Ўзбекистан темир йўллари


«5-9 СП участка сохта бандликни кўрсатмоқда. Таклиф этиш кнопкасидаги пломба узилди. ДСП ______»



Download 1,73 Mb.
bet80/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

«5-9 СП участка сохта бандликни кўрсатмоқда. Таклиф этиш кнопкасидаги пломба узилди. ДСП ______».
Худди шундай ёзувларни станция навбатчиси, СЦБ қурилмаларининг носозлигида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш пломбаланмайдиган кнопкаларга эга таклиф этиш сигналлари бўйича (ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда) амалга оширилаётганда ҳам киритади, бунда қурилмаларнинг нормал ишлашини тиклаш ва носозликлари хақида журналдаги ёзувларда ҳисоблагич кўрсатмалари қайд этилади.


383. Носозлик хусусиятига қараб станция навбатчиси, электромеханик етиб келишини кутмасдан, СЦБ қурилмаларининг нормал фаолиятини бузган сабабларни аниқлаш учун қўл остидаги мавжуд воситалардан фойдаланиб, йўл ва стрелкаларни ташқи кўрикдан ўтказиши керак. Масалан:
йўлнинг ёки ажратилган участкадаги стрелканинг сохта банд этилгани кўрсатилса - рельс занжири ўзга жисм билан беркитилмаганлигини;
стрелка бошқарув пултидан ўтказилмаса - остряклар ва ромли рельслар орасига бирон ёт жисм тушиб қолмаганини.
Агар ташқи кўрикдан сўнг, асбобларнинг нормал фаолияти бузилиш сабаблари аниқланиб, у бартараф этилса, станция навбатчисига қурилмалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Қурилмаларнинг нормал фаолиятининг бузилиш сабаблари ва уларнинг бартараф этилганини станция навбатчиси кўрик журналининг охирги устунида қайд этади.


384. Ташқи кўрикдан ўтказилганда СЦБ қурилмаларининг нормал фаолиятининг бузилиш сабаблари аниқланиб, бартараф этилмаса, электромеханик етиб келиб, носозлик бартараф этилгунча, станциянинг техникавий-бошқарув актида бундай ҳолатларда кўзда тутилган тартибда йўл ва стрелкаларнинг бўшлиги ва маршрут тайёрлигини текширишни таъминлаб, станция навбатчиси поездларни қабул қилиши ва жўнатиши ҳамда манёвр ҳаракатларини амалга ошириши лозим.


385. Стрелкали ажратилган участкаларнинг сохта бандлигида, ушбу стрелкалар ёрдамчи кнопка воситаси билан ўтказилиб, унинг пломбаси узилгани хақида станция навбатчиси кўрик журналида қайд қилади. Бундай стрелкани ҳар сафар ўтказаётганда, станция навбатчиси унинг ҳаракат таркиби банд этмаганини ва ёндош йўллардан ўтиш мумкинлигига амин бўлиши керак. Сохта банд этилган участка маршрутларида поездларни қабул қилиб, жўнатиш ва манёвр ҳаракатлари светофорларнинг тақиқ кўрсатмасида амалга оширилади, ушбу Йўриқноманинг 79 бандида келтирилган ҳолат бундан мустасно.


386. Қабул қилиш йўлининг сохта бандлигида станция навбатчиси шахсан ўзи ёки тегишли ходимлар орқали унинг ҳаракат таркибидан бўш эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бундай йўлларга поездларни қабул қилиш ўтиш (маршрут) светофорининг тақиқ кўрсатмасида амалга оширилади.


387. Агар станция йўли, стрелкали ёки стрелкасиз участка ёки дастлабки узоқлашув блок-участкасининг хақиқатда бандлигида бошқарув аппаратидаги назорат асбоблари уларнинг (сохта) бўшлигини кўрсатса, станция навбатчиси қуйидагиларни амалга ошириши керак:
кўрик журналида уни дарҳол қайд этиши ва СЦБ электромеханигини чақириши;
светофорлар автоҳаракатда турган бўлса – автоҳаракатни бекор қилиб, уларни якка бошқаришга ўтиши керак.
Носозлик бартараф этилгунча станция навбатчисига қуйидагилар рухсат этилади:
поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ҳаракатлари станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибга кўра светофорларнинг тақиқ кўрсатмасида амалга оширилади;
ажратилган участканинг ҳаракат таркибидан бўшлигига шахсан ўзи ёки станциянинг бошқа ходимлари орқали амин бўлганидан сўнггина, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ҳаракатлари маршрутларини белгилаш, узоқлашув бўйича биринчи блок-участканинг сохта бандлиги аниқланганда эса, сохта бандликдаги каби, ушбу Йўриқноманинг 32 бандида белгиланган тартибда ҳаракат қилиши керак.
СЦБ электромеханиги келганидан сўнг носозликни бартараф этиши, бунинг иложи бўлмаганда эса - сигналдан фойланишни сақламасдан участкани ўчириши шарт.


388. Марказлаштирилган стрелка ҳолатининг назорати бўлмаганда, унинг созлиги ва маршрутда ўрнатилганлиги жойида (шахсан навбатчининг ўзи ёки станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилган бошқа ходим томонидан) текширилади. Бундан ташкари, бундай стрелка осма қулф ва закладка билан беркитилиши, унинг электр юритувидаги блок-контакт ўчирилган бўлиши шарт. Беркитилган стрелка қулфи станция навбатчиси ёки станциянинг техникавий-бошқарув актига биноан бошқа ходимда сақланиши керак.
Носозлик бартараф этилмагунча ёки стрелка сигналлардан фойдаланиш сақлаб қолиниб чиқилмагунча, бундай стрелкада поездлар ҳаракати светофорнинг тақиқ кўрсатмасида амалга оширилаверади. Стрелка бошқарув пулти назоратидаги маршрутларга кирса, поездлар тегишли светофорларнинг рухсат белгисида ўтказиб юборилади.
Поезд (манёвр таркиби) ўтаётганда, марказлаштирилган стрелка назорати бошқарув пулти назоратидан йўқолса, станция навбатчиси (марказлаштирилган пост оператори) ушбу стрелкада ҳаракатланаётган поездни (манёвр таркибини) тўхтатиш бўйича чоралар кўради.


389. Стрелка бошқарув пултидан ўтказилмаган тақдирда, ташқи кўрикдан сўнг, электромеханик келгунига қадар, станция навбатчиси поезд диспетчерини хабардор қилгани ҳолда, стрелкани қўл бошқарувига (курбел билан) ўтказиши мумкин. Стрелкани курбел билан ўтказиш станция навбатчиси, марказлаштирилган пост оператори, сигналчи ёки станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилган ташишларни ташкил қилиш бошқармасининг бошқа ходимлари томонидан амалга оширилади. Ушбу ходимлар ахборотига кўра станция навбатчиси стрелка тегишли маршрут бўйича тўғри ўрнатилганига амин бўлади. Стрелка ҳолати назоратига эга бўлиш учун, уни курбел билан ўтказгандан сўнг, стрелкани ўтказишга тегишли қуйидаги амалларни пултда бажариш лозим: стрелкали дастакни буриш (тегишли ҳолатдаги кнопкани босиш). Агар стрелка кирадиган ажратилган участканинг бандлиги кўрсатилса, стрелканинг бўшлиги ва қўшни йўллардан ўтиш мумкинлиги текширилади ва қўшимча, пломбалар узилиб, стрелканинг ёрдамчи ўтказгич кнопкаси (зарур ҳолларда эса маршрутни сунъий ажратиш кнопкаси ҳам) босилади. Агар стрелка курбел билан ўтказилгандан сўнг, бошқарув пултида уни назорат қилиш ҳолати сақланиб турса, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ҳаракатлари тегишли светофорларнинг рухсат кўрсатмасида амалга оширилади.
Бошқарув пултида стрелка ҳолатининг назорати бўлмаганда, поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, манёвр ҳаракатлари маршрутларини тайёрлаш ушбу Йўриқноманинг 388 бандида кўрсатилган тартиб бўйича амалга оширилади.


390. Агар очиқ кириш (маршрут) светофорининг рухсат кўрсатмаси ўз-ўзидан тақиқ кўрсатмасига ўзгарса, станция навбатчиси бошқарув асбобларининг кўрсатмаларига биноан қўшимча равишда стрелкаларнинг тўғри ўрнатилганига, ажратилган участка ва қабул қилиш йўлларининг бўшлигига амин бўлиб, кириш (маршрут) светофорини қайтадан очиши лозим. Светофор очилса, кейинчалик ҳам ундан фойдаланишга рухсат берилади. Сигналнинг ўз-ўзидан ёпилганини станция навбатчиси кўрик журналида қайд этиши ва электромеханикка хабар бериши керак. Чиқиш светофори ўз-ўзидан тўсилиб қолганда ҳам поездларни автоблокировка билан жиҳозланган перегонга жўнатишда станция навбатчиси худди шундай ҳаракат қилади, бунда светофорни иккинчи марта очишдан олдин биринчи блок-участканинг шу йўналишдаги поездлардан бўшлигини, икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланган бир йўллик ва икки йўллик перегонларда эса, бундан ташқари, перегоннинг (йўлнинг) қарама-қарши йўналишдаги поездлардан бўшлигини ҳам текшириши шарт.
Стрелкаларнинг тўғри ҳолатида, ажратилган участкалар ва қабул қилиш йўллари бўш бўлганда (бу назорат асбоблари билан текширилади), кириш (маршрут) светофори ўз-ўзидан ёпилгандан сўнг, светофор иккинчи марта очилмаса, носозлик аниқланиб бартараф этилмагунча, поездлар ушбу светофор узатаётган кўрсатмага биноан, ушбу Йўриқнома ва станциянинг техникавий-бошқарув актида кўзда тутилган тартибга кўра маршрути текширилиб, қабул қилинади. Чиқиш (маршрут) светофорининг такроран ёпилишида ҳам (назорат асбобларининг кўрсатмаларидан қатъий назар) станция навбатчиси худди шундай ҳаракат қилиши керак. Чиқиш (маршрут) светофорининг ўз-ўзидан ёпилиши ва иккинчи марта очилишининг имкони бўлмаса, автоблокировкали перегонларда станция навбатчиси ушбу Йўриқноманинг 30, 31 ва 33 бандлари талабларига биноан, ярим автоматик блокировкада – 79 ва 80 бандларига биноан ҳаракат қилади.


391. Калитли боғлиқлик билан жиҳозланган стрелкада назорат қулфи носоз бўлса, СЦБ электромеханиги (монтери) уни таъмирлаш учун ечиб олади.
Таркибига стрелка кирадиган маршрутларда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳамда маневр ҳаракатлари светофорларнинг тақиқ ёки рухсат кўрсатмаларида амалга оширилиши мумкин.
Поездлар ва маневр таркиблари стрелкалардан фойдаланиш сақланмасдан ҳаракатланганда стрелка закладка ва осма қулфга беркитилади. Бунда стрелка назорат қулфининг калитини СЦБ электромеханиги (монтёри) ўзида қолдиради, сигналлардан фойдаланиш сақланиб ҳаракат давом эттирилганда эса, стрелкали пост навбатчисига (станция навбатчисига) топширади.
Поездларни қабул қилиш-жўнатиш ва маневр маршрутларида сигналлардан фойдаланиш сақлаб қолинганда, стрелкалар тегишли ҳолатга ўтказилгандан сўнг махсус скобалар билан маҳкамланади, закладка ва калити стрелкали пост навбатчисида (станция навбатчисида) сақланадиган осма қулф билан беркитилади. Стрелкали пост навбатчиси станция навбатчисига маршрут тайёрлиги тўғрисида хабар берганидан сўнг назорат қулфининг калити станция навбатчисининг кўрсатмасига биноан (ёки шахсан унинг ўзи томонидан) маршрутни туташтириш учун ижро аппаратига киритилади.


392. Электр марказлаштириш билан жиҳозланган станцияларда, светофорларнинг тақиқ кўрсатмасида поездлар таклиф сигнали ёки тегишли рухсатномалар бўйича қабул қилинса ёки жўнатилса, станция навбатчиси таклиф сигналини босишдан ёки поездни қабул қилишга ёки жўнатишга рухсат беришдан олдин қуйидагиларни бажариши шарт:
а) стрелка дастаклари (кнопкалари) ни маршрутдаги стрелкалар ҳолатига мос қилиб ўрнатиши ва назорат асбоблари орқали маршрут тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Барча маршрут кирадиган ва муҳофаза стрелкаларнинг стрелка, дастаклари (кнопкалари) га қизил қалпоқчалар кийдириши лозим.
Ҳолати таблода назорат қилинмайдиган стрелкаларнинг тўғри ўрнатилганлиги ва беркитилганлиги ушбу Йўриқноманинг 388 бандига мувофиқ амалга оширилади. Боғлиқлик қутиси бор элекгр марказлаштиришда маршрутдаги стрелкалар, бундан ташқари, маршрут-сигнал дастагини буриш билан беркитилади.
Маршрут ўрнатилиб, стрелкалар ҳолати текширилгандан сўнг поездни ҳаракатланиш маршрутида йўлнинг бўшлиги (шахсан станция навбатчиси ёки унинг кўрсатмасига биноан станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган бошқа ходим томонидан), шунингдек, маршрутга кирадиган ажратилган стрелкали участкаларнинг ва ёндош ногабарит участкаларнинг бўшлиги текширилиши лозим;
б) манёвр маршрутлари мавжудлигида поездни қабул қилиш ёки жўнатиш маршрути, манёвр светофорларини очиб, манёвр маршрутларидан терилади. Бунда якка бошқарув (маршрут марказлаштиришда) стрелка дастаклари (кнопкалари) маршрутдаги стрелкаларга мос ҳолатга келтирилиб, уларга қизил қалпоқчалар кийдирилади. Ҳаракатланиш маршрутида йўлнинг бўшлиги бошқарув пултидаги оқ нур таратувчи полоса бўйича, у бўлмаганда эса, «а» бандда кўрсатилган тартиб билан текширилади.
Бундай ҳолатда маневр светофорларини босиб ўтувчи поездлар машинистлари фақат таклиф сигнали кўрсатмаларига ёки тақиқ кўрсатмали кириш, маршрут, чиқиш светофорини босиб ўтиш учун бериладиган тегишли рухсатномага амал қиладилар.
Поездни ҳаракатланиш маршрути бўйича маневр светофорини, очишни имкони бўлмаса, маршрут «а» бандда белгиланган тартиб бўйича тайёрланади. Бунда стрелкалар «стрелкаларни туташтириш» махсус кнопкаси билан туташтирилади (бошқарув пультида мавжуд бўлганда). Маневр маршрутларига эга бўлмаган участкаларда ҳам маршрутни тайёрлашнинг шундай тартиби жорий қилинади;
в) кодли бошқарув электр марказлаштириш билан жиҳозланган станцияларда унинг носозлигида стрелкаларни маршрутга мос ҳолатга келтириш фақат заҳира (маҳаллий) бошқарув пултидан дастакларга қизил қалпоқчалар кийдириш йўли билан амалга оширилади. Маршрутдаги стрелкаларнинг тўғри ҳолати заҳира (маҳаллий) бошқарув пултидаги назорат асбоблари бўйича, йўлнинг бўшлиги эса, шахсан станция навбатчиси ёки унинг кўрсатмасига кўра бошқа ходим томонидан текширилади. Марказий постдаги таблонинг кодли бошқарув участкасига тааллуқли қисмидан фойдаланиш тақиқланади;
г) манёвр светофорларини очиш имконияти бўлмаганда (уларнинг носозлиги ёки ўчирилиши сабабли) манёвр маршрутларини тайёрлаш «а» бандда кўрсатилагн тартибда амалга оширилади.


393. Қурилмаларнинг меъёрдаги фаолияти бузилгани хақида хабар олганидан сўнг, электромеханик носоз қурилмани марказлаштиришдан (боғлиқликдан) ўчириш керакми ёки йўқми аниқлаши ва бу хақда кўрик журналига ёзув киритиши шарт.
Электромеханикларга қуйидагилар ман қилинади:
станцияларда СЦБ қурилмаларининг носозлигини станция навбатчисининг маълумисиз ва кўрик журналига ёзув киритмасдан туриб бартараф этишга киришиш; бунда Техникавий Фойдаланиш Қоидаларининг 115 бандидаги талабларга биноан махсус йўриқномаларда кўзда тутилган ҳолатлар истисно;
таъмир тугаган ёки носозлик бартараф этилгандан сўнг, фаолияти вақтинча тўхтатилган қурилмаларни станция навбатчиси ёки марказлаштирилган пост навбатчиси билан биргаликда амалда текширмасдан ва қурилмаларнинг созлиги ва бошқарув пултининг назорат асбобларидаги кўрсатмаларнинг тўғрилигига амин бўлмасдан туриб ҳаракатга киритиш.


394. Марказлаштирилган стрелкалар, ажратилган участкалар, назоратдаги стрелкали қулфлар ва бошқа қурилмаларни сигналлардан фойдаланишни сақлаб ўчириш СЦБ электромеханиги томонидан (калитли боғлиқликда монтёр томонидан ҳам) қуйидаги муддатларга амалга оширилади:
8 соатгача - станция бошлиғининг, марказлаштирилган диспет­черлик участкаларида - поезд диспетчери ва катта электромеханик ёки сигнализация ва алоқа дистанцияси навбатчи муҳандиси рухсати билан;
8 соатдан ортиқ (5 суткагача) – ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғининг рухсати билан;

  1. суткадан ортиқ - ДАТК раисининг телеграф фармойиши билан.

Марказ­лаштирилган диспетчерлик участкаларида носозликларни бартараф этиш мақсадида стрелкаларни ёки ажратилган участкаларни ўчириш барча ҳолларда станция резерв бошқарувга ўтгандан сўнг амалга ошади.
СЦБ қурилмаларини ўчириш билан боғлиқ режадаги ишлар ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан тасдиқланган ойлик графикка биноан, кўрсатиб ўтилган раҳбарларнинг телеграф фармойишига асосан поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган махсус ходим тайинлангач, амалга оширилади.
Станция навбатчисига станцияда стрелкаларни (ажратилган участкалар) сигналлардан фойдаланишни сақлаган ҳолда ўчиришда ёрдам бериш ва унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг назорат қилиш учун станция бошлиғи ёки уни вазифасини бажарувчи шахс иштирок этиши керак.
Кўрсатилган қурилмаларнинг сигналлардан фойдаланиши сақланган ҳолда ўчириш ва бу ҳолатни ва ўчирилган қурилмани маршрутга қўшилганини текшириш станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган алоҳида тартибга биноан амалга оширилади. Бундай текширувдан сўнг биринчи поездни қабул қилиш ва жўнатиш кириш, чиқиш ёки маршрут светофорининг тақиқ кўрсатмасида амалга оширилади. Бунда поездларни қабул қилиш ва жўнатиш маршрутларини йўналишдош манёвр маршрутлари билан туташтиришга ушбу Йўриқноманинг 392 банди «б» қисмига мувофиқ рухсат этилади. Кейинги поездларни қабул қилиш ва жўнатиш ушбу светофорларнинг рухсат кўрсатмасида амалга оширилади.
Агар қабул қилиш ва жўнатиш маршрутига сигналлардан фойдаланиш хуқуқи сақлаб ўчирилган стрелка кирса, станциядан поезд ўтиши учун бир пайтнинг ўзида кириш (маршрут) ва чиқиш светофорларини очиш ман этилади. Бу ҳолатда, тўхтовсиз ўтадиган поезд учун, унинг бош томони кириш (маршрут) светофоридан ўтгандан сўнггина чиқиш светофори очилади.
Маршрутни ўзгартириш учун ўчирилган стрелкани ўтказиш ёки регулировка ишларини маҳкамлагични ечиш билан амалга ошириш талаб этилганда, станция навбатчиси остряклар (остряк) бирикиши ва крестовинанинг бураладиган (ҳаракатчан) ўзакларидан маҳкамлагични ечиб олиш хақида фармойиш беришдан олдин, бошқарув аппаратида ушбу стрелка кирадиган маршрутларда сигналлар очилишига йўл қўйилмайдиган ишларни бажариши шарт. Ўтказиш ва маҳкамлагични ечиш билан боғлиқ регулировка ишлари бажарилаётганда стрелкада ҳаракатланиш ман этилади.
Стрелкани ўтказиш ва регулировка ишлари якунлангандан cўнг ундаги остряклар (остряк) ва крестовинанинг бураладиган (ҳаракатчан) ўзаклари маҳкамланади ва талаб этиладиган ҳолатда белгиланган тартибда ёпилади, бу хақда масъул ходим станция навбатчисига ахборот беради.
Алоҳида эътибор муҳофазаланувчи ва жуфт стрелкаларга (съездларга) қаратилиши керак. Бу стрелкалар ўрнатилишида маршрутлар бир-бирига нисбатан хавфсиз ҳолатда бўлиши керак.
Станция навбатчиси барча кўрсатилган ишлар тўғри бажарилгани хақида станция ходимидан хабар олганидан (ёки шахсан амин бўлганидан) сўнг, бошқарув пултидаги дастакни (кнопкани) стрел­канинг хақиқий ҳолатига мослайди ва поездларни светофорларнинг рухсат берувчи белгилари бўйича ўтказишни давом эттиради.


395. Сигналлардан фойдаланишни сақламасдан марказлаштирилган стрелкалар, ажратилган участкалар, назорат қулфлари ва бошқа қурилмалар ўчирилганда, поездлар кириш ва чиқиш светофорларининг тақиқ кўрсатмасида қабул қилинади ва жўнатилади, бунда йўлнинг бўшлиги, маршрутдаги ҳар бир стрелканинг ҳолати ва туташгани ушбу Йўриқнома ва станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланган тартибда текширилади.


396. Стрелка ёки ажратилган участка ўчирилган ҳар бир ҳолатда электромеханик станция навбатчиси билан биргаликда назорат асбоблари бўйича айнан кўрик журналига ёзув киритилган қурилманинг ўчирилганини текшириши лозим.
Стрелка ёки ажратилган участка ўчирилишидан аввал станция навбатчиси ёки унинг кўрсатмасига биноан марказлаштириш пости оператори ўчирилувчи ажратилган участкага кирадиган стрелка ёки стрелкаларнинг стрелка дастаклари (кнопкалари) га қизил қалпоқчалар кийдириши шарт.
Ўчирилишдан олдин марказлаштирилган стрелка қуйидаги тартибда маҳкамланиши ва беркитилиши лозим:
сигналлардан фойдаланиш сақлаб қолинганда (острякларни ажратмасдан) - скоба, закладка ва осма қулфга;
сигналлардан фойдаланиш сақланмаганда, остряклар электр юритувдан ажратилганда - скоба, закладка ва осма қулфга;
сигналлардан фойдаланиш сақланмаганда, остряклар электр юритувдан ажратилмаса - закладка ва осма қулфга.
Крестовинанинг ҳаракатчан ўзаги махсус қурилма билан маҳкамланиб, осма қулф билан беркитилади.
Стрелкани таъмирлашда ёки носозлигида, остряклар ўртасидаги механик алоқа бузилса (остряклар ажраганда), остряклар йўл ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйичa йўриқномага мувофиқ маълум ҳолатда маҳкамланади. Бундан ташқари, жипсланган остряк закладка ва осма қулфга беркитилади.
Сигналлардан фойдаланиш сақланмасдан жуфт стрелкалар ўчирилганда, таъмир ишлари бажарилаётган стрелка закладка ва осма қулфга беркитилади, сигналлардан фойдаланиш сақланганда – у русумли скоба билан маҳкамланади ҳамда закладка ва осма қулфга беркитилади.
Беркитилган (жуфт) стрелкаларнинг калити (калитлари) ўчирилиш муддати давомида станция навбатчиси (стрелкаларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ходим ёки ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган раҳбар) да сақланиши керак.
Стрелкани маҳкамлаш йўл бошқармаси ходими томонидан йўл ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйичa йўриқномага мувофиқ, кўрик журналига ёзув киритиш ёки тегишли телефонограммани бериш билан амалга оширилади. Стрелка острякларининг (крестовина ҳаракатчан ўзагини) ишончли маҳкамланишига йўл бошқармаси ходими масъулдир. Стрелкани закладка осма қулф билан беркитиш ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси ходими томонидан амалга оширилиб, у станция навбатчисининг кўрсатмасига мувофиқ стрелкани маршрутдаги тўғри ҳолатига ва ocмa қулф билан ишончли беркитилганлигига масъулдир.
Ишлар якунланганлан сўнг, стрелкадан маҳкамлагич олингунга қадар станция навбатчиси СЦБ элекгромеханиги билан биргаликда стрелка (ҳаракатчан ўзак) ҳолатининг стрелка дастаги ҳолатига (тегишли кнопка босилганига) мослигини ва бошқарув пултидан назорат қилинишини текшириб, ишонч ҳосил қилишлари лозим.


397. Ушбу бобда станцияларда СЦБ қурилмаларининг нормал фаолияти бузилганида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш, манёврларни амалга оширишга таалуқли асосий қоидаларгина баён этилган. Носозлик, кўрик ва таъмирлашда СЦБ қурилмаларини ўчириш ва улашнинг батафсил тартиби СЦБ қурилмаларини жорий сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Йўриқномада келтирилган.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish