"ЎЗБЕКИСТАН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"
«ЎЗДАВТЕМИРЙЎЛНАЗОРАТИ»
«Тасдиқлайман»
Компания райиси
О.Ж.Раматов
01 05.2010 г.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТЕМИР ЙЎЛЛАРИДА ПОЕЗДЛАР
ХАРАКАТИ ВА МАНЁВР ИШЛАРИ
БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТОШКЕНТ
1-БЎЛИМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида поездлар ҳаракати ва маневр ишлари бўйича Йўриқнома1, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техникавий фойдаланиш Қоидалари (кейинчалик – ТФҚ)2 ва Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигналлаш бўйича Йўриқнома3да белгиланган асосий қоидаларга мувофиқ равишда қуйидаги қоидаларни ўрнатади:
станциядаги сигнализация, марказлашув ва блокировка (СЦБ) нинг ҳамда сигнализация ва алоқанинг турли воситаларида, жумладан, нормал ҳолатларда ҳам, ушбу қурилмалар носозлигида хам поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиш;
темир йўлларда ва иншоотларда таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилаётган шароитларда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш;
станцияларда маневрларни амалга ошириш;
поездларга огоҳлантиришлар бериш;
поездлар ҳаракати ва маневр ишлари хавфсизлигини белгиловчи бошқа қоидалар.
Ушбу йўриқномада кўзда тутилган талабларни тегишли ходимлар яхши билишлари ва аниқ бажаришлари - поездлар ва маневрлар ишларини амалга оширишда хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим шартларидан биридир.
2. ТФҚ нинг 234-бандига мувофиқ, поездлар ҳаракатига раҳбарлик қилиш бўйича ҳар бир станция ва йўл пости ва ҳар бир поезд бир пайтнинг ўзида фақат бир ходим, яъни: станция – станция навбатчисининг, диспетчерлик марказлаштириш билан жиҳозланган участкаларда эса - поезд диспетчернинг, пост – пост навбатчисининг, поезд - етакчи локомотив (моторвагон поезди) машинистининг тасарруфида бўлиши шарт.
Хар бир станция ва йўл постида поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказишни фақат бир ходим - станция навбатчиси, диспетчерлик марказлаштириш билан жиҳозланган участкаларда эса – поезд диспетчери бошқариши мумкин.
Йўлнинг ривожланганлигига боғлиқ равишда станцияларда бир неча станция, пост ёки парк навбатчилари бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бири ўзига бириктирилган иш ҳудудида поездлар ҳаракатини якка ўзи бошқаради ва белгиланган операцияларни бажаради. Бундай ходимларнинг бошқарув ҳудудларини чегараланиши ва бажарадиган вазифалари станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади.
3. Поездларни бошқариш ва маневр ишлари бўйича барча фар-мойишлар қисқа, лўнда ва тушунарли қилиб берилиши лозим. Фармойиш берган ходим ҳар сафар уни қисқача такрорини эшитиб, фармойиш тўғри тушунилганига, кейинчалик унинг тўғри бажарилганлигига (назорат ускуналари кўрсатмалари, ижрочининг радио алоқа, парк алоқаси орқали ёки шахсий докладига кўра) ишонч ҳосил қилиши керак.
Поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек, маневр ишларини бажариш бўйича барча ишлар аниқ, Техникавий фойдаланиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигналлаш бўйича йўриқнома, ушбу Йўриқнома ва станциянинг техникавий-бошқарув актига биноан тўғри бажарилиши шарт.
4. Одамлар ҳаётига, темир йўл транспортининг моддий-техника воситалари ва иншоотлари бутлигига хавф солувчи фавқулотда ҳолатлар вужудга келган шароитларда поездлар ҳаракати ва маневр ишлари тартиби тегишли бўлинмалар учун ДАТК раиси томонидан тасдиқланадиган меъёрий ҳужжатларда белгиланади.
5. Сигнализация, марказлаштириш ва блокировка қурилмаларини бошқариш, светофорларни очиш ва ёпиш қуйидаги ходимлар томонидан амалга оширилади:
станцияда - станция навбатиси (кейинчалик – ДСП) ёки yнинг фармойишига биноан станция навбатчиси ҳузуридаги оператор, марказлаштириш пости оператори ёки стрелкали пост навбатчиси томонидан;
йўл постида - пост навбатчиси вазифасини бажарувчи станция навбатчиси (кейинчалик – пост ДСП си) томонидан;
диспетчерлик марказлаштириш мавжуд бўлса – поезд диспетчери (кейинчалик – ДНЦ) томонидан.
6. Поезд станциядан чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида ёки чиқиш светофорига эга бўлмаган йўллардан жўнаётган бўлса, перегонни банд этишга рухсат (агар у радио алоқа opқaли узатилмаган тақдирда) етакчи локомотив машинистига станция навбатчиси ёки поездлар ҳаракатига алоқадор станция ходимларидан бирининг томонидан шахсан тақдим этилади, бу станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади. Машинист берилган рухсатнома поезд ва перегоннинг номерига мос эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
7. Сигналнинг тақиқ кўрсатмасида поездни қабул қилиш ёки жўнатиш хақидаги станция навбатчисининг буйруғи маншинистга радио алоқа орқали узатилса, бундай буйруқнинг матни ушбу Йўриқноманинг 30 ва 31-бандларида белгиланган шаклларга мос келиши керак.
Станция навбатчисининг поезд машинистига радио алоқа орқали буйруқ матнини етказишидан олдин барча ҳолларда буйруқ номери кўрсатилади. Машинист буйруқ матнини тўлиқ такрорлаши, станция навбатчиси эса – уни тўғри қабул қилинганини «Тўғри, бажаринг» сўзлари билан тасдиқлаши ва машинистга буйруқ берилган вақтни (соат, минут) кўрсатиши керак.
8. Кириш, маршрут ёки чиқиш светофорининг тақиқ кўрсатмасида поездлар қабул қилинган ёки жўнатилган ҳолатларда поездлар ҳаракати журналида поезд номерининг тўғрисида ("Изоҳлар" устунида) тегишли белги қўйилиши керак:
"PC" (радио алока оркали), "ПС" (таклиф сигнали бўйича), "ПР" (ёзма рухсатнома бўйича). "PC" белгисида, бундан ташқари, буйруқнинг номери ва уни машинистга узатилган вақти, шунингдек, светофор литерлари (ёки чиқиш светофори бўлмаса, жўнатилган йўлнинг номери) кўрсатилиши лозим. Масалан: «РС № 1 12-00 Ч2». Поездлар ҳаракати журналида буйруқ матни ёзилиши талаб этилмайди.
Машинистга узатиладиган буйруқларни ҳужжатли рўйхатлаштириш тизими билан жиҳозланган станцияларда светофорнинг тақиқ кўрсатмасида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш тўғрисидаги 6yйpyқлap магнитофон лентасида ҳам қайд этилади.
Поездлар ҳаракати журналида юқорида кўрсатилган қайд барча ҳолатларда бўлиши шарт.
9. Кириш, чиқиш (маршрут) светофорининг тақиқ кўрсатмасида поездларни станцияга қабул қилиш ёки жўнатишда барча холатларда станция навбатчиси, таклиф сигнали кнопкасидан фойдаланиши ёки машинистга тақиқ сигналидан ўтишга тегишли рухсатнома беришдан аввал қўндоқ (кнонка) ни светофорнинг тақиқ кўрсатмасига мос ҳолатга келтириши лозим ва станциянииг техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибда, қабул қилиш йўлининг бўш эканлиги, маршрутдаги стрелкалар тўғри ўрнатилганлиги ва туташтирилгани, поездни жўнатишда эса, 6yндан ташқари, биринчи блок-участка (автоматик блокировкада) ёки перегоннинг (ярим автоматик блокировкада) бўш эканлигига ҳамда блок-система тегишли ҳаракат йўналишига ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Таклиф сигнали кнопкасини, токи қабул қилинаётган ёки жўнатилаётган поезднинг етакчи локомотиви светофордан ўтгунича, босиб туриш лозим.
10. Стрелка бўғизларида ёки светофорнинг тақиқ кўрсатмасида поездни қабул қилиш ёки жўнатишда темир йўл кесишмасини ёпилиши тўғрисида "переездни ёпиш" кнопкасини босиш билан хабар бериладиган узоқлашиш участкаларида жойлашган переездлари мавжуд станцияларда, станция навбатчиси ушбу кнопкани босиши, поезд переезддан ўтгандан кейин эса уни нормал ҳолатга қайтариши керак. Бундай станцияларда светофорнинг тақиқ кўрсатмасида поездни қабул қилиш ёки жўнатишда ҳар қандай ҳолатларда машинист переездга келишда 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ўта ҳушёрлик билан ҳаракатланиши, тўсиқ учраса, поездни дарҳол тўхтатишга тайёр ҳолда бўлиши лозим. Бундай станцияларнинг рўйхати ДАТК бўйича буйруқ билан эълон қилиниши лозим.
11. Станция навбатчиси поезд келганидан (қайтганидан), жўнаганидан ёки ўтганидан сўнг бу тўғрида дарҳол қўшни станция навбатчиси ва поезд диспетчерига хабар қилиши шарт.
Поезднинг жўнагани (ўтгани) тўғрисида қуйидаги шаклда хабар берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |