13-боб. СТАНЦИЯЛАРДА СЦБ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ МЕЪЁРИЙ ФАОЛИЯТИ БУЗИЛГАН ҲОЛЛАРДА ПОЕЗДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЖЎНАТИШ ВА МАНЁВР ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
381. СЦБ назорат асбобларидаги кўрсатмаларнинг меъёрдан оғиши кузатилганда станция навбатчиси, аввало, ушбу ҳолат қуйидагилар оқибати эмаслигини текшириши керак:
а) вагоннинг юриб кетиши, ҳаракат бирликларининг ўз-ўзидан чиқиб кетиши, стрелка кесилиш, ҳаракат таркибининг йўлдан чиқиши;
б) ўзининг ёки бошқа ходимларнинг нотўғри ҳаракатлари.
Бунда қўшимча равишда яна қуйидагаларни текшириши лозим:
қабул қилиш йўли (биринчи узоқлашув блок-участкаси) ва поезд тахмин этилаётган йўналиши бўйича чегараланган маршрут участкаларининг хақиқатдан ҳам бўш эканлигини;
маршрутга кирувчи барча, шу жумладан, муҳофазаловчи стрелкаларнинг назорат ҳолати мавжудлигини, ҳамда уларнинг тўғри ўрнатилганлигини;
талаб қилинган маршрутга кирувчи йўл ва стрелкалар бошқа маршрутларга кириб қолмаганлигини;
аппаратдан жезл-калит олиб қўйилмаганлигини ва у аппаратга тўғри ўрнатилганлигини;
станция ҳудудида жойлашган перездда тўсувчи светофор ёки поездлар таркиблари ва ҳ.з. нинг марказлаштирилган тўсиқ сигналининг ёниқ қолмаганлигини, бунда асбоблар ишида пайдо бўлган бузилишлар турига қаралади;
тайёрланган маршрутнинг поезд йўналиши маршрути ва ўрнатилган блокировка йўналишига мос келишини;
СЦБ қурилмаларидан фойдаланилганда бошқа хатоларга йўл қўйилмаганлигини.
382. СЦБ қурилмаларидаги носозликни аниқлагандан сўнг станция навбатчиси дарҳол кўрик журналида буни қайд этиши ва электормеханикка (алоқа ва сигнализация дистанцияси навбатчи муҳандисига) ва зарурият туғилса, бошқа тегишли хизмат ходимларига хабар бериши керак. Агар светофорлар автоҳаракатда бўлган бўлсалар – автоҳаракатни ўчириш керак.
Шундан сўнг, то носозлик бартараф этилиб, қурилмалар фаолияти тегишли тартибда текширилиб, СЦБ электромеханиги ва даҳлдор хизматлар ходимлари кўрик журналига тегишли ёзувларни киритгунларича, станция навбатчисига, поезд ҳолатидан қатъий назар, носоз асбобларидан фойдаланиш (кириш, чиқиш, маршрут ва манёвр светофорларини очиш, стерлкаларни ўтказиш, носоз асбобларнинг назорат кўрсатмаларига асосланиб ҳаракат таркибини ўтказиш) ман этилади, шунингдек, ушбу ёзувлар киритилгунга қадар ажратилган секцияларнинг бўш ёки бандлиги назорати, марказлаш-тирилган стрелкалар ҳолати қайта тикланганда ёки бошқарув пултининг кўрсатмаларида бошқа ўзгаришлар содир бўлганда ҳам.
Агар СЦБ қурилмалари носозлиги таклиф этиш сигнали кнопкасидаги пломбани узиш зарурати билан боғлиқ бўлса, кўрик журналида қайд этилаётган ёзувда таклиф этиш сигнали пломбасини узиш хақидаги маълумот кўрсатилади, масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |