Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМЛАРИ



Download 12,6 Mb.
bet227/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

20-боб. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМЛАРИ


237-м о д д а. Суд ажримини чиқариш


Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилинадиган қарорлари ажрим шаклида чиқарилади.
Ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ушбу Кодекснинг 14 ва 207-моддаларида белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади.
Мураккаб бўлмаган масалалар ҳал этилганида суд ўз жойида ажрим чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлиси­нинг баённомасига киритилади. Ажримлар чиқарилиши билан дарҳол эълон қилинади.


1. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, агар биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қиладиган қарори ҳал қилув қарори шаклида чиқарилса (ФПКнинг 203-моддаси), суд ажрими деб биринчи инстанция суди томонидан айрим хусусий масалалар юзасидан, шунингдек апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан шикоят ва протестлар юзасидан чиқариладиган қарорга айтилади.
Биринчи инстанция суди томонидан чиқариладиган ажримлар, қоида бўйича, судьянинг ёлғиз ўзи томонидан тарафларни чақир­май, суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади. Иш суд мажлисида судья ёки суд ҳайъати тартибида кўрилаётган ажримларни суд ҳайъати чиқаради. Бундай ҳолларда тарафларнинг, шунингдек ишда иштирок этувчи прокурорнинг фикрлари эшити­лади, бошқача айтганда, тарафларнинг тортишувчилик ва тенг ҳуқуқлилик принципларига риоя қилинади.
Ишнинг мазмунига қараб, ажрим чиқариш тартиби тўғрисидаги масала, яъни суд қандай ҳолларда алоҳида хона (маслаҳатхона)га кириб айрим суд ҳужжати сифатида ва қандай ҳолларда суд маж­лисининг ўзида ажрим чиқарилиши ва унинг мазмунини баённо­мага ёзиш масаласи ФПКнинг 14-моддасида белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади. Суд ҳайъат таркибида айрим ҳужжат тарзда ажрим чиқариб, масалани ҳал қилганда раислик қилувчигина эмас, балки барча судьялар ҳам иштирок этадилар ва имзо чекадилар.
Шуни айтиб ўтиш керакки, қийин масалаларни судья (суд) алоҳида хона (маслаҳатхона)га кирмай ҳал қилиши мазкур масала­ларга жиддий эътибор бермаганлигини кўрсатади, бу эса, суднинг обрўйини кетказади. Шунинг учун ҳам кўриладиган масаланинг моҳияти, мазмуни, туркумига қараб асослантирилиши лозим бўлган ажримлар биринчи инстанция судининг суд мажлисида, суднинг айрим ҳужжати сифатида ёзилади.
Бошқа ажримлар ҳаммаси, масалан, суд мажлисини бошқа кунга қолдириш, далилларни текшириш тартибини белгилаш, қў­шимча далиллар талаб қилиб олиш ва бошқа масалалар тўғриси­даги ажримлар суд томонидан ишнинг ҳолатига қараб, ё юқорида кўрсатилган тартибда ёки алоҳида хона (масалақатхона) га кирмай мажлиснинг ўзидаёқ кенгашиб, айрим ҳужжат сифатида эмас, бал­ки суд мажлисининг баённомасига ёзиш йўли билан чиқарилади.
Иш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилганидан кейинги ажримлар масаласига келсак, бундай ажримлар ҳамма тарафлар хабардор қилиниб, суд мажлисида албатта судья, суд ҳайъати томонидан имзоланиб, алоҳида хона (маслаҳатхона)да чиқарилади.
Суднинг ҳал қилув қарори сингари суд ажрими ҳам ҳал қили­надиган масалалар юзасидан тўла ва асосли, муфассал ва асослан­тирилган бўлиши, равшан ифодаланиши керак. Ҳал қилув қарори каби ажрим ҳам тўрт қисмдан иборат бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish