Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet26/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Назорат саволлари:
1. Фойдали қазилмаларни геологик қидирув даракчилари деганда нимани тушунасиз?
2. Стратиграфик геологик қидирув даракчилари моҳиятини тушунтиринг!
3. Литологик геологик қидирув даракчилари нима?
4. Структуравий геологик қидирув даракчилари нималарни ифодалайди?
5. Магматоген геологик қидирув даракчилари деганда нималар назарда тутилади?
6. Геокимёвий геологик қидирув даракчилари моҳиятини айтиб беринг!
7. Геоморфологик геологик қидирув даракчилари ёрдамида қандай конларни қидириш самарали ҳисобланади?
IV-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИНГ ҚИДИРИШ БЕЛГИЛАРИ
Фойдали қазилмаларнинг қидириш белгилари деганда фойдали қазилма конларини маълум бир жойда мавжудлигини ёки бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи маълум далиллар ёки ходисалар тушунилади. Қидириш белгилари - бу фойдали қазилмалар мавжудлигини бевосита ёки билвосита кўрсатувчи маҳаллий омиллардир. Қидириш белгиларига конларнинг ҳосил бўлиш жараёнларига ҳос белгилар, ўзгаришлар, бузилишлар, фойдали қазилмалар ва ёндош жинсларнинг физик, кимёвий ва минералогик ҳоссалари киради.
Қидириш белгилари бевосита ва билвосита белгиларга бўлинади. Улардан биринчиси конларнинг бевосита мавжудлигидан далолат берса, иккинчиси маъданли жойларни топиш имкониятлари ҳақида билвосита гувохлик беради.
4.1.Фойдали қазилма конларининг бевосита
қидириш белгилари.
Бевосита қидириш белгиларига қуйидагилар киради:
-фойдали қазилмаларнинг табиий очилмалари;
-фойдали қазилма моддаларнинг сочилиш ореоллари ва оқимлари;
-фойдали қазилмаларнинг ўзига ҳос физик ҳоссалари;
-қадимда тоғ ишлари олиб борилганлиги ёки фойдали қазилмалар қайта ишланганлигини исботловчи ашёвий далиллар ва тоғ–қазиш ишлари ҳақидаги тарихий маълумотлар.
Фойдали қазилмаларнинг табиий очилмалари. Туб очилмаларда намоён бўлган фойдали қазилмалар ёки маъданли минераллар таркибида у ёки бу миқдорда маъданли моддаларнинг мавжудлиги ҳақида гувохлик берувчи энг ишончли қидириш белгиси ҳисобланади. Шунинг учун бундай очилмаларни(табиий ёки сунъий) аниқлаш геологларнинг асосий ишларидан бири саналади. Одатда, ётқизиқларнинг моддий таркиби, қалинлиги ва тузилиши очилиб қолган нураш зонасида анча мунча ўзгаришга учрайди. Фойдали қазилма очилмаларининг қидириш ишларини олиб боришдаги аҳамияти ҳақида кейинги бўлимларда кенгроқ кўриб чиқилади.
Фойдали қазилма моддаларнинг сочилиш ореоллари ва оқимлари. Бу маъданли майдонларда ва маъданли таналар атрофидаги фойдали қазилмалар, маъданли минераллар ёки элементларнинг юқори миқдорларини ҳарактерловчи қидирув белгиларидир. Сочилиш ореоллари ҳар доим маъданли таналарга нисбатан анча катта майдонларда тарқалганлиги сабабли, уларни қидириш вақтида топиб олиш маъданли таналарни топишга нисбатан анча осон кечади. Шунинг учун сочилиш ореоллари ва оқимлари ўта муҳим қидириш аҳамиятига эгадирлар. Уларни тадқиқ қилиш энг асосий қидириш усуллари ҳисобланган-визуал, шлихли, геокимёвий усулларга асосланилади.
Ҳосил бўлиши бўйича сочилиш ореоллари ва оқимлари бирламчи ва иккиламчи сочилиш ореоллари ва оқимларига бўлинади. Бирламчи ореоллар конларнинг шаклланиш жараёнларида ва тўғрироғи, уларнинг метаморфизими вақтида, иккиламчи ореоллар эса конларнинг ва уларнинг бирламчи сочилиш ореолларининг бузилиши вақтида ҳосил бўлади. Бирламчи сочилиш ореоллари ва оқимлари уларни ўраб турувчи ёндош жинсларнинг эрозион кесмага чиқмаган конларни (“сўқир” конларни) қидиришда, иккиламчи сочилиш ореоллари ва оқимлари эса очиқ эрозион конларни қидиришда айниқса катта аҳамиятга эга.
Аммо шуни ҳам унитмаслик лозимки, сочилиш ореоллари ва оқимлари ҳар доим ҳам кон мавжудлигидан гувоҳлик беравермайдилар. Фойдали компонентларнинг бирламчи юқори концентрацияси ҳар доим ҳам кон билан боғлиқ бўлавермайди. Иккиламчи сочилиш ореоллари ва оқимлари туб конларнинг тўла бузилиши ҳисобига ҳосил бўлишлари мумкин. Бунинг натижасида сочилиш ореоллари ва оқимлари бўлсада, лекин кон бўлмаслиги ҳам мумкин. Сочилиш ореолларининг очиқ– ер юзасига чиқиб ётган ва берк – чиқиб ётмаган турларга ҳам ажратилади. Кейингиси ўз навбатида “сўқир” ва “кўмилган” турларга бўлинади. “Сўқир” сочилиш ореоллари ёндош жинсларнинг эрозион қирқими етарли бўлмаслиги оқибатида ҳеч қачон ер юзасига чиқиб қолмайди, “кўмилган”ни эса ҳосил бўлиш жараёнларида ёки кейинчалик нисбатан ёш ётқизиқлар билан ёпилиб қолган бўлади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish