2.12.Суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар
Ер ости сувларини фойдали қазилма конлари сифатида учта саноат турини ажратиш мумкин. Булар: 1) ер сатҳига яқин жойлашган-гурунт сувлар; 2) ер сатҳидан чуқурроқда жойлашган қатламлараро ботиқ ётқизиқлар орасида ётувчи–артизан сувлари; 3) асосан дарзликлар билан боғлиқ бўлган, даволаш манбаси ҳисобланган-минерал сувлардир.
Намаккоп, саноат миқёсида ишлатилмайдиган ёки чекланган миқдорда ишлатиладиган, куриган кўллар ҳамда ер остидан чиқадиган сувлар ҳосил қиладиган ҳосила.
Нефть ҳар ҳил табиий шароитларда учрайди ва уларнинг ҳосил бўлиши платфармалар ва бурмаланган қатламлар билан боғлиқ. Нефть намоён бўлган жойлар платформаларда унчалик бурмаланмаган қатламлар орасида, кучли бурмаланган худудларда эса узилмали, чўкинди ва метаморфик тоғ жинслари орасида кўп учрайди. Платформалар билан боғлиқ нефть конлари брахиантиклинал структураларнинг нефть тутгич қатламларига бой бўлган майдонларда учраса, кучли бурмаланган қатламларда узилма ва бурмалар ёрдамида тектоник тўсиқлар ҳосил қилган нефть тутгич қатламларида тўпланадиган нефть конлари учрайди. Моноклинал ётган қатламларда нафть кам учрайди, чунки бундай қатламларнинг очиқ жойидан нефть оқиб чиқиб асфальтитларга айланиб кетиши мумкин.
Табиий газ ҳам нефтга ўҳшаш тектоник структураларда ва деярли ҳамма вақт нефть билан бирга учрайди.
Бу икки турдаги ёнувчи фойдали қазилмаларнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган конлари қадимги денгиз хавзалари ҳосил қилган ётқизиқлар билан бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасида фойдали қазилмаларни қидириш ишлари давлат томонидан тартибга солинади. Минерал хом-ашё конларининг очилиши, қайта ишланиши ва фойдаланишнинг иқтисодий аҳамиятини ўрганадиган фан минерал хом-ашёлар иқтисодиёти деб аталади.
Бу фаннинг предмети–дунё минерал хом-ашёсига таққосланган мамлакат минерал хом ашё бойликлари ҳисобланади. Бу фан бир томондан, мамлакатнинг минерал хом-ашёларга бўлган эхтиёжини ўрганса, иккинчи томондан, топилган конлар билан мамлакатнинг таъминланиш даражасини белгилайди.
Минерал хом ашё тўпламларининг асосий ҳусусиятларидан бири уларнинг қайта тикланмаслиги ва камайиб боришидир. Хозирги даврда 150 га яқин минерал хом ашёлар ер бағридан қазиб олинади.
Турли ишлаб чиқариш соҳалари учун зарур бўлган минерал хом ашё маҳсулотларини олиш учун жуда кўплаб минерал хом ашёларни қайта ишлаш лозим бўлади. Масалан, бир тонна чўян олиш учун 2 тонна темир маъданини ва 0,6 тонна коксни, 1 тонна асбест олиш учун 70 тонна тоғ жинсини, 1 тонна слюда қазиб олиш учун 150 тонна забой хом-ашёсини, 1 тонна рангли металл олиш учун 100 тонна мисни, 1 тонна никел олиш учун 200 тонна, 1 тонна тантал олиш учун 8000 тонна маъданни қайта ишлаш зарур бўлади. Шунинг учун ҳам минерал хом ашёларнинг таннархи, олинган маҳсулотнинг таннархидан анча паст бўлади.
Тайёр маҳсулотнинг таннархи минерал хом-ашёларнинг умумий таннарҳига нисбатан қуйидагича: чўян учун 35-65% ни, рангли металлар учун 40-70% ни, минерал ўғитлар учун 80-90% ни, шу жумладан электр энергияси учун сарфланган ҳаражатга нисбатан 54-69%ни, иншоотлар қурилиши учун 90% ни ташкил қилади. Минерал хом-ашёлар истемоли дунё бўйича кундан кунга ортиб бормоқда. Охирги 35 йил давомида нефт ва газ истемоли 5-6 марта, темир маъдани истемоли 3 марта ортди. Шу давр мобайнида ер қаъридан 35-40 миллиард тонна нефт, шунча кўмир, 10 миллиард тоннадан ориқроқ темир, юз миллионлаб тонна боксид, апатит, фосфорит, ҳар хил тузлар, ўн милионлаб тонна марганец, мис, никель, қўрғошин, юз минглаб тонна вольфрам, молибден, симоб ва бошқалар олинди. Маъданларни қайта ишлаш учун жуда кўп миқдорда чучук сув истемол қилинмоқда.
Минерал хом ашёларни қазиб олиш билан бирга баъзи бир қазилма бойлик турларининг аҳамияти ўзгармоқда. Ўтган асрнинг бошида олтиннинг қиммати биринчи ўринда бўлган бўлса, асрнинг иккинчи ярмида 70% ни темир ва кўмир эгаллади. Бугунги кунга келиб, ёқилғи-энергетик хом ашёларнинг қиммати 70% ни, рангли металларники 15% ни, қора металларники 8 %ни, олтин ва олмосники 5%ни ташкил қилмоқда.
Минерал хом-ашёларни олиш учун жуда катта ҳаражатлар тоғ саноатини ривожлантиришга, геология ва разведка ишларини олиб боришга сарф этилади.
Шундай қилиб, разведка қилинган маъданлар ўзида анчагина табиий қимматидан ташқари меҳнат таннарҳига ҳам эга бўлади. Унинг миқдори қазиб олинган ва ер қаърида йўқотилган қазилма бойликнинг умумий қиймати йиғиндисига тенг бўлади.
Минерал хом ашёлар бўйича иқтисодий сиёсат, дунёдаги минерал хом ашёларнинг ўртача нархидан келиб чиқади(4-жадвал).
4-жадвал
Баъзи бир минерал хом-ашёлар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларининг дунё бўйича баҳоси(долларда)
Минерал хом-ашё турлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари
|
1950й.
|
1970й
|
1975й
|
1980й
|
1985й.
|
Нефть
|
18
|
20
|
61
|
285
|
170-190
|
Тошкўмир
|
5
|
18,7
|
61,7
|
69,2
|
40-70
|
Темир маъдани(маҳсулот кўринишида)
|
8
|
11
|
17
|
25
|
12,4-18
|
Марганецли маъдан
|
46
|
56
|
110
|
138
|
65-69
|
Алюминий
|
368
|
638
|
876
|
1532
|
960-1240
|
Мис
|
468
|
1271
|
1390
|
2231
|
1220-1330
|
Никель
|
987
|
2683
|
4566
|
7522
|
4500-5000
|
Қўрғошин
|
283
|
344
|
474
|
985
|
320-380
|
Цинк
|
321
|
337
|
858
|
824
|
710-870
|
Қалай
|
2,1
|
3,8
|
7,5
|
16,9
|
8,8-9,4
|
Вольфрам(концентрати)
|
4,6
|
9,7
|
11,6
|
18
|
6,7-8,4
|
Молибден(концентрати)
|
2,6
|
4,2
|
6,9
|
19,6
|
8,8-9,4
|
Маргимуш
|
0,6
|
3,1
|
3,8
|
4
|
2,7-2,9
|
Симоб
|
5
|
12,1
|
4,8
|
10,6
|
8,6-9
|
Уран (тузларда)
|
34
|
13,4
|
52,3
|
70,2
|
29-55
|
Олтин
|
31,9
|
35,9
|
161
|
612,6
|
300-320
|
Платина
|
99,2
|
120,9
|
152
|
398
|
270-310
|
Кумуш
|
0,4
|
1,8
|
5,9
|
8,5
|
6,5-8
|
Олмослар
|
8
|
6
|
12,8
|
16
|
0,5-5
|
Изох: Нефть, тошкўмир, темир ва марганецли маъданлар, алюминий, мис, никель, қўрғошин ва цинк баҳоси 1 тоннаси учун; қалай, вольфрам, молибден, маргимуш, симоб ва уран баҳоси 1 килограми учун; олтин, платиналар ва кумушнинг баҳоси 31,1 грами учун; олмослар баҳоси 1 карати учун белгиланган.
|
Агар дунё бозорида минерал хом ашёнинг нархи, қазиб олинган хом-ашёнинг таннархидан баланд бўлса, кондан фойдаланиш албатта самарали бўлади. Агар минерал хом ашёнинг нархи дунё бозоридан арзон бўлса, бундай хом ашёни импорт қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Қазиб олиш усулини танлаш иқтисодий мунозаралар натижасида вужудга келиб, энг арзон каръер кесма усуллари иқтисодий жихатдан, агар шу конни шу усулда қазиб олиш мумкин бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Иқтисодий самарадор конлар бошқа (шахта, ишқорлаш, гидравлик) усуллар билан қазиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |