Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро



Download 12,6 Mb.
bet212/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

220-м о д д а. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро
этилишига суднинг йўл қўйиш ҳуқуқи


Суд қуйидаги ҳал қилув қарорларини бутунлай ёки қисман дарҳол эжро этилишига йўл қўйилиши мумкин:

  1. даъвогар ва жавобгар суднинг ҳал қилув қарорига ва унинг дарҳол ижро этилишига рози бўлганда;

  2. муаллифнинг интеллектуал фаолияти натижасида фойдаланганлик учун унга ҳақ ундириб бериш тўғрисидаги ҳал қилув қарори;

  3. алоҳида ҳолатлар натижасида ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ундирувчи учун кўп зарар келтириши мумкин бўлган ёки ижронинг бажарилиши мумкин бўлмай қолган ҳамма бошқа ишлар бўйича;

Ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилган тақ­дирда, тарафлар томонидан имзоланади. Агар тарафларнинг розилиги суд номига юборилган ёзам аризаларда ифодаланган бўлса, бу аризалар ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрастилади.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3-бандида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилганда суд даъвогардан суднинг қарори бекор қилин­ган тақдирда, ундирилган нарсалар қайтарилишини таъмин­лашни талаб қилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорини чиқарилгандан сўнг апелляция шикояти бериш ва протест келтириш муддати ичида ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйиш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд маж­лисида кўриб чиқилади. Бироқ, бу шахсларнинг келмаганлиги дарҳол ижро этиш масаласини ҳал қилишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш масаласи бўйича суднинг чиқарган ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин. Ҳал қилув қарори­ни дарҳол ижро этиш тўғрисидаги ажрим устидан бе­рилган хусусий шикоят ёки келтирилган протест бу ажрим­нинг ижросини тўхтатмайди.


1. Юқорида баён қилганимиздек, ушбу қоиданинг дарҳол ижро этилиши мажбурий бўлмасдан, факультатив, яъни суднинг ваколатига берилган бўлиб, судья фуқаролик ишининг ҳолатига қараб дарҳол ижро этиш масаласини ҳал этади. Судья бундай ҳал қилув қарорларини чиқаришда уни тўлиқ ёки қисман дарҳол ижро этиш масаласини ҳал этиши лозим. Ҳал қилув қарорини қисман ёки тўлиқ дарҳол ижро этиш тўғрисидаги талаб тарафлар ёки суднинг ташаббуси билан ҳам бўлиши мумкин.
Фуқаролик ишини кўришда жавобгар, даъвогарнинг талабла­рига иқрор бўлса, суднинг ҳал қилув қарорида бу ҳақда ифода­ланган бўлиши ва уларнинг розилигига кўра, дарҳол ижро қилишга йўл қўйилади, бунга асос бўлиб даъвогарнинг талабларига жавоб­гарнинг эътироз билдирмаганлигидир.
а) Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳодимга етказилган зарарни ундириш каби, муаллифлик, ихтирочилик, фойдали моделлар ва санъат намуналари, рационали­заторлик таклифлари муаллифнинг интеллектуал фаолияти натижа­сидан фойдаланганлик учун унга ҳақ ундириб бериш тўғрисидаги суд ҳал қилув қарорининг ҳам дарҳол ижро этилишига йўл қўйилади.
Интеллектуал, яъни ақлий меҳнат, мулк объектлари қонунда кўрсатилган ҳолларда турли усуллар билан ҳимоя қилинади, бу ҳақда ФКнинг 1032-моддасида кўрсатилган. Унга асосан, интеллек­туал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, уларнинг яратилганлиги туфайли қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколат берилган давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза қилиниши натижасида юзага келади.
Интеллектуал мулк объектлари қаторига фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари ва ҳоказолар киради (ФКнинг 1031-моддаси).
Интеллектуал объектларига нисбатан бўлган ҳуқуқ қайси шаклда бўлишидан қатъи назар, бузилган тақдирда манфаатдор тараф ўз ҳуқуқини тиклашга ҳақли, масалан, шу мулкка нисбатан мутлақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулари ФКнинг 11, 1040-модда­ларида ўз ифодасини топган.
Муаллифлик ҳуқуқида муаллиф ҳамда ҳаммуаллифнинг мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқлари судсиз ва суд йўли билан ҳимоя қилиниши мумкин.
Ижодий ишларнинг якунига қараб, агар у қонунда кўрсатилган талабларга жавоб берса, муҳофаза қилинади. Шунинг учун ҳар қан­дай асар дахлсиз ҳисобланади. Асарнинг дахлсизлиги тушунчасига муаллифлик асарига бирон-бир шахс томонидан ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиши қатъий тақиқланиши киради. Демак, интеллектуал мулкка қандайдир кўринишда ўзгартириш киритиш учун фақат муаллифнинг розилиги талаб этилади. Бу қоиданинг бузилиши низонинг келиб чиқишига асос бўлади. Масалан, амал­даги Фуқаролик кодекси (1072-модда)да асардан шартнома тузма­ган ҳолда ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик ҳуқуқ эгасига етказилган зарарни ўрнини, бой берилган фойдадан қоплаш шартлиги кўрсатилган. Булардан ташқари ҳуқуқбузарлардан ўзи кўрган зарар ўрнига қоидабузарлик оқибатида олган даромад­ларини ундириб олиши ҳам ўз ифодасини топган.
Бундай қоидалар ижодий меҳнат билан шуғулланувчи турли соҳаларда учраши мумкин. Масалан, ихтиро, фойдали моделлар ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқ муаллифининг патенти, дастлабки патент ва фойдали модель гувоҳномаси бўлган тақдирдагина қонун ўз муҳофазасига олади.
Демак, бундай даъволар ундириш, ижро қилиш билан боғлиқ даъво турлари бўлмасдан, балки жавобгарнинг эътироф этиши, тан олиши билан даъвогарнинг талаблари ҳал этилади.
б) Айрим ҳолларда ҳал қилув қарори умумий тартибда апелля­ция шикояти муддати ўтгандан кейин қонуний кучга кириши билан ижрони кечиктирилиши туфайли ундирувчига кўп зарар келтириш­лиги ёки ижронинг бажарилиши мумкин бўлмай қолиш ҳавфли вужудга келган ҳолларда суд манфаатдор шахсларнинг талаби билан уни дарҳол ижро этиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Манфаатдор шахснинг суд ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этиш тўғрисида қўйган илтимос-талаби ҳар томонлама асосланти­рилган бўлиши, кечиктириш сабаблари қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таҳлил қилиб берилган бўлиши лозим.
Агар манфаатдор шахсларнинг ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш ҳақида аризасига нисбатан судьяда шубҳа туғилган тақдирда судья жавобгарнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида дарҳол ижро қилиш билан боғлиқ зарарни даъвогардан ундириш масаласини кўриб чиқишга ҳақли. Бундай ҳолларда суд даъвогар­дан маълум сумманинг суднинг депозит ҳисобига ўтказиш чорала­рини ҳам кўриши мумкин. Суднинг ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилиши туфайли даъвогарга келтирилган зарар суд қарор­ларининг қайтарма ижросига оид қоидалар асосида амалга оширилади.
3. Мазкур шарҳланаётган қоиданинг мазмунига кўра, факуль­татив тартибда ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этишда, суд фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорида шу ҳақда кўрсатган бўлиши лозим. Манфаатдор шахсларнинг ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш тўғрисидаги илтимосномалари суд­нинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмасдан апелляция шикоя­ти бериш ва протест келтириш муддати ичида берилиши лозим.
Агар суд ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш тўғрисидаги илтимосни асосли деб топган тқдирда, иш умумий тартибда ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилиши ушбу қоидада баён қилинган. Бироқ ишда ишти­рок этувчи шахсларнинг дарҳол ижро қилиш масаласини кўриб чиқиш учун келмаслиги, ишни мазмуни бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш тўғрисидаги ариза суд маслаҳатхонасида кўриб ҳал этилиб иш бўйича ажрим қабул қилинади. Ажрим ишга қўшиб қўйилади ва суд қарорининг таркибий қисми сифатида қаралади.
Суднинг ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш масаласи бўйи­ча чиқарган ажрими устидан тарафлар хусусий шикоят беришлари, прокурор хусусий протест келтириши мумкин, бироқ берилган шикоят, келтирилган протест ажримнинг ижросини тўхтатмаслиги кўрсатилган.
Алимент ундириш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда суд, зарур бўлган ҳолларда, ишни мазмунан ҳал қилмасдан олдин тарафларнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, эр (ёки хотин) ўз хотинини (ёки эрини) боқишга вақтинча қанча миқдорда маблағ тўлаб туриши, болаларни боқиш ва тарбиялаш эр-хотиндан қайси бири ва қанча миқдорда вақтинча маблағ бериб туриши, шунингдек болаларни қайси бири ота-оналарини, боқишга вақтинча қанча миқдорда маблағ бериб туриши лозимлиги тўғрисида ажрим чиқа­ришга ҳақлидир. Суднинг бу ажрими даҳол ижро этилади.
Ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этишга йўл қўйишни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят, хусусий протест келтирилмайди, чунки бундай ҳаракатлар ФПКнинг 346-моддасида баён қилинган ҳолатларга зид келмаслиги билан асосланади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish