Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet217/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Биринчидан, жавобгар қонунда белгиланган тартибда суд мажлисида кўриладиган иш ҳақида хабардор қилинган ва бу ҳақда ишда тегишли маълумот бўлиши талаб қилинади. Бундай талаб ФПКнинг 224-моддасида белгиланган, унга кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда иш сиртдан кўрилиши мумкин.
Иккинчидан, ишни сиртдан кўришга даъвогар эътироз бил­дирмаса, суд иш бўйича сиртдан ҳал қилув қарорини чиқариши мумкин. Ишни бундай тартибда кўриш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Агар ишда бир нечта жавобгарлар иштирок этиб, суд маж­лисига улар келмаган тақдирда, сиртдан ҳал қилув қарори чиқари­лишига йўл қўйилади.
Демак, бу қоиданинг мазмунига кўра, судья қандай сабабларга асосан жавобгар суд мажлисига келмаганлик сабабини аниқлаши лозим, чунки бу сиртдан иш кўриб, ҳал қилув қарорини чиқариш учун боғлиқ бўладиган ҳолатлардан бири ҳисобланади.
Агар судга келмаслик сабаби узрли бўлиб, суд бу ҳақда воқиф бўлса, тарафлар уларнинг иштирокисиз иш кўришни илтимос қилмаса ва суд мажлисига иккинчи чақириқ бўйича келмаган бўлсалар, сиртдан ҳал қилув қарорини чиқаришга йўл қўйилмайди.
Сиртдан ҳал қилув қарорини чиқариш учун даъвогарнинг ўзи сиртдан ҳал қилув қарорини чиқаришга рози бўлмоғи талаб қилинади1.
1) жавобгарларнинг суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаганлиги; 2) жавобгарнинг иштирокисиз ишни сиртдан кўриш ҳақида илтимоси бўлмаслиги; 3) суд мажлисида иштирок этувчи даъвогар жавобгарнинг иштирокисиз иш кўришга рози бўлмаслиги ва ниҳоят; 4) агар иш кўриш жараёнида даъвогар иш бўйича даъво предмети, асосларини ўзгартириш, даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисида қўйилган талаблар бўйича сиртдан иш юритишга йўл қўйилмайди.
Сиртдан иш юритиш тартибининг яна ўзига хос хусусиятлари шундаки, агар фуқаролик ишини умумий тартибда кўришда ишда иштирок этувчи шахслар иш юритилаётган вақтида ўз манзилини ўзгартиргани ҳақида судга маълум қилиши лозимлиги, акс ҳолда, чақирув қоғози судга маълум бўлган охирги манзили бўйича юборилиши, чақирувчи бу манзилда яшамаётган бўлса-да, чақирув қоғози унга топширилган деб ҳисобланиши ҳақидаги қоида (ФПКнинг 138-модда) сиртдан иш юритиш тартибига татбиқ этилмайди, чунки бундай тартибда иш кўриш учун қонунда жавобгарни шахсан хабардор қилинганлиги ҳақида ишда аниқ-тиниқ маълумот бўлмоғи лозим.
Жавобгарнинг яшаш жойининг номаълум бўлиши ҳам сиртдан иш кўришда татбиқ этилмайди (ФПКнинг 139 моддаси).
Агар сиртдан иш юритиш тартибига, даъвогар эътироз билдир­ган тақдирда, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида ўз аксини топган бўлиши лозим.
Сиртдан иш юритиш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда суд бу ҳақда ажрим чиқаради.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қароридан кўчирма келтирамиз:
А) Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, даъвогар ишни кўрилишига эътироз билдирилмаган бўлса, суд иш бўйича сиртдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкинлигига судлар­нинг эътибори қаратилсин (ФПКнинг 224-моддаси). ФПКнинг 225-моддасига мувофиқ даъвогар иш жавобгар иштирокисиз сиртдан кўришга рози бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдириш ва келмаган жавобгарга ишни янгидан кўриш вақти ва жойи ҳақида қайта хабар юбориши лозим. Сиртдан ҳал қилув қарори чиқаришда сиртдан чиқариладиган ҳал қилув қарорининг мазмуни ҳақидаги ФПКнинг 227-моддаси талабларига риоя қилиниши зарур. ФПКнинг 229, 235-моддаларига биноан суд мажлисида иштирок этмаган тараф сиртдан ҳал қилув қарори чиқарган судга шу ҳал қилув қарори унга тегишли тартибда маълум бўлган кундан бошлаб ўн беш кун ичида уни қайта кўриш ҳақида ариза беришга ҳақлидир. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори уни чиқарган суд томонидан бекор қилинган тақдирда ишни мазмунан кўриш тикланиб, у Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган қоидалар асосида кўрилади.1
Б) Агар нафақа ундириш ҳақидаги талаб сиртдан ҳал қилув қарори чиқариш тартибида (ФПКнинг 224-моддаси) ҳал қилинган бўлса, нафақа тўлашга мажбур бўлган шахс суднинг қароридан норози бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги судга ариза бериши мумкин. Агар қарздор сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорни бекор қилинишини талаб қилса, судья нафақа унди­риш ҳақидаги ушбу қарорни бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаради ва ишни Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган қоидалар бўйича кўради (ФПКнинг 235-моддаси)2.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish