Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро



Download 12,6 Mb.
bet213/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

221-м о д д а. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро
этилишига йўл қўйилмаслиги


Қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмайди:

  1. дарҳол ижро этиш натижасида мулкнинг ҳолати ўзга­риб, ҳал қилув қарори бекор қилинган тақдирда муклни илгариги холатига келтириш мумкин бўлмаса ёки жуда қийин бўлса;

  2. фуқароларни бинодан кўчириш тўғрисидаги ишларга тааллуқли бўлса.

Қонун суд ҳал қилув қарорларининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйиш билан бир қаторда, айрим ҳолларда уни дарҳол ижро этишни лозим топмайди.


Бу қоиданинг муҳимлиги шундаки, суд амалиётида айрим масалалар бўйича суд қарорларини қонунда кўрсатилган тартибига риоя этмасдан дарҳол ижро этишга йўл қўйилиши инсон манфаат­ларига зид келиши, уларнинг конституциявий ҳуқуқларининг пой­мол бўлишига олиб келиши мумкин. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикасининг ФПКда бу қоида махсус моддада ифодаланган бўлиб, бунга кўра ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига қайси ҳолларда йўл қўймаслик кўрсатиб берилган. Буларга кўра, ундириб берилган мулк-ашё маълум муддатда илгариги ҳолатини ўзгартирадиган бўлиб, уни кейинчалик, масалан, ҳал қилув қарори юқори судлар томонидан бекор қилинган (тугатилган) тақдирда, уларнинг илгариги ҳолатига келтириш мумкин бўлмаса ёки бир қанча қийинчиликлар туғдирган ҳолатлар вужудга келадиган бўлса, масалан, фуқаро Д. уй-жойни ободонлаштириш мақсадида қарз шартномаси асосида фаввора қуриш учун мармар тошлар ишла­тади. Даъвогар А. шартномани ўз вақтида бажармаганлиги учун агар қурилиш материалларини бузиб олиш ҳақида даъво талаблари қондирилган тақдирда ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этишга йўл қўйилмайди, чунки фавворанинг бузилиши, ундаги қурилиш мате­риалларини яроқсиз ҳолатга келтириши инобатга олинади. Борди-ю, суднинг ҳал қилув қарори юқори судлар томонидан бекор қилинган ҳолларда бузилган фавворани шу қурилиш материаллари билан илгариги ҳолатига келтириш мумкин бўлмаслиги эътиборга олиниши керак. Шу боисдан ҳам суд ҳал қилув қарорини дарҳол ижроси билан боғлиқ ҳал қилув қарорлари асосли равишда, далиллар билан исботланишига аҳамият бериш лозим.
Бундан ташқари, мазкур қонунда фуқароларни бинодан кўчи­риш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳам ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмаслиги баён қилинган. Бу ҳуқуқий меъёрнинг ФПКга киритилишидан мақсад, бизнинг урф-одатлари­миз, анъаналаримиз, миллий хусусиятларимиз инобатга олинганли­гини англаб олиш қийин эмас. Энг муҳими, маҳалла­дошлар ораси­да номус, ор ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бундай туркумдаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этишга йўл қўйил­маслиги юқоридаги ҳолатлар билан боғлиқ.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish