Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Гувоҳ, эксперт, мутахассис суд мажлисига



Download 12,6 Mb.
bet166/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

176-м о д д а. Гувоҳ, эксперт, мутахассис суд мажлисига
келмаганлигининг оқибатлари


Гувоҳ, эксперт, мутахассис суд мажлисига келмаган тақ­дирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни гувоҳ, эксперт ёки мутахассис келмаса ҳам кўриш мумкинлиги ҳақи­даги фикрини эшитиб, ишни судда кўришни давом эттириш ёки ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради. Агар чақирилган гувоҳ суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, у судга ҳурматсизлик қилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 180-моддасига асосан жавоб­гарликка тортилиши мумкин.
Агар чақирилган гувоҳ иккинчи чақирув бўйича ҳам суд мажлисига келмаса, у суднинг ажримига биноан мажбурий тартибда келтирилиши мумкин.
Эксперт ёки мутахассиснинг суд мажлисига келмаганлиги ушбу Кодекснинг 86 ва 91-моддаларида назарда тутилган оқибатларга сабаб бўлади.


1. Фуқаролик ишларини судда кўришда судья гувоҳни тараф­ларнинг манфатларини ҳимоя қилишда қанчалик муҳимлигига эътибор бериши лозим. Бунинг учун судья ишни тайёрлов босқичи­да кўришда иш юзасидан тарафларнинг кўрсатган гувоҳларидан иш учун кўрсатув беришда қайси бирлари зарур эканлигини аниқлаган бўлиши лозим. Бу босқичда судья бир нечта бир-бирини гувоҳ­лигини такрорлайдиган гувоҳдан айримларини танлаш лозим.
Амалдаги фуқаролик процессуал қонунчилигида гувоҳ суд мажлисига келмаган тақдирда суд ишда иштирок этувчи шахслар­нинг фикрига асосан уларнинг иштирокисиз иш кўриш масаласини ҳал этиши мумкин.
Агар суд иш бўйича чақирилган гувоҳни иш учун гувоҳлик беришини муҳим ва унинг иштирокисиз иш кўриш кўзлаган мақ­садга эришиш мумкин эмаслигини англаган тақдирда иш кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқариш лозим. Бироқ, чақирилган гувоҳнинг иштироки зарур бўлса ва унинг келмаганлик сабабларини узрсиз деб топган тақдирда, у судга ҳурматсизлик қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасига асосан, гувоҳ, жабрланув­чи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсун­маслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифода­сини топган тақдирда судга ҳурматсизлик - қилган деб қаралиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Гувоҳнинг суд мажлисида берадиган гувоҳлиги ишни холисона ҳал этиш учун аҳамиятли эканлигини этиборга олиб иккинчи чақирув бўйича ҳам суд мажлисига келмаса, у суднинг ажримига асосан мажбурий тартибда келтирилиши кўрсатилган.
Демак, шарҳланаётган қонуннинг мазмунига кўра, ҳар қандай фуқаро гувоҳлик беришда ўзининг қонуний бурчини бажариши лозим.
2. Ҳар қандай фуқаролик ишини судда кўриб ҳал этишга судья қанчалик маълумотли бўлмасин айрим масалалар бўйича бошқа шахсларнинг маслаҳатларига муҳтож бўлиши мумкин. Бу ҳолатлар­ни қонун назарда тутиб, эксперт ва мутахассисларга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.
Ишни кўриш вақтида келиб чиққан, фан, санъат, техника ёки ҳунар соҳасида махсус билим талаб қиладиган масалаларни тушун­тириш учун суд ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимо­сига кўра ёки ўз ташаббуси билан экспертиза тайинлаши мумкин.
Экспертиза судда ўтказилади ёки текширишнинг хусусияти тақозо этса ёхуд текшириладиган буюмни судга келтиришнинг имкони бўлмаса ёки келтириш қийин бўлса, суддан ташқарида ўтказилади.
Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда қандай масалалар бўйича экспертларнинг хулосаси талаб қилинаётганлиги ва экспер­тиза ўтказиш кимга топширилаётганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Экспертларни тайинлашда суд ишда иштирок этувчи шахслар­нинг фикрини эътиборга олади.
Экспертиза тегишли муассасаларнинг экспертлари ёки суд тайинлайдиган бошқа мутахассислар томонидан ўтказилади.
Хулоса бериш учун зарур билимга эга бўлган шахс эксперт қилиб тайинланиши мумкин.
Ушбу модданинг шарҳи экспертнинг экспертиза ўтказиш билан боғлиқ бўлмай, балки суд процессидаги процессуал ҳуқуқлари ҳақида фикр юритилган.
Суд мажлисига чақирилган эксперт келишга мажбур. Агар, экс­перт ёки мутахассис суд ажлисига келмаган тақдирда, суд юқорида қайд қилганимиздек, ишда иштирок этувчи шахслар (даъвогар, жавобгар, учинчи шахс, прокурор, вакил, давлат бошқаруви орган­ларининг вакиллари ва бошқалар)нинг ишни эксперт ёки мутахас­сиснинг иштирокисиз кўриш мумкинлиги ҳақидаги фикрини эшитгандан сўнг ишни кўришни давом эттириш ёки уни кўришни бошқа кунга қолдириш масаласини кўриб чиқади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Суд экспертга оид масалаларни ҳал этишда, айниқса иш кўриш­ни кейинга қолдиришда эксперт ёки мутахассиснинг иш учун қан­чалик муҳимлигини аниқлаши зарур. Агар тайинланган эксперт­нинг иш бўйича ёзма хулосаси бўлмаса ва ишни холисона ҳал этишга судда етарли далиллар бўлмаса шундай ҳолларда иш кўришни кейинга қолдириш ҳақида хулосага келса мақсадга мувофиқ бўлади. Борди-ю, экспертнинг хулосаси судда бўлса, уни аниқ ва тўлиқ тузилганлигига судьяда шубҳа бўлмаса, суд иш кўришни давом эттириш масаласини ҳал этиши керак.
Суд амалиёти шуни кўрсатадики, айрим судьялар ишни тайёр­лов босқичида, шунингдек уни мазмунан кўриш жараёнида ҳам фуқаролик ишини холис ҳал этиш учун эксперт ёки мутахассис­ларнинг фикрларини билиш зарурияти туғилса ҳам уларнинг ёрдамидан фойдаланмаслик туфайли қонуний, асослантирилмаган ва адолатли ҳал қилув қарорини чиқармаслик ҳоллари мавжуд бўлиб, улар юқори судлар томонидан бекор қилишга асос бўлмоқда.
Эксперт ёки мутахассиснинг суд мажлисига келмаслик оқибат­лари қонунда белгиланган, жумладан, ФПКнинг 86-моддасида қуйидагилар баён этилган: эксперт қилиб тайинланган шахс суд­нинг чақируви бўйича келиши ва ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан хулоса бериши шарт.
Агар эксперт суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаса, унга энг кам иш ҳақининг беш бара­варигача миқдорда жарима солинади.
Била туриб ёлғон хулоса берганлик, суд узрсиз деб топган сабабга кўра хулоса беришдан бош тортганлик учун эксперт Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишинча 238 ва 240-моддалари бўйича жавобгар бўлади.
Худди шу тариқа мутахассиснинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Бу қоидага кўра, мутахассис ўзининг нима мақсадда судга чақирилаётганини билиши, агар у зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун зарур билим ва малакага эга бўлмаса, ишни юритишда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Мутахассис суднинг чақируви бўйича келиши, ишни кўришда қатнашиши, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги билим ва малакасига асосланиб, ўз фикрини билдириши шарт.
Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, унга ҳам энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Демак, юқоридагиларга кўра фуқаролик ишларини кўраётган суд, агар иш бўйича гувоҳларнинг гувоҳликлари, экспертнинг хуло­саси, мутахассисларни фикри зарур деган хулосага келган тақдирда иш кўришини кейинга қолдириш ва иш учун зарур ҳужжатлар тўплангандан кейингина иш кўришни тиклаши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish