219-м о д д а. Дарҳол ижро этилиши лозим бўлган
ҳал қилув қарорлари
Суднинг қуйидаги ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши шарт:
алиментлар ундириш тўғрисидаги;
ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундирилиб бериш тўғрисидаги;
майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарза шикаст етиш, шунингдек боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарни қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги;
меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишга тиклаш тўғрисидаги, шунингдек меҳанат шартномаси бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш тўғисидаги;
судда ишни кўриш вақтида жавобгар даъвони бутулай ёки қисман тан олинганлигига қараб, тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган талаблар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари.
1. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорлари умумий қоидаларга кўра, қонуний кучга киргандан сўнг ижро қилинади. Қонунда кўрсатилган айрим ҳолларда эса, ҳал қилув чиқарилиши билан дарҳол ижро этилади.
Амалдаги ФПКда ҳамма ҳолларда ҳам ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш назарда тутилмаган, фақат ушбу шарҳланаётган қоидада ҳамда ФПКнинг 220-моддасида кўрсатилган ҳолатлар дарҳол ижро учун асос бўла олади. Агар мазкур қоидада ҳал қилув қарорла-рини мажбурий ижро этилиши белгиланган бўлса, кейинги қоидада (ФПКнинг 220-моддаси) ҳал қилув қарорларини мажбурий бўлмаган ёки суднинг ваколатига кирувчи дарҳол ижро этишга (факультатив) йўл қўйилади.
Демак, ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:
1) мажбурий;
2) факультатив.
Ушбу қоидада кўрсатилган ҳолатлар қатъий бўлиб, уни кенг талқин қилинишига (рўйхатини кўпайтиришга) йўл қўйилмайди.
Суднинг ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш умумий қоидадан мустасно тариқасида қўлланиладиган қоида ҳисобланади, бироқ шунга қарамасдан, қонун бундай ҳал қилув қарорлари устидан шикоят, протест бериш ҳуқуқидан фойдаланишда ишда иштирок этувчиларга имконият беради.
Фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш натижасида жавобгарнинг кўрган моддий зарарини даъвогардан ундириш ёки жавобгар ва даъвогарнинг даъво талабини судгача бўлган олдинги ҳолатига келтириш масаласини ҳам ҳал этади. Бундай ҳоллар, агар ҳал қилув қарор юқори судлар томонидан бекор қилинган ёки иш юритиш тугатилганда йўл қўйилади. Бу ҳақда ФПКнинг 382-385-моддаларида батафсил берилган.
Суд ҳал қилув қарорини чиқаришда уни қарор қилиш қисмида дарҳол ижро этилиши лозимлиги кўрсатилиши керак.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қароридан кўчирма:
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 219-моддасига асосан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш уларнинг ижросини тўхтатмайди (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2004 йил 21 майдаги “Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти ҳақида”ги Пленум қароридан. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 2004, № 2.).
Do'stlaringiz bilan baham: |