Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишни мазмунан кўришнинг бошланиши



Download 12,6 Mb.
bet169/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

179-м о д д а. Ишни мазмунан кўришнинг бошланиши


Ишни мазмунан кўриш раислик қилувчининг иш тўғри­сидаги маърузасидан бошланади. Сўнгра раислик қилувчи даъвогардан ўз талабларини қувватлаш-қувватламаслигини, жавобгардан даъвогарнинг талабларини тан олиш-олмасли­гини ва тарафларнинг ишни келишув битими билан тамом­лашни исташ-истамасликларини сўрайди.


1. Фуқаролик ишини кўриб ҳал этишда суд процессининг му­ҳим субъекти эканлиги юқорида баён этилган эди. Суд мажлисида раислик қилувчининг ўрни ҳақида алоҳида қайд этиш жоиз. Бу ҳақда қонунда батафсил баён этилган, масалан ушбу шарҳланаётган қоидада ҳам шу ҳақда фикр юритилган.
Суд мажлисининг тайёрлов қисмида раислик этувчи белгилан­ган процессуал ҳаракатларни бажаргандан сўнг, фуқаролик ишини суд мажлисида мазмунан кўришни мажлиси бошланишда раислик қилувчи ишда иштирок этаётган шахсларга ва вакилларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва бурчларини тушунтиради ва шу билан бирга уларни муайян процессуал ҳаракатлар қилиш ёки қилмас­ликларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.
Шундан сўнг суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далиллар талаб қилиб олиш ҳамда ишнинг кўрилиши билан боғлиқ бўлган барча бошқа масалалар бўйича илтимосларини ҳал қилишга киришади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг, бу тўғридаги фикрлари эшитилганидан сўнг суд илтимосни қаноатлантириш ёки уни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Суднинг бу ажрими дарҳол суд мажлисида эшиттирилади.
Судда ҳозир бўлмаган тарафларнинг иштирокисиз ишни ҳал қилиш, келмаган тарафнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини жиддий равишда бузиши мумкин. Бинобарин, тарафларнинг иш­нинг кўрилиши вақти ва жойи тўғрисида қонун билан белгиланган тартибда хабардор қилинганликлари суд томонидан текширилиши керак. Агар тарафлар хабардор қилинмаган бўлсалар, ишнинг кўрилиши бошқа вақтга қолдирилиши лозим.
Агар суд мажлисига келмаган шахслар ёки экспертларнинг йўқлигида ишни кўришни суд мумкин деб топса, иш кўрилишини давом эттириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Фуқаролик ишини судда мазкур тартибда ва ҳозир бўлган шахсларнинг иштирокида, тўпланган далиллар бўйича кўриш мум­кинлиги тўғрисида фикрга келинса - суд ишнинг мазмуни бўйича кўришга ўтади.
Фуқаролик ишининг судда мазмунан кўриш қисми раислик қилувчининг қандай иш кўрилиши, кимнинг кимга нисбатан нима тўғрисидаги даъвоси ёинки бирон-бир юридик фактнинг белгила­ниши ҳақида илтимос билан мурожаат қилинганлиги тўғрисидаги маъруза билан бошланади.
Сўнгра раислик қилувчи даъвогардан ўз талабларини қувват­лаш-қувватламаслигини, жавобгардан даъвогарнинг талабларига иқрор эмаслигини ва тарафларнинг ишни келишув битими билан тамомлашни исташ - истамасликларини сўрайди.
Бундан сўнг судья тарафларга ва учинчи шахсларга иш бўйича қўлларида бўлган далилларга асосланиб, тушунтиришлар беришга таклиф қилади. Аввало даъвонинг мазмуни даъвогардан эшитила­ди, шундан сўнг даъвогар тарафида туриб ишда қатнашувчи учин­чи шахс тушунтириш беради. Кейин тарафларнинг тенг ҳуқуқлилик принципига биноан тушунтиришни жавобгар ва унинг тарафида туриб ишда иштирок этувчи учинчи шахс беради. Прокурор, шунингдек, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво қўзғатган шахслар биринчи бўлиб сўзлайдилар (даъвонинг мазмунини баён қиладилар). Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида эркин ҳуқуқ принципига кўра бир-бир­ларига саволлар беришга ҳақлидирлар. Демак:
а) суд процессида иштирок этувчи шахсларга, шунингдек суд залида қатнашаётган бошқа фуқароларга раислик қилувчининг иш юзасидан қиладиган маърузаси қисқа, лўнда тушунарли бўлиши лозим;

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish