«____ перегонда (_______перегоннинг___йўлида) автоблокировка бўйича йўналишни ёрдамчи режим дастаклари (кнопкалари) воситасида тоқдан жуфтга ўзгартиришга рухсат бераман. Перегон (перегоннинг___йўли) поездлардан бўш.ДНЦ____».
Бундай буйруқни олгандан сўнг иккала станциянинг навбатчилари пломбаларни узадилар ва ёрдамчи режим дастакларини (кнопкаларини) йўналишни ўзгартириш учун ўтказадилар. Йўналишни ўзгартиргандан сўнг станция навбатчилари бошқарув пултидаги назорат асбобларининг кўрсатмаси бўйича ўзгариш содир бўлганига ишонч ҳосил қилишлари, сўнгра ёрдамчи дастаклар (кнопкалар)ни нормал ҳолатга келтиришлари лозим. Пломбалар узилгани тўғрисида кўрик журналига қайд киритилади.
Йўналиш ўзгартирилгандан сўнг поездлар очиқ чиқиш светофори бўйича жўнатилади, тегишли сигнал очилмаган ҳолатларда эса, ушбу йўриқноманинг 30, 31 пунктларига мувофиқ жўнатилади.
39. Барча турдага телефон алоқаси узилганда ва радио алоқа орқали сўзлашув имконияти бўлмаса, аммо автоблокировка соз ишлаганда (назорат асбобларининг кўрсатмалари бўйича узоқлашув участкаларнинг бўшлигида) икки йўллик перегонларда поездларнинг ҳаркати фақат тўғри йўл бўйлаб автоблокировка сигналларига биноан амалга оширилади. Бир йўллик перегонларда бундай ҳолатларда поездларни жўнатиш учун автоблокировкадан фақат устун (тоқ) йўналишда жўнатаётган станция фойдаланиши мумкин бўлиб, бу станциядаги автоблокировканинг йўналиши алоқа узилган пайтда поездларнинг шу йўналишдаги ҳаракатига мос бўлиши шарт.
Агар телефон алоқаси узилган пайтда автоблокировка жуфт йўналишда ўрнатилган бўлса, биринчи поезд устун йўналишдаги станциядан жуфт поезд перегондан ўтиши учун зарур бўлган даврга телефон алоқаси узилган пайтдан бошлаб яна 10минут қўшилган миқдордаги вақт ўтгандан сўнг жўнатилиши мумкин, шу вақт давомида назорат асбоблари перегоннинг бўш эканлигини кўрсатган бўлиши шарт. Устун йўналишдаги станцияда якка локомотив бўлса, у биринчи жўнатилиши лозим. Биринчи поезд (локомотив, ўзи юрар махсус ҳаракат таркиби) жўнатилиши учун станция навбатчиси автоблокировкани тоқ йўналишга ўзгартириши, аппаратдан жезл-калитни чиқариши ва чиқиш светофорини очиши лозим. Биринчи поезд (локомотив, ўзи юрар махсус ҳаракат таркиби) билан ёзма хабарнома юборилади ва шу пайтдан бошлаб токи телефон алоқаси тиклангунга қадар поездларнинг ҳаракати ушбу Йўриқноманинг 6 бобида бир йўллик перегонлар учун белгиланган қоидаларга биноан амалга оширилади.
40. Автоблокировка ҳаракати тўхтатилиши зарур бўлган носозликларга қуйидагилар киради:
а) локомотив светофоридаги кўрсатмаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда перегонда кетма-кет жойлашган икки ва ундан ортиқ светофорларда сигнал чироқларининг ўчганлиги;
б) блок-участка бандлигида чиқиш ёки ўтиш светофорида рухсат чироғининг ёнганлиги;
в) бир йўллик ёки икки томонлама автоблокировкали икки йўллик перегонда нотўғри йўлдан, шунингдек, кўп йўллик перегонларда икки томонлама автоблокировкали бир томонлама ҳаракат қоидали йўлдан поездни жўнатилишида йўналишни, шу жумладан, ёрдам режим дастаклари (кнопкалари) воситасида, ўзгартириш имкониятининг йўқлиги. Белгиланган йўналишда автоблокировкадан фойдаланиш рухсат этилади.
Поезд локомотивининг машинисти, «а» ёки «б» бандларида кўрсатилган бирон носозликни аниқласа, бу тўғрида энг яқин станция навбатчиси (поезд диспетчери) ва ортидан келаётган поездларнинг машинистларига хабар бериши, «б» бандида кўрсатилган носозликни аниқласа, бундан ташқари поездни дарҳол тўхтатиши лозим.
Машинист перегонда ўтиш светофорининг сигнал чироқлари ўчганда («а» бандда келтирилган носозлик) ҳаракатни Техникавий фойдаланиш қоидаларининг 259 бандига амал қилиб давом эттиради.
Рухсат кўрсатмаси мавжуд бўлган чиқиш ёки ўтиш светофорининг олдида поезд тўхтаганидан сўнг (ёки улардан ўтиб кетганидан кейин), блок-участканинг банд ҳолатида машинист ҳаракатни ушбу блок-участка поезддан бўшагандан сўнг: станцияда – ДСП (ДНЦ) кўрсатмасига биноан, перегонда - 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ўта эҳтиёткорлик ва тўсиққа учраса, дарҳол тўхташга тайёр ҳолда, кейинчалик светофор кўрсатишлари бўйича амалга ошириши мумкин.
Станция навбатчиси автоблокировканинг перегондаги носозлиги тўғрисида хабар олганидан кейин ёки станцияда унинг носозлигини назорат приборлари билан аниқланганидан сўнг қуйидагиларни бажариши шарт:
а) ушбу перегонга (ушбу йўл бўйлаб) поездларни жўнатишни тўхтатиши, чиқиш светофорларини тақиқ ҳолатига ўтказиши;
б) радио алоқа орқали перегондаги поездларнинг машинистларини чақириб, уларни носозлик тўғрисида огоҳлантириши;
в) поезд диспетчерига автоблокировканинг носозлиги хақида хабар қилиши;
г) кўрик журналига тегишли ёзувни киритиши ва СЦБ электромеханиги (сигнализация ва алоқа дистанцияси навбатчиси) га хабар қилиши.
Марказлаштирилган диспетчерлик мавжуд участкаларда юқорида кўрсатилган вазифаларни поезд диспетчери бажаради.
Автоблокировка амал қилиши поезд диспетчерининг буйруғи билан тўхтатилади ва поездларнинг ҳаракати телефон алоқа воситалари бўйича ўрнатилади.
Поездлар ҳаракатини телефон алоқасига ўтказиш, шунингдек, автоблокировка бўйича поездлар ҳаракатини давом эттириш тўғрисида буйруқ беришдан олдин диспетчер станциялардаги навбатчилар орқали станциялараро перегоннинг бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Автоблокировка билан жиҳозланган икки йўллик перегонларда автоблокировкани тиклаш хақидаги буйруқ станциялараро перегон тўғри йўналишидан жўнатилган поездлардан бўшамасдан илгари берилиши мумкин.
41. Автоматик блокировкадан фойдаланиш тўхтатилиб, телефон алоқасига ўтилгандан сўнг, локомотивлар машинистларига йўл хатлари (қоғозлари) берилади (ДУ-50 шаклидаги бланк).
Йўл хати (қоғози) бир пайтнинг ўзида ушбу Йўриқноманинг 259 бандида кўзда тутилган тартиб билан тақиқ кўрсатмали чиқиш светофоридан ўтишга хам рухсат бўлади. Автоблокировка амал қилиши тўхтатилгандан сўнг тақиқ кўрсатмали маршрут светофорларидан ушбу йўриқноманинг 33 бандида кўзда тутилган тартибда ўтилади.
42. Агар носоз блокировкали перегонни чегараловчи алоҳида пунктлардан бирига станция навбатчиси томонидан хизмат кўрсатилмаса, автоблокировка амал қилиши тўхтатилгандан сўнг, бундай алоҳида пунктлардан бўш перегонга поездларни жўнатиш, станция навбатчиси ишга тушгунга қадар, поезд диспетчери йўл ва стрелкалар ҳолатини назорат қилаётган бўлса, локомотив машинистига қуйидаги шаклда узатиладиган поезд диспетчерининг буйруғи бўйича амалга оширилади: