АВАРИЯ ҲОЛАТЛАРИДАГИ ҲАРАКАТЛАР
438. Фаолияти поездлар ҳаракати билан боғлиқ ходимлар темир йўллардан хавфли юклар ташилганда хавфсизлик Қоидаларини ва авария ҳолатларини бартараф этиш тартибини билишлари ва аниқ бажаришлари лозим.
Хавфли юки (ВМ) бор поездга хавф (буксаларнинг ёниши, ўқнинг синиши, ҳаракат таркибини издан чиқиши, вагоннинг ёки юкнинг ўт олиши ва ҳ.з.) таҳдид солганда локомотив ва кондуктор бригадалари, юкларни кўриқлаб, кузатиб бораётган шахслар, станция навбатчилари ва поездларни қабул қилиш, жўнатиш, ўтказиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган барча шахслар поездни тўхтатиш ва хавфни бартараф этиш учун қўлидан келган барча чораларни кўришлари шарт.
Ҳаракат таркибининг техник ва унинг юриш қисмлари ҳолатини автоматик назорат қилиш воситалари ёрдамида аниқланган носозликлари билан поезд ҳаракатланиши тақиқланади.
439. Перегонда ушбу Йўриқноманинг 438 бандида кўрсатилган ҳолатлар содир бўлганда локомотив машинисти ёки поездни кузатиб бораётган бош кондуктор бу хақда дарҳол поезд диспетчерига ёки яқинроқдаги станциянинг навбатчисига чора кўришлари учун хабар бериши шарт. Бунда, авария (ҳаракат таркибининг издан чиқиши ва ҳ.з.) ёнғин содир бўлганда, унинг тафсилотлари, поезд таркибида хавфли юк (ВМ) ортилган вагонларнинг мавжудлиги ва жойлашувини маълум қилиши, авария карточкаларининг номерларини (йўл ведомостлари орқасида кўрсатилган) ёки юк қоғозлари (накладной) ларга илова қилинган авария карточкаларининг мазмунини хабар қилиши лозим. Электрлаштирилган участкаларда, бундай хабарни қабул қилган поезд диспетчери, зарур ҳолларда контакт тармоқдан кучланишни олиш кераклиги хақида энергодиспетчерга кўрсатма бериши керак. Локомотив машинисти ёки бош кондуктор юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, лавозим йўриқномасининг талаблари, авария карточкалари, ВМ ва бошқа хавфли юкларни кузатиб бораётган мутахассисларнинг кўрсатмалари ва поезд диспетчерининг буйруқларига амал қилиб, авария ҳолатини ва унинг оқибатларини бартараф қилиш учун бор имкониятлардан фойдаланиб, чоралар кўриши лозим.
Поезд машинистининг авария хақидаги хабарини олган станция навбатчиси дарҳол унинг мазмунини поезд диспетчерига маълум қилиши ва кейинчалик унинг кўрсатмаларига амал қилиши керак.
440. Ҳаракатланаётган хавфли юки (ВМ) бор поездда, юк ёки ҳаракат таркиби ўт олгани аниқланса, поезд тўхтатилиши лозим. Тўхташ жойи одамларнинг шикастланиши ва атроф-муҳит ифлосланишига, ҳаракатланаётган таркиб йўлидаги тонеллар, кўприклар, турар жой ва станция бинолари, омборларни зарарланишига олиб келадиган оқибатларни ҳисобга олган ҳолда танланади.
Поезд тўхтаганидан cўнг локомотив бригадаси хавфли юклар (ВМ) ни кузатиб ёки қўриқлаб бораётган шахслар билан биргаликда таркибнинг жойида қоладиган қисмини белгиланган тартибда маҳкамлагандан кейин ёнаётган вагонларни дарҳол ажратиб олишлари ва уни қолган қисмдан четга олишлари шарт ва ушбу юкнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, ёнғинни ўчиришга ёрдам келгунича локомотив ва моторвагон ҳаракат таркибларида ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномада кўзда тутилган талабларга мувофиқ ўтни ўчириш чораларини кўришлари лозим.
441. Станция ҳудудида хавфли юклар (ВМ) билан авария ҳолати пайдо бўлганда, станция навбатчиси содир бўлган воқеа хусусида поезд диспетчери ва станция бошлиғига хабар қилиши, кейинги поездларни ўтказиш, маневр ишларини амалга ошириш имкони ва шароитларини белгилаб, зарур бўлса поездлар ҳаракати ва маневрларни тўхтатиш чораларини кўриши шарт.
Ёнғин хавфли юк (ВМ) ортилмаган вагонда ёки ёнида жойлашган бино, иншоотда пайдо бўлса хавфли юклар (ВМ) ортилган вагонлар ёнғин ҳудудидан хавфсиз масофага энг ками 100 м га узоқлаштирилиши лозим.
442. Бундай вагонлар билан содир бўлган барча ҳодисаларни поезд диспетчери ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчисига хабар қилиши ва у билан биргаликда дарҳол авариявий ҳолатларнинг оқибатларини тезда бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
ЯДМ нинг йўналиш бўйича навбатчиси воқеа тўғрисида бош поезд диспетчерига хабар бериши шарт.
Бош поезд диспетчери воқеа тўғрисида ДАТК раиси ўринбосарига хабар бериши шарт.
443. Хавфсизлик чораларини амалга ошириш ва ВМ билан содир бўлган авариявий ҳолатлар оқибатларини тугатиш бўйича бошқа ҳаракатлар, юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, темир йўллардан хавфли юклар ташилганда хавфсизлик Қоидалари вa авария ҳолатларини бартараф этиш тартибига ва хавфли юкларни ташиш Қоидаларига мувофиқ олиб борилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |