Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши



Download 12,6 Mb.
bet208/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

217-м о д д а. Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши


Суднинг ҳал қилув қарори, агар унинг устидан шикоят берилмаган ёки протест келтирилмаган бўлса, апелляция шикояти бериш ва протест келтириш муддати ўтганидан кейин қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган ёки апелляция шикояти келтирилган тақдирда, ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори инстанция суди кўриб чиққанидан кейин қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тарафлар ва ишда иштирок этган бошқа шахслар, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари судга ўша талаблар билан, ўша асослар бўйича янгидан арз қилишлари, шунингдек, бошқа процессда суд аниқланган фактлар ва ҳуқуқий муносабатлар ҳақида низолашишлари мумкин эмас.
Агар иш судда ушбу Кодекснинг 5-моддасида назарда тутилган тартибда прокурор ва давлат бошқаруви органи, ташкилот ёки айрим фуқаролар томонидан бошланган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори иш кимнинг манфаатини кўзлаб қўзғатилган бўлса, ана шу шахс учун мажбурийдир. Агар жавобгардан даврий тўловлар (алимент­лар, соғлиққа шикаст етказилганда кўрилган зарарни қоплаш ёки ўлганлик билан боғлиқ тўловлар ва ҳоказолар) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кецин тўловлар миқдори ёки муддатини белгилашга таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарса, ҳар бир тараф янгидан ариза бериш йўли билан тўловларнинг миқдорини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.


1. Фуқаролик ишлари юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорнинг қанчалик адолатли, қонуний ва асослантирилган бўлиши манфаатдор шахслар томонидан берилган апелляция шикояти (протести)да кўрсатилади.
Агар иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шикоят берилмаган, протест келтирил­маган тақдирда, у қонуний кучга киради, қонунда кўрсатилган ҳолларда, дарҳол қонуний кучга кириши белгиланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция тартибида кўрилган ишлар дарҳол қонуний кучга кириши қонунда ўз ифодасини топган.
Агар апелляция шикояти (протести) фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг бир қисмига нисбатан берилган тақдирда ҳам ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмайди.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тарафлар учун маж­бурийдир. Суднинг ҳал қилув қарори тарафлар учун ҳам, бошқа барча судлар учун ҳам, шунингдек давлат ҳокимияти органлари ва бошқармалари ҳамда мазкур ишга алоқадор барча фуқаролар учун ҳам мажбурийдир. Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори тараф­ларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қатъий белгилайди, тарафлар ўртасида низога барҳам беради ва қонуний кучга эга бўлади. Ҳал қилув қарорининг кучга кириши муайян ҳуқуқий оқибатларга, чунончи: мустаснолик, рад қилиб бўлмаслик, ижронинг муқаррар­лиги каби оқибатларга сабаб бўлади.
Рад қилиб бўлмаслик шундан иборатки, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини рад этиб бўлмайди, тарафлар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қила олмайдилар. Шу тартибда прокурор ҳам апелляция протести бера олмайди.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори қонун сингари барқарор бўлиши керак. Суд қарори устидан кўп марта шикоят қилиш йўли билан уни рад қилиш мумкин бўлганда эди, қарорнинг мазкур хусусияти бузилган бўлар эди.
Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш билан бирга низони судда қайта-қайта текшириш мумкин бўлганда эди, ҳал қилув қарори барқарор ва муайян бўлмас эди, ҳолбуки аксарият фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари ҳал қилув қарорининг барқарор ва муайян бўлишини талаб қилади. Бу дегани қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини суд назорат тартибида бекор қилиш мумкин эмас, деган хулосага келмаслик керак. Бироқ, бун­дай бекор қилиш алоҳида ҳоллардагина мумкин, яъни тарафлар­нинг тўғридан-тўғри берган шикояти бўйича эмас, балки ҳал қилув қарорини назорат тартибида кўриш қоидалари асосида йўл қўйилади.
Демак, ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши уни рад қилиб бўлмаслигидан далолат беради, чунки у давлат номидан мажбурлаш кучига эга бўлиб, илгари низоли деб қаралган фуқаро­лик иши эндиликда суд қарорига асосан низони ҳал этилганлигини уни ижро қилиш лозимлигини билдиради.
Суднинг ҳал қилув қарорига ўз вақтида апелляция шикояти, апелляция протести келтирмаслиги туфайли қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори уйидан берилган ишкоят (протест) кўрилмайди ва суд лозим топган ҳолларда манфаатдор шахсга қайтарилиши лозим.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish