Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фуқароларнинг шахсий ёзишмалари



Download 12,6 Mb.
bet177/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

188-м о д д а. Фуқароларнинг шахсий ёзишмалари,
телеграф ва бошқа хил маълумотларини
ўқиб эшиттириш


Фуқароларнинг ёзишмалари, телеграф ва бошқа хил маъ­лумотларини сир сақлаш мақсадида уларнинг шахсий ёзиш­малари, телеграф ва бошқа хил маълумотлари шу ёзишма, телеграф ва бошқа хил маълумотларни ўзаро алмашган шахс­ларнинг розилиги билан суднинг очиқ мажлисида ўқиб эшит­тирилиши мумкин. Акс ҳолда бундай ёзишма, телеграф ва бошқа хил маълумотлар ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшитти­рилади ва текширилади.


1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан ҳеч ким қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари биров­нинг ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмаслиги таъкидланган (27-модда иккинчи қисми). Консти­туциянинг бу талаблари шарҳланаётган модда ҳамда жиноят процессуал қонунчилигида янада ривожлантирилган.
Қонунда кўрсатилган ҳолларда почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечиш мақсадида жиноят процессуал қонунида кўрсатилган тартибда тегишли ваколатли шахслар алоқа муассасаларидан олиб кетиши мумкин. Бундай процессуал ҳаракатларни амалга ошириш кўрилаётган иш учун аҳамиятли ҳоллардагина йўл қўйилади. Худди шундай ҳолат телефон ёки бошқа мулоқот воситаларида олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш учун асос бўлиб, иш бўйича тўпланган далиллар, аҳамиятли ахборотларни олиш учун зарур маълумотларни (шу жумладан, шахсий ёзишмаларни) ишда фойдаланиш ёки уларни ошкор қилиш суднинг ажрими асосида амалга оширилади.
Хат ёзишмалари, телефон сўзлашувлари ва телеграф маълумот­ларини сир сақлашни қасддан биринчи марта бузган шахсни маъ­мурий кейин эса, жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам қонунда ўз ифодасини топган.
2. Фуқароларнинг шахсий ёзишмаларини ўқиб эшиттириш учун суд фақат ёзишма ёзган шахснинг розилигини олиш билан чегара­ланмасдан иккинчи томоннинг ҳам розилиги бўлишига аҳамият бериш зарур.
Бордию, иккинчи томон ёзишмани ошкор қилишга рози бўлма­са, суд уни суд мажлисининг ёпиқ ўтказган ҳолда амалга оширади.
Фуқароларнинг шахсий ёзишмалари телеграф ва бошқа хил маълумотлари ёпиқ суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши лозим бўл­ган тақдирда унда ишда иштирок этувчи шахслар, зарур ҳолларда таржимон, эксперт, шунингдек гувоҳлар ҳам қатнашишлари мум­кин. Бунинг учун уларни шу масалага дахлдор бўлишлари талаб этилади. Юқорида кўрсатилган шахсларни суднинг ёпиқ мажлиси­даги иштироки суд ажримида ўз ифодасини топган бўлиши лозим.
Ёзишма, телеграмма, факс ва бошқа маълумотларнинг тўлиқ ёки бир қисмини эшиттириш учун муаллиф ҳамда кимга жўнатил­ган бўлса шу шахснинг ёзма ёки оғзаки розиликлари бўлсагина бу ҳаракатлар суд мажлисининг баённомасига киритилиши лозим. Бундай розиликнинг бўлмаслиги далилларни текшириш учун имконият бермайди.
3. Фуқароларнинг шахсий ёзишмалари, телеграф ва бошқа хил маълумотларини суд мажлисида ўқиб эшиттиришга оид ушбу қоидалар, агар улар шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига қандайдир шаклда салбий таъсир кўрсатилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Борди-ю, бу қоидага кўра фуқароларнинг шахсий ёзишма­лари орқали унинг мазмун-моҳияти эмас, балки ишга тегишли далил сифатида юборилган вақти ёки хатдаги имзо ва бошқаларни текшириш умумий тартибда амалга оширилаверади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish