Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet230/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2382-м о д д а. Суд буйруғини чиқариш бўйича талаблар


Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
1) агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томони­дан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса;
3) агар вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилин­ган бўлса;
4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса.

Шарҳланаётган моддада суд буйруғи чиқариш бўйича талабларнинг қатъий рўйхати берилган.


1. Суд буйруғи чиқариш бўйича талаблар пул маблағларини ун­дириш ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш ҳақида бўлиб, мулкий тусда бўлмаган ёки кўчмас мол-мулкларни ундиришга қаратилган талаблар юзасидан суд буй­руқлари чиқарилишига йўл қўйилмайди. Масалан, пул маблағлари­ни ундириш ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятни натура шаклида бажарилиши ҳақидаги талаблар бўйича, агар талаб ёзма шаклдаги битимга асосланган бўлса ҳам суд буйруғи чиқариш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 105-модда­сига кўра, битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқ­ланган) шаклда тузилади. Шубҳасиз, битимнинг ёзма шакли унди­рувчи билан қарздор ўртасидаги моддий ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини тўлароқ аниқлашга ёрдам беради.
Умумий қоидага мувофиқ, ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тараф­лар ёки уларнинг вакиллари имзолашлари керак (ФКнинг 107-мод­даси биринчи қисми). Ёзма шаклдаги битим тузилган ҳужжат сифатида маълум талабларга жавоб бериши керак: унда битимнинг мазмуни (шартлари) акс эттирилган бўлиб, битта шахс (агар битим бир тарафлама бўлса) ёки икки ва ундан кўп шахслар (агар битим кўп тарафлама бўлса) томонидан имзоланган бўлиши керак.1 Битимда унинг мазмуни ва шартларининг аниқ белгиланиши судья­нинг судда ишни кўрмай туриб ундирувчи ва қарздорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида етарли маълумотлар олишига имкон беради.
Манфаатдор шахснинг суд буйруғини чиқаришни талаб қилиш ҳуқуқи фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина амалга ошири­лади. Бунинг учун судга тақдим этиладиган ҳужжатлар, тарафлар ўртасида низо келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида илгари нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Суд буйруғи тарти­бида иш юритиш учун талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлиши лозим. Қонунларда нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгиланган (ФКнинг 108-моддаси). Амалиётда тарафлар ўртасида тузилган битимлар, бир қарашда, қонун талаблари асосида ёзма тузилади, нотариал тасдиқланган бўлади. Бироқ кейинчалик аниқланишича, бундай битимлар янглишиш таъсирида ёки алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тарафнинг иккинчи тарафга ғарази ёки шахснинг ҳаётида оғир ҳолатларнинг юз бериши таъсиридан фойдаланиб, шунингдек, кўзбўямачилик йўли билан тузилган бўлади ва бундай битимлар ҳақиқий саналмаслиги керак (ФКнинг 116-125-моддалари). Шунинг учун ҳам ёзма битимнинг қарздор томонидан тан олиниши суд буйруғини чиқариш учун асосий ҳолатлардан бири ҳисобланади.1
Ёзма битимга асосланган ва жавобгар томонидан тан олинган талаблар юзасидан суд буйруғининг чиқарилиши нотариуснинг қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзиш ҳуқуқини истисно қилмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 76-моддасига кўра, нотариус қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзиш ҳуқуқига эга бўлади.2 Нотариус томонидан ижро хатлари қуйидаги ҳолларда ёзилади:
- тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
- даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб ўтган вақт уч йилдан ортиқ бўлмаса. Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.
Ижро хатида ижро хатини ёзаётган нотариус исм-шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси, лавозими, ундириб олувчининг номи ва манзили, қарздорнинг номи ва манзили, ундириб олиш амалга ошириладиган муддат, ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан тўланиши керак бўлган пеня, фоизлар, ундириб олувчи тўлаган ёки қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божи ёки тариф суммалари, ижро хати ёзилган сана (йил, ой, кун); ижро хатининг реестрда қайд этилган тартиб рақами, ижро хатини ёзган нотариус­нинг имзоси ҳамда нотариуснинг муҳри бўлиши лозим.
Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи арз қилинган талаб оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаса чиқа­рилади. Шунингдек, биргина оталикни белгилаш ҳақидаги талаб арз қилинган ҳолда эмас, балки шу билан биргаликда иккинчи тараф томонидан оталик (оналик)ка нисбатан эътироз билдирилган ҳолларда ҳам суд буйруғи чиқариш мумкин бўлмайди. Ушбу ҳолат­ларнинг барчаси низо мавжудлигидан далолат бериб, суд буйруғи чиқаришни истисно этади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 102-моддаси иккинчи қисмига асосан, алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек, даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатьий суммада белгиланиши мумкин. Шунга асосан вояга етмаган фарзанд таъминоти учун қатъий суммада алимент ундириш ҳақидаги талаб ҳам суд буйруғи тартибида кўрилиши мумкин эмас. Чунки мазкур масалани ҳал этилиши қонунда бун­дай ундириш имконияти билан боғлиқ шароитларнинг бор ёки йўқлигини текшириш зарурияти билан боғлиқ бўлади.
Оила кодексининг 136-моддаси учинчи қисми талабига кўра вояга етмаган болалар учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилишини эътиборга олиб, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тартибида ўтган давр учун ҳам алимент ундириш талаби қўйилган бўлса, ўтган давр учун алимент ундириш ҳақидаги талаб Оила кодексининг 136-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандагина қаноатлантири­лиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, суд талаб берилган кундан бошлаб алимент ундириш ҳақида суд буйруғи бериб, ўтган давр учун алимент ундириш қисми бўйича эса ундирувчига даъво тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради (қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 12-банди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси. 2006. № 1.).
3. Фуқаролик процессуал қонунчилигини янада такомиллашти­риш ва суд буйруғи тартибида иш юритиш доирасини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси-нинг 2382-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилди. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 ноябрда қабул қилинди. Қонун Олий Мажлис Сенати томонидан 2008 йил 27 март куни маъқул­ланди ва жорий йилнинг 9 апрелида матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2382-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғри­сида”ги қонун билан Фуқаролик процессуал кодексининг суд буйруғини чиқариш бўйича талаблар рўйхатини белгиловчи 2382-моддаси 2-бандига ўзгартиш киритилиб, агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса суд буйруғи чиқарилиши белгиланди.
Маълумки, даъволи ишлардан фарқли равишда буйруқ тартибида иш юритишда даъвогар ва жавобгар иштирок этмайди. Буйруқ тартибида иш юритиш жараёнида тарафлар сифатида унди­рувчи ва қарздор эътироф этилади. Зеро, Кодексда суд буйруғига нисбатан берилган таърифдан келиб чиқиб, ушбу иш юритишда ундирувчи ва қарздор ишда иштирок этувчи тарафлар эканлигини англаш қийин эмас. Шундан келиб чиқиб, ФПКнинг 2382-моддаси 2-банди аввалги таҳриридаги “жавобгар” сўзи “қарздор” деб ўзгар­тирилди.
Коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб билан арз қилинган тақдирда суд буйруғи чиқарилишининг белгиланиши ҳозирги кундаги долзарб масалаларнинг ечими сифатида муҳим аҳамият касб этади. Сир эмаски, суд амалиётида коммунал тўлов билан боғлиқ фуқаролик ишлари кўпчиликни таш­кил этмоқда ва уларнинг аксарияти низосиз эканлигини кўрсатмоқ­да. Маълумотлардан кўринишича, 2007 йилнинг 1-ярмида комму­нал тўлов билан боғлиқ қарзни ундиришга оид кўрилган жами фуқаролик ишларининг атиги 23 таси, яъни 0,01 фоизи бўйича юқори инстанция судларига шикоят қилинган. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача ушбу тоифадаги фуқаролик ишлари даъво тартибида кўрилар ва уларни кўриш учун кўп вақт талаб қилинар эди. Чунки ушбу тоифадаги ишлар бўйича судьялар процессуал қонунчилик­нинг умумий талабларига мувофиқ суд муҳокамасини ўтказишлари лозим эди. Бу эса ортиқча суд харажатларини, шу жумладан, суд чақирув қоғозлари, қоғоз, ижро варақалари, почта ва бошқа хара­жатларни талаб этади. Ўз навбатида, таҳлиллар коммунал хизмат­лар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаблар юзасидан суд буйруғи чиқарилиши сарфланадиган харажатларни 1/3 қисмга қисқартиришни, шу билан бирга мазкур ишларни кўриш тартибини енгиллаштиришини кўрсатмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари” деб номланган 161-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бош­қа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Таъкидлаш жоизки, иш берув­чи томонидан ходимга иш ҳақини тўлаш муддатларининг бузили­ши ходим ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини бузиб, нормал ҳаёт кечиришига жиддий таҳдид солади.
Меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра, якка меҳнат низо­лари, хусусан иш ҳақини ундириш ҳақидаги ишлар меҳнат низо­лари комиссиялари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин бўлса-да, лекин аксарият ходимлар иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қиладилар. Бу эса, судларда кўри­лаётган даъво тартибидаги ишларнинг сонини ҳамда судьялар иш юкламаларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Зеро, бу тоифадаги ишлар бўйича даъво талабларининг судлар томонидан асосан қаноатлантирилаётганлиги уларнинг низосиз эканлигини кўрсата­ди. Масалан, 2007 йилнинг 1-ярмида республика судлари томони­дан иш ҳақини ундириш тўғрисида кўрилган 9.673 та фуқаролик ишининг 9.639 таси, яъни 99,6 фоизи бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган. Таҳлиллар иш берувчи ходимнинг меҳнатига тегишли миқдорда ва ўз вақтида ҳақ олиш ҳуқуқини инкор этмаётганлигини, лекин бошқа турли сабаблар, хусусан, пул маблағи бўлмаганлигини важ қилиб иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаслигини кўрсатади. Мазкур ҳолатлар ходим ҳисобига ёзилган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришга оид талаблари бўйича низонинг мавжуд эмаслигини, мазкур талаб билан арз қилинган тақдирда суд бўйруғи чиқариш, энг аввало ходимнинг ҳуқуқларини тез фурсатларда ҳимоя қили­нишини таъминлашга қаратилганлигини кўрсатади. Шундай экан, “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2382-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонуни билан суд буйруғини чиқариш бўйича талаблар рўйхати кенгайтирилиб, агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб билан арз қилинган бўлса, суд буйруғи чиқарилишининг белгиланиши муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, агар ходим юқоридаги талаб билан бирга судда кўрилиши мумкин бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги низоли талаб билан мурожаат қилгудек бўлса, судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ФПКнинг 152-мод­даси 4-бандида назарда тутилган асос бўйича рад этади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида” 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли қарори 46-бандига кўра, суд иш берувчига ҳар қандай меҳнат ҳуқуқининг бузилиши оқибатида ходимга етказил­ган маънавий зарарни қоплаш мажбуриятини юклаши мумкинлиги юзасидан тушунтиришлар берилган. Шундай экан, ходим ўз ҳисобига ёзилган, лекин иш берувчи томонидан тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб билан бирга ўзига етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабни ҳам илгари суриш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, мазкур ишда ҳуқуқ тўғрисидаги низо мавжуд бўлиб, иш судда даъво тартибида кўриб чиқилади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сонли қарорида ҳам судларнинг эътибори, ортиқча харажатларнинг олдини олиш ҳамда иш вақтини тежаш мақсадида, коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни, ёзма шартномага асосланган сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ учун пул бадалини ҳамда ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги низосиз талаблар суд буйруғи тартибида ҳал этилиши лозимлигига қаратилиши юзасидан тушунтириш берилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish