Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахслар суд



Download 12,6 Mb.
bet164/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

174-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахслар суд
мажлисига келмаганлигининг оқибатлари


Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлиси­га келмаган тақдирда, унга чақирув қоғози топширилганлиги тўғрисида маълумот бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаган бўлсалар, суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Тарафлар судга келмаслик сабаблари ҳақида маълумот беришлари ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этишлари шарт. Башарти жавобгарнинг келмаганлик сабаб­лари ҳақида маълумот бўлмаса ёки суд келмаганлик сабаб­ларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Тарафлар ишни ўзларининг иштирокларисиз кўришни ва ўзларига суднинг ҳал қилув қароридан нусха юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили ишни судда кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлишига қара­май, судга келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келма­ганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради ва бу ҳақда тегишли юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига маълум қилади.


1. Ишни кўриш учун процессда иштирок этувчи шахсларга чақирув қоғозини ўз вақтида етказиш муҳим аҳамиятга эга эканли­ги ҳақида юқорида баён этилган эди. Шу боисдан ҳам судья иш кўришни тайёрлов қисмида бошқа процессуал ҳаракатлар билан бир қаторда ишда иштирок этиши лозим бўлган шахслар қайси бирлари қатнашаётганлигини ва агар қатнашмаётган бўлсалар, сабаблари аниқланмоғи лозим.
Фуқаролик ишини судда кўришда судья иш кўришга чақири­лаётган шахснинг судга келмаганлик сабабларини аниқ билиб олмагунча ишни кўришни давом эттириши юқори судлар томони­дан ҳал қилув қарорнинг бекор бўлишига асос бўладиган ҳолатлар ҳисобланади.
Қонунда кўрсатилганидек, ишда иштирок этувчи шахсларга тарафлар (даъвогар, жавобгар), учинчи шахслар, уларнинг вакил­лари, процессда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этади­ган прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларни ишда иштирок этмаганлик сабабларига эътибор бериш лозим (ФПКнинг 34-моддаси).
Судья унга бу шахсларнинг процессдаги иштироки муҳимли­гига ва ишни холисона ҳал этишга қанчалик ёрдам беришлигига қараб иш кўришни давом эттириш ёки қолдириш масаласини ҳал этиши лозим.
Суд амалиётида шундай ҳоллар учрайдики, судья (суд) ишда иштирок этувчи шахсларнинг бирортаси суд мажлисига келмаган бўлса, унга чақирув қоғози топширилганлиги ҳақидаги маълумот бўлмаса ҳам иш кўрилган ёки тарафлар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлиб, суд келмаслик сабабларини аниқламасдан туриб иш кўришни кейинга қолдиришга йўл қўйилган.
Шу ҳолатларни судья ҳисобга олиб келмаслик сабабларини чуқур ўргангандан кейингина уларнинг иштирокисиз иш кўриш масаласини ҳал этиши лозим. Келмаган шахсларнинг иштирокисиз иш кўриш бир қатор салбий ҳуқуқий оқибатлар туғдиради, жум­ладан: далилларни тақдим этиш, шунингдек қонунда кўрсатилган бошқа ҳолатларни аниқлаш имониятидан маҳрум этади ва ҳоказо.
Демак, шарҳланаётган қонунга асосан иш кўришни кейинга қолдириш учун асос бўладиган ҳолатларга; чақирув қоғозининг топширилганлиги тўғрисидаги маълумотнинг бўлмаслиги; агар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаган ҳолатларни кўрсатиш мумкин.
2. Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили ишни судда кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлишига қарамай судга келмаган бўлсалар ва улар ўзларининг ҳаракатлари билан ишни ўз вақтида кўриб чиқишга тўсқинлик қилсалар, суд уларнинг иштирокисиз ишни кўришлари мумкин.
Судья ишнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини лозим деб топиши мумкин. Бироқ, ФПКда қайси ҳолатларда зарур эканлиги кўрсатилмаган бўлиб, фақат алимент ундириш ҳақидаги ишлар бўйича жавобгарнинг суд­га келишини шарт деб топиши мумкинлиги кўрсатилган (ФПКнинг 261-моддаси).
Суд тарафларнинг суд мажлисига келишини шарт деб топса-ю, улар суднинг бу ажримига итоат этмасалар қандай ҳуқуқий оқибат­лар туғдириши белгиланмаган. Шу боисдан ҳам қонундаги бу камчиликни тўлдириш мақсадга мувофиқдир.
3. Амалдаги Фуқаролик процессуал кодексида суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаган прокурорга нисбатан ҳам қонунда белгиланган чорани татбиқ этиш ҳақидаги қоида янги киритилган бўлиб, бу ўз навбатида суд ҳокимиятига нисбатан бўлган ҳурматни англатса, шу билан прокуратура ходимлари ҳам ишда иштирок этувчи бошқа шахслар каби тенг процессуал ҳуқуқлардан фойда­ланишидан далолат беради.
Борди-ю, агар адвокат ҳам узрсиз сабабларга кўра суд мажли­сига келмаган тақдирда суд бу ҳақида тегишли чора кўриш учун адвокатлар малака комиссиясига маълум қилиш масаласини ҳал қилади.
Суд амалиётида жавобгар аксарият ҳолларда турли сабабларга кўра суд мажлисига келмасликка ҳаракат қилади ёки иш юритили-шини қасддан чўзади. Агар суд жавобгарнинг бундай ҳаракат­ларини асоссиз деб топса, жавобгарнинг иштирокисиз иш кўриш масаласини ҳал этиш учун ушбу шарҳланаётган модданинг учинчи қисми ҳуқуқ беради.
Суд амалиётидан келтирилган қуйидаги масалаларга эътибор берайлик:
1) Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги хабар берилма­ган ва у иштирокисиз ишни кўришга розилик бермаган вазиятда эр-хотиндан бирортаси йўқлигида никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилган ҳолатлар ҳам учраб туради.1
2) Шу мақсадда, қоидага кўра, ишни эр-хотиннинг ҳар иккала­сини иштирокида кўриши лозим. Эр-хотиндан бири келмаганида ишни кўришликка фақат фавқулодда ҳоллардагина (ФПКнинг
174-моддаси) ва асослантирилган суднинг ажримига кўра йўл қўйилиши мумкин. Эр-хотиндан бири доимий яшаш учун Ўзбе­кистон Республикасидан ташқарига кўчиб кетган бўлса, суд иш­нинг кўрилиши ҳақида унга хабар қилади ва уни судга келиш имконияти бўлмайдиган ҳолларда суд тегишли ажрим чиқариб, ишни мазмунан кўради.2
3) “Баъзан ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўзлари ҳам иш­ларни ўз вақтида қонуний ечимини топмасликка сабаб бўлмоқ­далар.
Процесс иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқларидан виждонан фойдаланмай, суиистеъмол қилиш йўли билан суд процессларини ўз вақтида олиб борилишига сабаб бўлаётган тарафларнинг ҳар қандай ғайриқонуний ҳаракатларига нисбатан кескин чора кўриш­лари ҳам лозимга ўхшайди.
Масалан, даъвогар Х.С. судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Ш.Х. ва М.С.лар марҳум турмуш ўртоғи Х.Н.дан қолган уйни бузиб, у ерда иморат қураётганлигини кўрсатиб, жавобгарларни Бухоро шаҳар Салим кўчаси 5-уйдан кўчиришни сўраган. Даъво ариза 1998 йил 2 апрел куни суднинг иш юритувига қабул қилинган.
Жавобгарларни қўшниси М.У.нинг жавобгар С. ва Х.ни Рос­сияга тижорат ишлари билан кетишликлари ҳақидаги тушунтириш хати асосида, яъни қонунга кўрсатилмаган асос бўйича иш юритиш тўхтатилган. Иш 10 ой мобайнида кўрилмаган, жавобгарларни судга келмаганликларини асл сабаблари аниқланмаган, уларни судга келтириш чоралари кўрилмаган.”3



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish