Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Гувоҳларни сўроқ қилиш тартиби



Download 12,6 Mb.
bet173/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

183-м о д д а. Гувоҳларни сўроқ қилиш тартиби


Ҳар бир гувоҳ алоҳида сўроқ қилинади.
Сўроқ қилинмаган гувоҳлар ишни кўриш вақтида суд мажлисида бўлишлари мумкин эмас.
Раислик қилувчи гувоҳни сўроқ қилишдан олдин унинг шахсини, ёшини, машғулот турини, шу ишга алоқасини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар билан ўзаро муносабатини аниқлайди, шунингдек уни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик, кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки бўйин товлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишинча 238 ва 240-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради. Шундай кейин раислик қилувчи гувоҳга: «Иш юзасидан ўзим билган барча маълумотларни судга айтиб беришга қасам ичаман. Фақат ҳақиқатни, бор ҳақиқатни ва танҳо ҳақиқатни айтаман», деб ошкора қасамёд қилишни таклиф этади.
Гувоҳларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги тўғрисида улардан тилхат олинади. Қасамёд матни ва тилхат суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Раислик қилувчи гувоҳга иш бўйича шахсан ўзи билган маълумотларни судга айтиб беришни таклиф қилади. Шундан сўнг гувоҳга саволлар берилиши мумкин.
Гувоҳ кимнинг аризаси бўйича чақирилган бўлса, ана шу шахс ва унинг вакиллари биринчи бўлиб, сўнгра эса ишда иштирок этаётган бошқа шахслар гувоҳга саволлар беради. Суднинг ташаббуси билан чақирилган гувоҳга саволларни биринчи бўлиб даъвогар беради.
Судья (судьялар) гувоҳга у сўроқ қилинаётганида исталган вақтда савол беришга ҳақлидир.
Сўроқ қилинган гувоҳлар ишни кўриш тамом бўлгунига қадар суд мажлиси залида қолишлари лозим. Суд сўроқ қилинган гувоҳлар ишни кўриш тамом бўлмасидан олдин суд мажлиси залидан чиқиб кетишларига тарафларнинг розилиги билан рухсат бериши мумкин.
Зарур ҳолларда суд гувоҳни бир мажлиснинг ўзида ёки келгуси мажлисда такроран сўроқ қилиши, шунингдек гувоҳ­ларнинг кўрсатувларида мавжуд бўлган зиддиятларни аниқ­лаш учун уларни юзлаштириши мумкин.


1. Гувоҳларни сўроқ қилиш тартибига ва уларнинг кўрсатув­ларига оид қоидалар ФПКнинг 183-186-моддаларида батафсил берилган. Бу қоидаларда кўрсатилишича, ҳар бир гувоҳ алоҳида сўроқ қилинади. Раислик қилувчи гувоҳни сўроқ қилишдан олдин унинг шахсини, ёшини, машғулот турини, шу ишга алоқасини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар билан ўзаро муносабатини аниқлайди, шунингдек уни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик, кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки бўйин товлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-240-мод­далари бўйича жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳланти­рилади.
Гувоҳларни сўроқ қилиш ва уларнинг жавобгарлиги ва бошқа муносабатлари ҳақида мусулмон ҳуқуқида ҳам жиддий аҳамият берилган.
«Етимнинг молига то вояга етгунича фақат энг чиройли йўл билан яқинлашингиз! Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла тор­тингиз!... сўзлаганингизда (гувоҳлик берганингизда), гарчи қарин­дошингиз бўлса ҳам, адолат қилингиз!» дейилган.
Гувоҳлардан уларга ўзларининг бурчлари ва масъулиятлари тушунтирилганлиги тўғрисида тилхат олинади. Тилхат суд мажли­си баёнига қўшилади. Ҳали кўрсатма бермаган гувоҳлар ишни кўриш вақтида суд мажлиси залида бўлишлари мумкин эмас.
Гувоҳ кимнинг аризаси бўйича чақирилган бўлса, ана шу шахс ва унинг вакили гувоҳга биринчи бўлиб, сўнгра эса, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар гувоҳга савол берадилар. Суднинг ташаббуси билан чақирилган гувоҳга саволларни биринчи бўлиб, даъвогар беради. Раислик қилувчи ва бошқа судьялар гувоҳ сўроқ қилинаётган вақтда унга ҳар қанча савол беришга ҳақли.
Раислик қилувчи ва бошқа судьялар гувоҳларга савол беришда ишнинг муҳим ҳолатларини аниқлашга қаратилган бўлишига эъти­бор бериши, шу билан тарафларнинг тортишувчилик принципини таъминлаб бериши лозим.
Сўроқ қилинган гувоҳлар иш кўриш тамом бўлганга қадар суд мажлиси залида қолишлари лозим. Суд сўроқ қилинган гувоҳлар иш кўриш тамом бўлмасидан олдин суд мажлиси залидан чиқиб кетишларига тарафларнинг розилиги билан рухсат бериши мумкин.
Зарур ҳолларда суд гувоҳни ўша ёки келгуси мажлисда такроран сўроқ қилиши, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувларида мавжуд бўлган зиддиятларни аниқлаш учун уларни юзлаштириши мумкин.
Фуқаролик процессуал кодексининг янги жиҳатларидан бири бўлиб, гувоҳларни сўроқ қилиш тартибига гувоҳларни кўрсатув беришда қасамёд қилишидир. Бунга кўра, раислик қилувчи гувоҳга: «Иш юзасидан ўзим билган барча маълумотларни судга айтиб беришга қасам ичаман. Фақат ҳақиқатни, бор ҳақиқатни ва танҳо ҳақиқатни айтаман», деб ошкора қасамёд қилишни таклиф этиши гувоҳни иш бўйича берадиган гувоҳликларига янада жиддий муносабатда бўлишига қаратилган қоидадир.
2. Айрим ҳолларда суд гувоҳларни сўроқ қилишда жиддий эътибор бермаслиги ёки бепарволиги туфайли гувоҳ тўлиқ маълу­мот ололмаслиги, шунингдек гувоҳ иш учун зарур ҳолатни етарли даражада таҳлил қилмаганлиги туфайли гувоҳдан бир марта сўроқ қилинганда тўлиқ маълумотга эга бўла олмаслиги мумкин. Шунинг учун ушбу қонунда, агар суд гувоҳни бир мажлиснинг ўзида ёки келгуси мажлисда такроран сўроқ қилиши, шунингдек агар суд иш кўриш жараёнида ёки ундан олдинги процессда гувоҳларнинг кўр­сатувларида зиддиятлар мавжуд бўлган тақдирда, зиддиятларни аниқлаш мақсадида юзлаштириш ўтказиш мумкинлиги кўрса­тилган.
Демак, бундай қоиданинг киритилишига асос бўлиб, гувоҳлар-нинг кўрсатувларидаги бошқа далиллар билан таққослашдаги қарама-қаршиликлар, уларнинг кўрсатувларида вужудга келган гумонсирашликлар ва бошқа ҳолатларни кўрсатиш мумкин.
Гувоҳларни келгусида суд мажлисида сўроқ қилиш, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувларидаги зиддиятларни аниқлаш учун ўтказиладиган юзлаштириш ҳақида суд ажрим қабул қилади.
Юзлаштириш деганда, фуқаролик иши бўйича суд процессида икки ёки ундан ортиқ гувоҳларни сўроқ қилиш тушунилади.
Юзлаштириш нафақат гувоҳлар ўртасида, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ўртасида ҳам ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатни суд заруриятга қараб ҳал этиши мумкин.
Раислик қилувчи юзлаштиришни ўтказиш қандай сабабларга ва қандай ҳолатларни аниқлаш зарурияти туғилганлигини манфаатдор шахсларга тушунтириши лозим.
Суд процессида юзлаштирганда гувоҳлар билган, кўрганларини навбатма-навбат баён қилишлари керак. Раислик қилувчи гувоҳ­ларни бир-бирларига савол беришларига йўл қўйиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish