«5-9 СП участка соҳта бандликни кўрсатмоқда. «H» таклиф сигналининг пломбаси узилди. ДСП_____».
СЦБ қурилмаларининг носозлиги оқибатида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш пломбаланмайдиган кнопкаларга эга (ҳисоблагич (счетчик) лар мавжуд бўлганда) таклиф сигналлари бўйича амалга оишрилган ҳолатларда ҳам станция навбатчиси журналга тегишли ёзувни киритади, бунда журналдаги қурилмаларнинг носозлиги ва нормал иш ҳолати тикланганлиги хақидаги ёзувда ҳисоблагичнинг кўрсатмалари ҳам қайд этилади.
13. Сигнализация ва алоқа воситаларининг барча турларида перегон ёки йўлларни ёпиш ва очиш, бир йўллик ҳаракатни ўрнатиш, шунингдек, сигнализация ва алоқа воситаларининг бир туридан иккинчисига ўтиш поезд диспетчерининг буйруғига асосан амалга оширилади.
Телефон алоқа воситаларига ўтишдан олдин перегонни чегараловчи станцияларнинг навбатчилари, бошқарув ускуналари ҳолатини перегонга чиқишни беркитувчи чиқиш светофорларининг тақиқ кўрсатмасига мос ҳолатга келтиришлари керак.
Бир йўллик, шунингдек, йўлларининг бирида икки йўналишда ҳаракат ташкил этилган ҳолатларда икки (кўп) йўллик перегонларда ҳам сигнализация ва алоқанинг асосий воситаларидан телефон алоқа воситаларига ўтилганда станция навбатчилари ўртасида телефонограммалар билан алмашиш поезд диспетчерлик алоқаси орқали поезд диспетчери назорати остида амалга оширилиши шарт. Поезд диспетчерлик алоқаси носозлигида станция навбатчилари мазкур Йўриқноманинг 44, 45 бандларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
14. Навбатчиликка киришишдан олдин станция навбатчиси қуйидагиларни бажариши лозим:
а) мўлжалланаётган ишлар режаси, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, манёврларга оид кўрсатма ва фармойишлар, қабул килиш-жўнатиш йўлларида ҳаракат таркибининг мавжудлиги ва жойлашиши, станцияга туташ бўлган перегон (блок-участкалар) даги аҳвол (бўшлиги ёки бандлиги) билан танишиши;
б) СЦБ ва алоқа қурилмаларини бошқариш асбобларининг созлиги ва уларда рўйхатга мувофиқ пломбаларнинг мавжудлиги, ўзи хизмат кўрсатадиган стрелкали ўтказгичларнинг созлигига ишонч ҳосил қилиши;
в) иш жойида асбоб-ускуналар, сигнал бериш ашёлари ва анжомларнинг созлиги ва бутлигини текшириш;
г) диспетчер фармойишлари журнали, поездлар ҳаракати журнали, огоҳлантиришлар китоби, кўрик журнали, поезд телефонограммалари журнали ва станция навбатчиси томонидан юритиладиган поездлар ҳаракатига алоқадор бошқа китоб ва журналлардаги ёзувлар билан танишиши.
Навбатчиликка киришиш поездлар ҳаракати журналида қуйидаги шаклдаги ёзув билан расмийлаштирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |