Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet216/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

19-боб. СИРТДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЧИҚАРИШ


224-м о д д а. Суд мажлисига жавобгар келмаганлигининг
оқибатлари


Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тар­тибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, даъвогар эътироз билдирмаса, иш сиртдан иш юри­тиш тартибида кўрилиши мумкин. Ишни бундай тартибда кў­риш ҳақида суд ажрим чиқаради. Жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлиги ҳақида ишда маълумот бўлиши лозим.
Суд мажлисига барча жавобгарлар келмаган тақдирда иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин.


1. Фуқаролик процессуал қонунчилигида сиртдан ҳал қилув қарорларини чиқариш тартиби янги институт бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Фуқаролик процессуал кодекси қабул қилингунга қадар суд амалиётида фуқаролик иш­ларини сиртдан кўриб, ҳал қилув қарори чиқарилмаганлигини таъ­кидлаб ўтиш жоиз. Ўзбекистон мустақилликка эришиб, дунё ҳам­жамиятлари ўртасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши туфайли қонун ижодкорлиги масалаларида ҳам тараққий этган давлатларниг тажрибаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу маънода фуқаролик ишларини сиртдан кўриб ҳал этиш ҳозирги қатор хорижий давлатларда, шу жумладан, Россия Федера­циясида ҳам амалга оширилмоқда.
Сиртдан иш кўриш институтининг киритилишидан мақсад, фуқаролик процессида тортишувчилик принципининг қўшимча равишда кафолатланишини мустаҳкамлаш, тарафларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарлик даражасини ошириш, низоли масалани ҳал этишни тезлаштириш, шунингдек судьяларнинг их­тиёрида бўлган ишларни мазмун моҳиятини йўқотмасдан, белги­ланган вақтда кўриб ҳал этиш билан манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
Бундан ташқари, сиртдан иш кўриш ва ҳал қилув қарорини чиқариш учун оддий ва ихчам процессуал ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиш имконияти юзага келади.
Сиртдан ҳал қилув қарорини чиқариш учун иккита шарт вужудга келган бўлиши керак.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish