Ўзбекистон републикаси


Структуравий қидирув даракчилари



Download 9,62 Mb.
bet23/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

3.5. Структуравий қидирув даракчилари
Бу қидирув даракчилари ер қобиғининг тектоник тузилиши хусусиятларига асосланади ва маъдан-минералли ва нефт конларини қидиришда жуда қатта аҳамият касб этади.
Магмалар, магмадан ажралиб чиқувчи пегматитли қолдиқ қотишмалар, газсимон ва иссиқ сувли эритмалар ер қобиғининг юқори қобиғига фақат етарли даражада йирик бўлган тектоник ер ёриқлари(ёки кўплаб унча катта бўлмаган ер ёриқлардан ташкил топган зоналар) яқинидангина кириб боришлари мумкин. Шунинг учун одатда магматоген маъданли ва минералли конлар катта тектоник бузилишлар яқинида жойлашадилар. Уларни “н а з о - р а т қ и л у в ч и с т р у к т у р а л а р” деб ҳам аташади.
Магма ва у хосил қилган хосилаларни юқорига кўтарилишини амалга оширишда йирик тектоник ёриқлар ва зоналардан ташқари, ўлчами бўйича нисбатан кичикроқ бўлган ҳар қандай бўшлиқлар ва ёриқлар ҳам маъданлар тўпланишида муҳим аҳамиятга эга. Бундай структуралар ё н д о ш с т р у к -т у р а л а р дейилади.
Нефт гумбазларнинг юқори қисмида ва қабариқ бурмаларда тўпланади ҳамда нефтли қатламнинг юқори қисмидан жой олишга интилади. Бу унинг сувга нисбатан кам нисбий оғирликга эга эканлигидан далолат беради. Бошқа томондан, нефт конларини ҳосил қилувчи қатламлар сброслар билан кучли бузилган бўлса, у орқали нефт ер юзасига оқиб чиқиши. Ер пўстида маъданли структурлар турли шароитларда тоғ жинсларининг деформациясига олиб келувчи муайян геостатик босим ва тектоника таъсирида шаклланади. Деформация қайишқоқ (эластик) ва қолдиқ турларга бўлинади.
Қайишқоқ деформация ички кучлар ёки қайишқоқлик кучлари таъсирида вужудга келиб, босим юки таъсири тўхтагандан сўнг тана ўзининг олдинги шаклига қайтади. Тоғ жинсларининг деформацияга қарши турғунлиги уларнинг мустаҳкамлигини билдиради. Энг юқори мустаҳкамлик сиқилишда ва энг паст мустаҳкамлик чўзилишда намоён бўлади.
Агар ички қаршилик ташқи кучларни мувозанатламаса тана шаклини ўзгартирувчи қолдиқ деформация вужудга келади. Таналар яхлитлиги бузилмасдан намоён бўлган қолдиқ деформация пластик, бузилгани эса узилмали деформация дейилади. Пластик деформациянинг кечиш тезлиги тоғ жинсларининг қовушоқлигига (ички ишқаланишига) боғлиқ бўлади. Тоғ жинслари орасида энг юқори қовушоқликка намлиги юқори бўлган гиллар эга бўлади. Катта чуқурликда ётувчи ва юқори геостатик босим таъсиридаги тоғ жинслари кучли пластик деформацияга учрайди. Узилмали деформация (ер ёриқлари, бурдаланиш ва дарзланиш зоналари) тектоник кучлар туфайли вужудга келади. Яна шундай деформация тури мавжудки, бунда масалан, вулканик портлашда (эксплозия) ҳатто пластик таналар ҳам мўрт жинслардек деформацияга учрайди.
Маъдан таъналари ва фойдали қазилмаларнинг тўпламлари бирламчи шакли ва ётиш шароитлари ўзгармаган ёки бурмаланишга учраган тоғ жинсларида жойлашган бўлиши мумкин. Масалан, антиклинал бурмаларда (гумбазида) нефт ва газ конлари, синклинал бурмаларда (мульдасида) оолитли темир маъданлари қатламлари шаклланиши мумкин. Маъданга маҳсулдор бурмали структураларда кўпинча устсурилма, узилма, аксузилма, силжима сингари тектоник структуралар намоён бўлади. Шундай қилиб, тектоник дислокациялар ҳарактери бўйича маҳаллий маъданли структуралар бурмали ва узилмали турларга табақаланади.
Бурмали структуралар бурмаларнинг ҳосил бўлиш механизми ва қолдиқ деформациянинг ҳарактери бўйича тўртта гуруҳга бўлинади: 1) сирпаниш орқали бўйлама эгилиш, 2) кўндаланг эгилиш, 3) ажралган ва 4) диапирли.
Бурмалардаги қатламларнинг деформацияси маъдан ҳосил бўлиш жараёнларига таъсир этувчи кливаж ва тектоник дарзлик шаклланишига, ажралиш ва брекчияланишга олиб келиши мумкин. Маъданлашувнинг шаклланиши учун сирпаниш билан кечадиган эгилиш бурмалари жуда қулай ҳисобланади.
Маъданлашувнинг хусусан, вулканоген-гидротермал ва вулканоген-чўкинди турдагилари жойлашувида кўндаланг букилган бурмалар муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ажралган бурмалар қатламларнинг бир-бирига нисбатан чекланган сирпаниш шароитларида шаклланади. Бунда тўсиқ вазифасини ер ёриқлари, дайкалар ва қаттиқ жинслар бажаради. Маъданлашув бурмаларнинг тармоқланиш қисмларида тўпланади. Бунга Қирғизистондаги Қадамжой сурьма ва Ҳайдаркон симоб конларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Диапирли бурмалар платформали шароитларда ривожланиши мумкин ва бунда улар тузгумбазли ҳосилалардан таркиб топган бўлади. Геосинклинал шароитларда эса улар маъданли диапирларни (масалан, Ўзбекистондаги Аурахмат флюорит кони) ҳосил қилади.
Маъдан таналарининг максимал қалинлиги ва фойдали компонентларнинг концентрацияси одатда антиклинал бурмаларнинг шарнирларида ва брахиантиклиналларнинг гумбазларида кузатилади. Бурмаларнинг қанотларида ва синклиналларнинг шарнирларида маъдан таналари унча катта бўлмайди ва бу маъдан ҳосил қилувчи эритмаларнинг ҳаракатланиш қийинлиги билан тушунтирилади.
Маъданли майдонлар ва конлардан ташқарига чиқмайдиган ер ёриқлари маҳаллий структуралар дейилади. Улар: магматоген, тектоник ва экзоген генезисга эга бўлади. Маъдан назоратловчи структуралар бўлиб магматоген жинслар ва тектоник узилмалар ҳисобланади. Улар маъдан келтирувчи ва тақсимловчи ролини ўйнаши, маъдан тутувчи ва маъдандан кейинги структуралар бўлиши мумкин (1-расм).



1-расм. Маъданли эритмаларнинг маъдан келтирувчи, маъдан тақимловчи ва маъдан тутувчи структуралар бўйлаб ҳаракатланиш схемаси. В.И. Смирнов бўйича.1 - сланецлар; 2-қумтошлар; ер ёриқлари: 3-маъдан келтирувчи, 4- маъдан тақсимловчи; 5-маъдан тутувчи.



Тоғ жинслари бўлаклари сезиларли сурилишга эга бўлмаган узилмалар дарзликлар дейилади. Улар тектоник ёки бошқа йўллар билан, масалан, тоғ жинслари ҳажмининг қисқаришидан вужудга келувчи контракцион дарзликлар бўлиши мумкин.
Тектоник кучланишнинг йўналиши ва деформация ҳарактери бўйича узилиш ва синиш дарзликлари ажратилади. Узилиш дарзликлари чўзувчи кучланиш таъсирида, синиш дарзликлари эса сиқувчи ёки сурувчи кучланиш таъсирида вужудга келади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish