Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ҳал қилув қарорини ижро этиш



Download 12,6 Mb.
bet210/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

218-м о д д а. Ҳал қилув қарорини ижро этиш


Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро этилади, дарҳол ижро этиш ҳоллари бундан мустасно.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорлари ихтиё­рий ва мажбурий ижро қилинади. Ҳал қилув қарорлари қонуний кучга киргандан сўнг ижро ихтиёрий ижро этиш учун белгиланган муддатга қарздор (жавобгар) риоя қилмаган тақдирдагина департа­мент ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари бошланади.


Фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган даъво турларига кўра, айниқса, ундириш даъвосини мажбурий ижро қилиш амалиётда кўпчилик ишларни ташкил этади (мулк, ашёни ундириш, қайтариб бериш, уй-жойдан кўчириш, қарздорни маълум ҳаракатларни бажаришга мажбур этиш ва ҳоказо).
Булардан ташқари, ҳал қилув қарорида кўрсатилган айрим ҳаракатларни бажаришга мажбур этиш ёки бажаришни тақиқлаш каби жавобгарни мажбур қиладиган ижро ҳаракатлари бўлиши мумкин. Суд ҳал қилув қарорида, масалан, бировдан тегишли пулни ундириш ёинки бирон-бир мулкни эгаси деб топилиши тўғрсидаги ижро ишлари бўлиши мумкин.
Демак, даъвогарнинг қандай мақсадни кўзлашига, нима тўғри­сида қарор чиқарилишини суддан илтимос қилишига қараб, даъво­лар икки турга: ундириш (олиб бериш) ва тан олиш тўғрисидаги даъволарга бўлинади.
Ундириш тўғрисидаги даъволарда даъвогар, биринчидан, муа­йян ҳуқуқни олишга ҳақли бўлишини белгилашни, чунончи: мулк­ка нисбатан эгалик ҳуқуқини олишга, турар-жойдан фойдаланишга, вояга етмаган болани ўз тарбиясига олишга ҳақли бўлишини, иккинчидан, жавобгарни муайян ҳаракатларни қилиши, масалан, даъвогарга низоли мулкни топшириш, турар-жойни бўшатиб бериш, болани тарбиялаш учун топшириши лозимлиги тўғрисидаги суд қарорининг чиқарилишини илтимос қилди. Агар суднинг қарори жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаса, қарор белгиланган тартибда ижро этилиши учун топширилади. Шу туфайли бундай даъво ижро этиладиган даъво деб ҳам аталади.
Эътироф этиш, тан олиш тўғрисидаги даъволарда даъвогар фақат низоли ҳуқуқни ўзига тегишли эканлигини, низоли ҳуқуқий муносабатнинг мавжуд бўлгани ёки бўлмаганлигинигина илтимос қилади. Бундай даъволарда, масалан, даъвогар васиятномасининг ҳақиқий эмас деб топилишини илтимос қилади. Тан олиш, эътироф этиш даъволарида даъвогар жавобгарни бирон-бир ҳаракат қилиш­га, масалан, мерос ҳиссасини ажратиб беришга, муаллифга қалам ҳақини тўлашга мажбур этиш тўғрисида қарор чиқарилишини илтимос қилмайди.
Эътироф этиш (тан олиш) даъвоси бўйича чиқарилган суднинг ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар томонидан асоссиз ўзгарти­рилган айрим ҳуқуқлардан маҳрум этишда мажбурий ижро этиш чоралари татбиқ этилмайди. Бундай даъволар бўйича чиқарилган суднинг ҳал қилув қарорини ижро қилишда ижро варақаси берил­майди, балки қарор нусхаси топширилади, чунки қонунга кўра, суд қарорларини барча шахслар ижро қилишга мажбурдирлар, деган принципга амал қилинади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish