг кам иш ҳақининг 80 бараваридан кўп бўлганда эса талаблар баҳосининг 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. 1
2. Аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади. Суд томонидан қарздорнинг талаби юзасидан суд буйруғи чиқарилган тақдирда унда давлат божи қарздордан ундирилиши лозимлиги ва ундириладиган бож суммаси кўрсатилади. Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтариб берилмайди, балки у ундирувчи қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида ариза билан судга мурожаат этган тақдирда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 106-моддасига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқил-ган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Шунингдек, МДҲга аъзо айрим давлатларнинг ФПКда ҳам юқоридагига ўхшаш нормалар мустаҳкамлаб қўйилган. Масалан, Озарбойжон Республикаси ФПКнинг 277-моддаси ҳамда Россия Федерацияси ФПКнинг 123-моддаси2га кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
3. Аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади. Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтариб берилмайди, балки у ундирувчи қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида ариза билан судга мурожаат этган тақдирда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 22-бандида тушунтириш берилишича, судлар, суд буйруғи тартибидаги ишлар бўйича давлат божи миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 105-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорида баён этилган тушунтиришларга асосланишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |