Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet231/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2383-м о д д а. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги
аризанинг шакли ва мазмуни


Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган судловга тааллуқлилик­нинг умумий қоидалари бўйича берилади.
Ариза ёзма шаклда берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари);
3) қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари);
4) ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати.
Кўчар мол-мулк талаб қилинган тақдирда аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим.
Ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова этилиши керак.

Шарҳланаётган моддада суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига доир масалалар ўз ифодасини топган.


1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилишини белгилайди. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 145-моддасига кўра, судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. Унга кўра, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Ташкилотларга нисбатан суд буйруғини чиқариш тўғри­сидаги аризалар эса уларнинг органлари жойлашган ҳудуддаги судга берилади. Шунингдек, процессуал қонунчилик суд буйруғи­ни чиқариш тўғрисидаги аризалар учун даъвогарнинг танлаши бўйича судловлик қоидаларини ҳам белгилайди. Хусусан, алимент ундириш ҳақидаги талаб билан арз қилинганда, аризалар ФПКнинг 241-моддасига кўра, аризачи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли қарорида тушунтириш берилишича, вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.
2. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган тартибларга кўра, фуқаролик суд ишларини юритишнинг бошқа турлари каби буйруқ тартибида иш юритиш ҳам судга ёзма равишда ариза бериш орқали қўзғатилади.
Ариза шакли, мазмуни ва матнига қўйилган талаблар даъво аризасига қўйилган талабларга ўхшаш бўлади. Шу билан бирга, буйруқ чиқариш жараёнининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, унинг шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилишни кўзда тутади. Лекин даъво аризаси билан мурожаат қилишдаги жараёндан фарқли равишда буйруқ тартибида иш юритишда низосиз ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган талаблар кўриб чиқилади. Демак, суд буйруғини чиқариш тўғриси­даги аризада талаблар баён қилиниб, уни асословчи ҳолатлар ва тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш билан кифояланади. Лекин шундай бўлсада, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар­нинг мазмунига алоҳида эътибор бериш лозим. Унда ариза бери­лаётган суднинг номи, ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жой­лашган ери ва реквизитлари), қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари), ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар, арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилиши лозим.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандида тушунтириш берилишича, судья Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси­нинг 2382-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича фақатгина ушбу талаб ҳужжат асосида тасдиқланган ҳамда талаб юзасидан қарздор томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда суд буйруғи чиқариши мумкин. Шунга кўра, ундирувчи тарафлар ўртасида даъво тарти­бида ҳал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўз талабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.
Агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб билан арз қилинган бўлса, унга қарздорнинг фами­лияси, исми, отасининг исми, аниқ яшаш манзили, қарз миқдори кўрсатилган, қарздор ва коммунал хизмат идорасининг ваколатли ходими томонидан имзоланиб, коммунал идоранинг муҳри билан тасдиқланган маълумотнома илова қилиниши шарт. (Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 12.12.2008 й. 25-сон Қарори таҳриридаги хат боши)
Қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқариш ҳақи­даги талаб албатта коммунал хизмат идораси раҳбари томонидан имзоланиши лозим. (Ўзбекистон Республикаси Олий суд Плену­мининг 12.12.2008 й. 25-сон Қарори таҳриридаги хат боши)
Ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилин­ганда иш ҳақидан қарздорлик миқдори аниқ кўрсатилган ва иш берувчи томонидан тасдиқланган маълумот илова қилиниши шарт. (ЎзР ОС Пленумининг 12.12.2008 й. 25-сон Қарори таҳриридаги хат боши) (қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартиб­га со­лувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғриси­да”ги қарори 3-банди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахбо­ротномаси. 2006. № 1.).
Агар ундирувчи томонидан кўчар мол-мулк талаб қилинаётган бўлса, аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати ҳам кўрсатилиши талаб этилади.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаёт­ган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова этилиши лозим. Даъво аризалардан фарқли равишда суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ундирувчининг вакили томонидан берилган аризада вакилнинг номи ва манзили кўрсатилиши шарт эмас. Бунда буйруқ тартибида иш юритиш ундирувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг соддалаштирилган усули экан­лигидан келиб чиқилади, қолаверса, суд буйруғи бевосита ундирув­чига берилиши ёки ундирувчининг илтимосига кўра, ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкинлиги назарда тутилади (ФПКнинг 23811-моддаси). Ундирувчи томонидан вакилга суд буйруғини олиш ва ижрога қаратиш ваколати берилган ҳолат­лар эса бундан мустасно.1
Оила қонунчилиги талабларига мувофиқ, вояга етмаган бола­лар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб, ота-оналарнинг бири ёки ҳар иккаласидан, бошқа ота-оналар, фарзандликка олувчи томонидан берилиши мумкинлиги сабабли, улар ҳам суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Судья Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2382-модда­сида кўрсатилган талаблар бўйича фақатгина ушбу талаб ҳужжат асосида тасдиқланган ҳамда талаб юзасидан қарздор томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда суд буйруғини чиқариши мумкин. Шунга кўра, ундирувчи тарафлар ўртасида даъво тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўз талабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.
Иш юритишни қўзғатиш буйруқ тартибида иш юритишнинг дастлабки босқичи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур босқичда, аввало, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини белгилаб олиш лозим. Ундирувчи иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу ўринда ундирувчи томонида бир неча шахслар иштирок этиши ҳам мумкин. Масалан, агар бир неча шахслар қарздор билан бир турдаги моддий ҳуқуқий муносабатда бўлсалар, улар биргаликда суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Таъкидлаш жоизки, қарздорлар томонидан ҳам бир неча шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish