Ўзбекистон републикаси


Фойдали қазилмаларнинг саноат турлари



Download 9,62 Mb.
bet17/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

2.10. Фойдали қазилмаларнинг саноат турлари
Фойдали қазилма конларини разведка ва эксплуатация қилишнинг геологик ва техник-иқтисодий муаммоларини ўрганиш, уларни геологик–саноат турларига гуруҳлаш эҳтиёжини туғдиради.
Фойдали қазилма конларининг геологик тузилишидаги хилма-хиллик умумэътироф этилган. Айтиш мумкинки, табиатда хеч қачон икки турдаги фойдали қазилманинг бир ҳил кони мавжуд бўлмайди. Шу билан бирга, тоғ саноати амалиёти шундан дарак берадики, фақат энг самарали қазиб олинадиган кон гуруҳларинигина ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар геологик–саноат параметрларнинг қулай комбинациялари билан ҳарактерланади. Агар конларни маҳсус қулай конлар гуруҳига ажратиш мумкин бўлса, унда қолган конлар улардан фойдаланиш самарадорлиги нуқтаи назаридан бошқа гуруҳларга бўлинади. Шундай қилиб, конларни саноат гуруҳларига ажратиш ғояси пайдо бўлади.
Кейинчалик бу масалани ўрганишда коннинг саноат ва генетик турлари орасидаги жуда аниқ корреляцияси кузатилади. Шунинг учун конларни гуруҳлашда уларнинг яхшиси саноат аҳамияти бўйича геологик–саноат турлари деб аташ мақсадга мувофиқ.
Конларни маълум бир геологик–саноат турларини ўрганишнинг бошланғич босқичларида, у ҳақидаги маълумотлар ҳали етарли бўлмаган вақтдаёқ тўғри аниқлаш айниқса муҳим. Бу унинг истиқболини ва кейинги разведка ишларини баҳолашни маълум даражада белгилаб беради. Разведканинг кейинги босқичларида коннинг геологик–саноат турини аниқлаштириш катта аҳамиятга эга.
Умумлаштирилган наъмунавий маълумотлардан келиб чиқиб, разведка ишлари ражалаштирилади ва лойиҳалаштирилади, лойиҳа режалари ва кесмалари тузилади, разведканинг оқилона тизими, разведкалаш тармоқларининг қуюқлиги ва ўтказиладиган ишлар кетма-кетлиги танланади. Разведка маълумотларининг интерполяцияси ва экстраполяцияси маълум даражада разведка маълумотларини солиштиришга ва бир хил типли конларнинг эксплуатациясига таянади.
Шундай қилиб, яхши ишлаб чиқилган фойдали қазилма конларининг геологик–саноат таснифи конни ўрганишнинг барча босқичларида жудаям муҳим. Қидириш ва разведка қилишнинг умумлаштирилган ечими бу геологик асослашнинг муҳим манбаидир, чунки қиёслаш усули геология тизимида катта аҳамиятга эга.
Конларнинг айрим геологик–саноат турларининг аҳамияти конларни ишга тушириш ва тоғ саноатини(техника, технологиялар ва иқтисодиёт) ривожлантириш давомида ва янги конларни очилиши ёки аввал маълум бўлганларини қайта ишланиши билан боғлиқ равишда ўзгаради.
Фойдали қазилма бойликларнинг табиий ҳилма-ҳиллиги ва улардан фойдаланишнинг турли туманлиги жуда мураккаб холатни юзага келтиради. Шунинг учун, илмий-назарий жихатдан ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган бўлсада, фойдали қазилма бойликларнинг саноат турларини таснифлаш муҳим аҳамиятга эга. Конларнинг саноат турлари разведка маълумотларини таҳлил қилиш ва конни маълум гуруҳларга ажратиш имконини беради. Конларнинг саноат учун яроқли турлари, шунга ўхшаш саноат турига доир разведка объектларини қиёслаш ва баҳолаш имкониятини бера оладиган разведка маълумотларини қиёсий таҳлили учун асос бўлиб хизмат қилади.
Конларни саноат турларига қараб ажратиш ҳақидаги фикрлар В.М.Кретер ва В.И.Смирновнинг “Фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш”га доир бир қатор китобларида ўз ифодасини топган. Бир вақтнинг ўзида фойдали қазилма конларини саноат турларига ажратиш ва мос равишда бир тизимга солиш-қидириш, разведка қилиш ва эксплуатация амалиётида янада мукаммаллаштирилган ва геология-разведка ишларини олиб бориш, фойдали қазилмалар заҳираларини ҳисоблаш, ишланмаларни бир тизимга солиш бўйича ишлаб чиқилган турли хил йўриқномаларда ва услубий қўлланмаларда ўз ифодасини топган.
Фойдали қазилма конларининг саноат таснифи, бир томондан, уларнинг табиий ҳусусиятларига, бошқа томондан, қазиб олинадиган минерал хом-ашёнинг фойдаланиш йўналишлари ва имкониятларига асосланади. Қаттиқ, суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар саноат мақсадларига мос равишда гуруҳларга бўлинади.
Қуйида турли ҳил фойдали қазилмаларнинг саноат турлари келтирилган:

  1. Минерал ёқилғилар – кўмир, нефть ва газ;

  2. Қара металлар – темир, марганец, хром, титан;

  3. Рангли металлар – алюминий, мис, қўрғошин, қалай, рух, симоб;

  4. Асил металлар – олтин, кумуш ва платиноидлар;

  5. Радиоактив элементлар – асосан уран;

  6. Нодир элементлар – литий, береллий, тантал, ниобий, цирконий;

  7. Кимё саноати хом-ашёлари – фосфоритлар, апатитлар, олтингугурт, флюорит;

  8. Техник хом-ашёлар – олмосли кемберлитлар, асбест, тальк, оптик минераллар (исланд шпати), графит;

  9. Флюслар ўтга чидамли материаллар, охактош, доломит, магнезит, кварц. гил ва бошқалар.

  10. Қурилиш материаллари – мармар, қум, шағал ва бошқалар;

  11. Ер ости сувлари, ичимлик сувлари, даволаш сувлари ва техник сувлар.

Юқорида келтирилган гурухлар ичида бир қатор белгиларига қараб яна майда табиий кон турларини ажратилиш мумкин. В.М.Крейтер фойдали қазилмаларни саноат турларининг асосий белгилари сифатида уларнинг шакли, ўлчамлари, сифати, маъдан танасининг ётиш ҳолатини қабул қилади. Чунки бу белгилар конларни разведка қилиш ва қайта ишлаш усулларига хал қилувчи таъсир кўрсатади. В.М.Смирнов маъданли конларни саноат турларини гуруҳлашда уларнинг қуйидаги белгиларига: конлар табиатини белгиловчи генетик синфига; конларнинг шаклига таъсир кўрсатувчи структурасига; конлар сифатини белгиловчи маъданнинг маддий таркибига ва ён атрофдаги тоғ жинслар таркибига урғу беради.
Демак, фойдали қазилма конларининг саноат тури деб қалинлиги, сифати, шакли, ўлчами ва ётиш шароитлари билан тоғ - кон саноати ва хом ашёларни қайта ишловчи корхоналар талабларини қониқтирадиган табиий геологик маъдан таналарига айтилади.
Жуда кўплаб маъданлар намоён бўлган жойлардан фақат айримларигина саноат объектлари бўлишлари мумкин. Шартли равишда, қайта ишлаш натижасида улардан олинадиган маҳсулот Дунё бўйича конлардан қазиб олинадиган у ёки бу минерал хом ашёларнинг миқдорига нисбатан ўхшаш конлардан қазиб олинадиган минерал хом ашёлар миқдори 1% дан кам бўлмаган тақдирда уларни саноат туридаги конлар деб ҳисоблаш қабул қилинган.
Конларни ишга тушириш ва қайта ишлаш саноат корхоналарининг тараққий этиб бориши билан фойдали қазилма конларининг саноат таснифлари ҳам ўзгариб боради. Баъзи бир конлар ўзининг аввалги аҳамиятини йўқотади ёки тугаб қолади(мис ва қўрғошинга бой бўлган маъданли томирлар, қимматбаҳо тошлар). Шу билан бир вақтда авваллари фойдали қазилмалар сифатида қазиб олинмаган, янги конларни қайта ишлашга эътибор қаратилади. Худди шундай, минерал ўғитларга, радиоактив хом ашёларга, нодир элементларга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши билан апатит, уран, нодир металл маъданларининг янги саноат турлари вужудга келди.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish