Ўзбекистан темир йўллари


йўл автоматик сигнализация қурилмаларининг носозлигида



Download 1,73 Mb.
bet77/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

йўл автоматик сигнализация қурилмаларининг носозлигида;
ортиш габаритларидан ташқарига чиққан юклар ортилган поездни жўнатишда ушбу поезднинг йўналиши давомида тезликни пасайтириш ёки алоҳида шароитларга риоя қилиш керак бўлганда;
икки йўлли перегонда қор тозалагич, балластер, йўл ётқизувчи, кўтарма кран, шағал тозалагич ва бошқа машиналар ишлаганда;
берилган участка учун белгиланган тезлик билан ҳаракатлана олмайдиган ҳаракат таркибини поездга бириктирганда;
кўриш шароити ёмон бўлганида олиб қўйиладиган ҳаракат бирликлари билан ишлашда, шунингдек, йўл вагончаларида оғир юкларни ташишда;
йўлда поездни тўхтатиш ёки тезликни пасайтириш керак бўлган бошқа барча ҳолатларда, шунингдек, локомотив бригадаларни поезд алоҳида шароитда ҳаракатланаётгани хақида огоҳлантириш керак бўлганида.
Барча огоҳлантиришлар уч турга бўлинади:
а) белгиланган вақтдан бекор қилингунча амалдагилар, тегишли раҳбар ишларни бажариш шароитларига кўра ишнинг якунлашининг аниқ вақтини айтиб беролмаган ҳолларда;
б) ишлар раҳбари томонидан белгиланган аниқ муддат мобайнида амалдагилар, ушбу муддат огоҳлантириш бериш учун буюртмада кўрсатилади;
в) айрим поездлар учун ўтказишнинг алоҳида ҳаракатларида (масалан, поездда белгиланган тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлмаган юк ёки ҳаракат таркибининг мавжудлиги, графикда белгиланмаган тўхташлар тайинланиши ва риоя қилиш зарурлигида);
362. Мўлжалланган ишларни бажариш билан боғлиқ огоҳлантиришларга буюртмалар қуйидаги муддатларга берилади:
а) йўл усталари, контакт тармоғи ҳудудининг бошлиқлари ва электромеханиклари, сигнализация ва алоқа воситаси электромеханиклари томонидан - ишларни бажариш даврига, аммо 12 соатдан ошмаган муддатга;
б) йўл, сигнализация ва алоқа, электр таъминоти дистанциялари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан - 5 суткагача;
в) ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиқлари томонидан – 10 суткагача.
Поездлар ҳаракати графигида кўзда тутилмаган бундан узоқроқ муддатга бериладиган огоҳлантиришлар ДАТК раисининг буйруғи билан белгиланиб, ушбу буйруқда ДАТК раиси тегишли ходимларга зарур ишлар бажарилиб, нормал тезлик тиклангандан сўнг, огоҳлантиришни бекор қилиш хуқуқини бериши мумкин. ДАТК раиси томонидан белгиланадиган огоҳлантиришлар, буюртма тушгандан сўнг бир сутка муддат ичида расмийлаштирилиши керак.
Йўлни йўл ўлчагич ва дефект аниқлагич вагонлар билан текшириш пайтида поездларни ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи жойлар аниқланганда, огоҳлантириш беришга буюртмалар ушбу вагонларнинг бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан ҳам топширилиши мумкин.
Йўл усталари, контакт тармоғи ҳудудининг бошлиқлари ва электромеханиклари, сигнализация ва алоқа дистанциясининг электромеханиклари огоҳлантириш беришга буюртмани қуйидаги ҳолларда топширадилар: олинадиган ҳаракат бирликларининг ишлашида, йўл вагончаларида оғир юкларни ташилганда, икки ва кўп йўллик перегонларда йўл оралиғига материаллар туширилганда ёки поезд ўтувчи йўл орқали қўшни йўлда турган поезддан юклар туширилганда.
Йўл усталари томонидан, бундан ташқари, йўл бригадири раҳбарлик қилиш хуқуқига эга мўлжалланган ишларни бажариш учун огоҳлантириш беришга буюртмалар топширилади. Бундай ишлар рўйхати йўл ишларини бажаришда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Йўриқномада белгиланади.


363. Огоҳлантириш беришга буюртмалар ёзма равишда, телеграмма ёки телефонограмма шаклида ДАТК раиси томонидан белгиланган огоҳлантиришлар бериш станцияларига, огоҳлантириш белгиланаётган перегонни чегараловчи станцияларга, марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида эса, шунингдек, поезд диспетчерига ҳам йўлланади. Санаб ўтилган станциялардан бирига берилган ёзма буюртма уни имзолаган шахс томонидан белгиланган бошқа манзилларга телеграмма ёки телефонограмма юборилиб, тасдиқланиши лозим.
Агар огоҳлантириш беришга буюртма йўл дистанцияси бошлиғи ёки бошқа юқори турувчи раҳбар томонидан берилса, унинг нусхаси ишлар раҳбарига ҳам юборилади.
Кўзда тутилган огоҳлантиришлар беришга буюртма баён этилган телеграммалар (телефонограммалар) шундай ҳисоб-китоб билан жўнатилиши лозимки, огоҳлантириш бериш станциясининг навбатчиси томонидан огоҳлантириш амалга кириши пайтидан камида 3 соат илгари қабул қилинсин, поездлар тўхтовсиз 3 соатдан ортиқ ҳаракатланадиган йўналишларда эса – ДАТК раиси томонидан белгиланган муддатдан илгари қабул қилинсин.
Огоҳлантиришни ўрнатиш ёки бекор қилиш учун бериладиган ҳар бир буюртма алоҳида телеграмма (телефонограмма) билан расмийлаштирилиши ва огоҳлантириш бериш станция навбатчисига фақат ёзма равишда етказилиши керак.
Белгиланган манзиллар бўйича буюртмалар, телеграмма ва телефонограммаларни ўз вақтида етказилишини таъминлайдиган, огоҳлантиришларни ўрнатиш ёки бекор қилиш хақидаги буюртмалар, телеграмма ёки телефонограммаларни юбориш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади.
Қуйидагилар буюртма ижрога қабул қилинганига тасдиқ бўлади:
а) белгиланган манзилларга жўнатиш учун телеграмма қабул қилиб олингани хақида телеграф ходими (телеграф бўлмаган жойда – станция навбатчиси) имзо чеккан телеграмма (телефонограмма) нусхаси ёки матнида уни белгиланган манзилларга етказишнинг қайд этилган вақти, ушбу телефонограммани қабул қилган ходимнинг лавозими ва фамилияси кўрсатилади;
б) огоҳлантиришлар бериш станцияси навбатчисининг ёзма буюртма олганлиги тўғрисида ёки ушбу станция навбатчисининг огоҳлантиришлар китобида буюртма берган ходимнинг ёзуви остидаги имзоси.


364. Поездларга огоҳлантиришлар берилаётганига поезд диспетчери ёки станция навбатчиси орқали ишонч ҳосил қилмасдан олдин, ишлар раҳбарига ишга киришиш, ишларни хавфсиз бажарилишига масъул ходимга ишни бошлашга рухсат бериш тақиқланади.


365. Огоҳлантириш бериш учун буюртмаларда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
а) огоҳлантириш амал қиладиган жойнинг аниқ белгилари (перегон, километр ва йўл номери);
б) поездлар ҳаракатида эҳтиёт чоралари;
в) огоҳлантириш амалга кирадиган вақт ва муддати.


366. Ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи ва тўхташ сигналлари ёки тезликни пасайтириш, «Ток қабул қилгични тушириш» сигналлари билан тўсилишни талаб қилувчи йўл ва қурилмалар носозликлари (дефектли якка рельс, накладкалар, стрелка остряклари, тенглаш асбоблари қисмлари, крестовинани алмаштириш, бўртиб чиққан йўлларни тўғрилаш ва ҳ.з.) аниқланганда, уларни бартараф этишда кутилмаган ишларни бажариш ҳаракатларига огоҳлантириш беришга буюртмалар йўл устаси (у бўлмаганда – йўл бригадири), контакт тармоғи ҳудудлари ходимлари талаби бўйича энергодиспетчер ёки электртаъминоти дистанцияси бошлиғи (электмеханиги), СЦБ электрмеханиги томонидан топширилиб, бу тўғрида йўл дистанцияси бошлиғи ёки мос равишда электртаъминот дистанцияси, контакт тармоғи ҳудуди ёки сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғига хабар қилинади.


367. Ҳаракат хавфсизлигига таҳдид қилувчи кутилмаган ҳолатлар пайдо бўлганда, огоҳлантириш беришга буюртма бевосита перегонни чегараловчи станциялар (ёки шу станциялардан бири) навбатчиларига узатилади.
Перегонни чегараловчи станция навбатчиси олинган буюртмага ёки қўшни станция навбатчисининг маълумотига асосан, биринчи навбатда перегонда хавфли жойга қараб ҳаракатланаётган поездларнинг машинистларига радио алоқа орқали километр (пикет) ни ва уни босиб ўтишда эҳтиёт чораларни хабар қилиши шарт. Маълумот тўғри қабул қилинганига ишонч ҳосил қилиб бу хақда поезд диспетчерига хабар қилиши лозим. Ушбу йўналишда ҳаракатланаётган поезд яқинлашаётган ёки станцияда бўлса, машинистни радио алоқа орқали огоҳлантириш имконияти бўлмаса, ёзма шаклдаги огоҳлантиришни тақдим қилиш учун чиқиш (маршрут) светофори олдида тўхтатиш лозим.
Станция навбатчисидан хабар олган поезд диспетчери перегонни чегараловчи ва огоҳлантириш бериш станцияларига поездларга огоҳлантириш бериш тартиби тўғрисида қайд этиладиган буйруқ беради.
Поезд диспетчерлик алоқаси узилган ҳолларда перегонни чегараловчи станция навбатчиси токи диспетчерлик алоқаси тиклангунга қадар хавфли жойга қараб жўнаб кетаётган барча поездларга огоҳлантириш бериши шарт. Алоқа тиклангандан сўнг поезд диспетчерининг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилинади.
Марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида кутилмаган огоҳлантиришларга бериладиган буюртмалар поездларга огоҳлантириш беришни таъминловчи чоралар кўрадиган поезд диспетчерига топширилади.
ДАТК раиси томонидан белгиланган айрим участкаларда ҳаракатланаётган поездларнинг машинистларига кутилмаганда пайдо бўлган огоҳлантиришлар хақидаги хабарни ёзма рухсатнома бериш учун поездни тўхтатмасдан, радио алоқа орқали узатиш тартиби кўзда тутилиши мумкин. Бундай хабарлар поезд перегонни чегараловчи станцияга яқинлашганда кириш сигнали очилгунга қадар, поездлар ҳаракати ёки диспетчерлнк фармойишлари журналида хабарни қайд этиб, машинистга станция навбатчиси, марказлаштирилган диспетчерлик участкаларида эса поезд диспетчери томонидан берилиши мумкин.
Кутилмаган, поездлар ҳаракати учун хавфли бўлган йўл, контакт тармоғи ва бошқа қурилмалар носозлигини бартараф этиш бўйича ишлар ҳамда шу билан боғлиқ бўлган махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби ва олинадиган бирликларнинг ҳаракати носозлик аниқлангандан сўнг дарҳол, иш жойи тегишлича тўсилгандан сўнг амалга оширилиши шарт. Огоҳлантиришни ўрнатиш зарурияти туғилганда уни беришга буюртмалар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


368. Огоҳлантириш тўғрисидаги барча буюртма ва телеграммалар (жумладан, поезд диспетчерининг буйруғи билан узатилганлари ҳам) станция (парк) навбатчиси ёки оператор томонидаи огоҳлантиришлар китобига ёзиб қўйилади ва номерланади.
Огоҳлантиришлар китобини юритиш ва поездларга огоҳлантиришларни бериш тартиби станциянинг техникавий-бошкарув актида белгиланади.
Огоҳлантириш ўрнатилгаи перегонни чегараловчи станция навбатчиси буюртма олингани хақида поезд диспетчерига хабар қилади.
Огоҳлантиришлар ҳар ойнинг биринчи куни нол соатдан бошлаб, ойма-ой биринчи рақамдан номерланади.
Ҳар ойнинг биринчи кунида амалдаги барча огоҳлантиришлар китобга янгитдан ёзиб қўйилади.
Китобдаги барча белгилар станция (парк) навбатчисининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Огоҳлантириш бериладиган станцияларда огоҳлантиришларни қайд этиш китоби, одатда ҳар бир туташ йўналиш учун алоҳида юритилади.
Станция бошлиғи ёки унинг ўринбосари огоҳлантиришлар китобини мунтазам текшириб боришлари шарт.


369. Огоҳлантиришлар поездлар тузиладиган ва поездлар техникавий эҳтиёж учун тўхтайдиган станцияларда берилади. Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларга огоҳлантиришлар уларни жўнатиладиган бошланғич станциялар томонидан берилиши мумкин.
Станциялар рўйхати ва поездларга огоҳлантиришлар бериш тартиби ДАТК раиси томонидан белгиланади. Ишлар раҳбарлари (ишларни хавфсиз бажарилишига масъул шахслар) огоҳлантиришлар ўрнатилганлиги хақидаги телеграммаларни шу станцияларга, жумладан, қўшни йўлларда жойлашган ёндош участкалардан ҳам йўллаши лозим.


370. Айрим поездлар ҳаракатланишнинг алоҳида шартлари тўғрисидаги кўзда тутилган огоҳлантиришлар поездларни тузиш ёки белгиланган тезликда ҳаракатлана олмайдиган ҳаракат таркибларини поездларга тиркаш станцияларида берилади. Локомотивларни ва локомотив бригадаларни алмаштириш станцияларида таркибида ҳаракатланишни алоҳида шартларига риоя қилиниши талаб қиладиган таркиб ёки юк бор поездларни жўнатилишини истисно қиладиган шундай огоҳлантиришларни бериш тартиби ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланиши ва станциянинг техникавий – бошқарув актида кўрсатилиши лозим.


371. Огоҳлантириш диагонали бўйлаб сариқ полосали оқ рангли махсус бланкада ёзилади (ДУ-61 шаклидаги бланк ___-бетда келтирилган) ва имзо чектирилиб, локомотив (моторвагон поезди) машинистига ёки унинг ёрдамчисига шахсан станция (пост, парк) навбатчиси ёки унинг кўрсатмасига биноан оператор, станция технологик марказининг ходимлари, стрелкали пост навбатчиси, сигналчи ёки бошқа ходим томонидан топширилади. Огоҳлантириш машинист ёрдамчисига топширилган бўлса, у дарҳол машинистга бериши шарт, машинист эса, ўз навбатида ёрдамчисидан огоҳлантириш топширилганлиги хақида текшириб кўриши лозим.
Огоҳлантиришлар шахсий компьютерлар ва телетайп аппаратларида сариқ полосасиз оқ қоғозда босиб чиқарилиши мумкин. Бунда уларни жўнаб кетаётган поездлар локомотив машинистларига бериш тартиби аввалгича қолади.


372. Огохлантиришлар бланкалари аввалдан тўлдирилиб (поезд номеридан ташқари) станция (парк, пост) навбатчиси томонидан имзо чекилади.
Бланкалар нусха кўчириш қоғози билан кўпайтириб тўлдирилганда ҳар бир нусхада огоҳлантириш матни аниқ-равшан ўқилиши лозим.
Жўнатилаётган поезд номери огоҳлантириш бланкасида машинистга ёки унинг ёрдамчисига топширилиши олдидан қўйилади.
Поездни иккита локомотив тортганда огоҳлантириш етакчи локомотив машинистига топширилади, у эса иккинчи локомотив машинистини огоҳлантириш борлигидан хабардор қилади. Поезд сурувчи локомотив билан ҳаракатланганда огоҳлантириш сурувчи машинистига ҳам топширилади.
Шаҳар атрофига қатновчи, тортиб чиқарадиган ва узатиб берадиган поездларга, шунингдек, сурувчи локомотивларга огоҳлантиришлар бериш тартиби ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан белгиланади. Бунда огоҳлантиришларни ҳар бир поездга эмас, маълум (бригадалар алмашуви оралиғида) муддатга берилиши мумкин.
Огоҳлантириш берилган биринчи поезд номерини, уларни берган станция навбатчилари поезд диспетчерига хабар қилишлари, у эса ўз навбатида бажарилган ҳаракат графигида бу хақда қайд киритмоғи лозим.


373. Огохлантириш ўрнатилган перегонни чегараловчи станция навбатчиси огоҳлантириш амалга киришидан аввал, поезд диспетчери орқали уни яқинлашиб келаётган поезд машинистларига топширилганми-йўқми эканлигини аниқлайди.
Огоҳлантириш топширилмаган поездлар топшириш учун тўхтатилиши ёки огоҳлантириш мавжудлиги хақида радио алоқа орқали ушбу Йўриқноманинг 367 бандига мувофиқ ДАТК раиси томонидан тасдиқланган тартибга биноан хабар қилиниши лозим.


374. Икки йўллик перегонларда поезд нотўғри йўлдан жўнатилганда станция навбатчиси поезд диспетчери орқали ушбу йўлда огоҳлантириш амал қилишини текшириб, амал қилган тақдирда уни жўнатилаётган поезд машинистига топшириши шарт.
Кўп йўллик перегонларда поездларни у ёки бу йўл бўйлаб жўнатганда огоҳлантиришларни топшириш тартиби ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланади.


375. Бекор қилингунча амал қиладиган огоҳлантиришлар бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олинмагунча поездларга топширилади.
Маълум муддатга амал қиладиган огоҳлантиришлар фақат шу муддат давомида топширилади. Ишлар раҳбаридан огоҳлантиришни амал қилиш муддатини узайтириш хақида хабар олинмаса, бундай огоҳлантиришларни бекор қилиш тўғрисида буюртмалар берилмайди ва уларни поездларга топшириш тўхтатилади.
Ишлар раҳбари бирон сабабга кўра буюртмада кўрсатилган муддат ичида огоҳлантиришни келтириб чиқарган ишларни якунлай олмаса, у мазкур муддат тугамасдан илгари ўрнатилган кўчириб юриладиган тезликни камайтириш сигналларига сигналчиларни юбориб, перегонни чегараловчи станция навбатчиларини огоҳлантириш узайтирилганидан хабардор қилиб, янги муддатни кўрсатиши лозим.
Бундай буюртмани олган станция навбатчиси ушбу Йўриқноманинг 367 бандига мувофиқ иш кўриши лозим.


376. Бекор қилингунга қадар белгиланган огоҳлантиришни фақат уни белгилаган ходим ёки унинг бевосита бошлиғи бекор қилиши мумкин.
Огохлантиришни белгилаган мансабдор шахслар қўллари остида жойлардаги бўлинмаларнинг бошлиқларига тегишли ишлар бажарилгандан сўнг огоҳлантиришни бекор қилиш ёки огоҳлантиришда белгиланган поездлар ҳаракати тезлигини оширишга топшириқ беришлари мумкин. Бундай топшириқ хақида огоҳлантиришни беришга буюртмада кўрсатилиши лозим.
Йўл ўлчагич ва дефект аниқлагич вагонларнинг бошлиқлари буюртмасига кўра берилган огоҳлантиришларни йўл масофаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари бекор қилади.


377. Бекор қилингунга қадар белгиланган огоҳлантиришлар уларни келтириб чиқарган сабаблар бартараф этилгандан сўнг, дарҳол огоҳлантиришларни белгилаган манзилларга телеграмма (телефонограмма) йўлланиб бекор қилинади.
Огоҳлантириш ёзма равишда ёки огоҳлантириш берилган станциянинг огоҳлантиришлар китобига ёзув киритилиб, бекор қилаётган шахс томонидан бекор қилиниш ойи, куни ва вақти қайд этилади ва ушбу ёзувни белгиланган манзилларга телеграмма (телефонограмма) жўнатиш билан тасдиқлаб бекор қилинади. Огоҳлантиришлар бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарни станция навбатчиси огоҳлантиришлар китобининг мавжуд ёзувлар қаршисига туширади ва бекор қилиш ким томонидан ва қачон (соат, минут ва кун) келиб тушганини кўрсатади. Бекор қилинган, шунингдек, амал қилиш муддати тугаган огоҳлантиришлар устидан чизилади.
Перегонда поездлар ҳаракат тезлигини чеклаш билан боғлиқ огоҳлантиришлар бекор қилинганлиги ёки маълум муддатга белгиланган шу каби огоҳлантиришларнинг амал қилиши муддатидан илгари тугагани тўғрисида хабар олган станция навбатчиси бу хақда поезд диспетчерига маълум қилиши керак.


378. Локомотивлар (моторвагон поездлар, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби) машинистлари участкада ҳаракатланаётганда берилган огоҳлантиришларга амал қилишлари ва йўлларда ўрнатилган кўчириладиган сигналларни диққат билан кузатишлари шарт.
Огоҳлантиришда кўрсатилган даврда поезд иш жойига ҳаракатланганда тўсиш сигналлари мавжудлигидан қатъий назар, огоҳлантиришда белгиланган тезликка риоя этилиши керак.
Тўсиш сигналлари бўлмаганда машинист бу хақда поезд диспетчерига ёки перегонни чегараловчи станция навбатчисига ушбу бузилишни бартараф этиш чораларини кўриш учун хабардор қилиши шарт.
Иш жойи огоҳлантиришда кўрсатилган муддатдан илгари ёки кечроқ босиб ўтилганда ва йўлларда тезликни камайтириш ёки тўсиш сигнали бўлмаганда, поезд тезлиги камайтирилмайди.
Ишлар огоҳлантиришда кўрсатилган муддатдан илгари якунланганлиги ёки огоҳлантириш бўйича чекланган тезликни ошириш хақидаги хабар локомотив машинистига радио алоқа орқали поезд диспетчерининг қайд этилувчи буйруғи билан узатилади.


379. Ҳар қандай шахсдан перегонда йўл, контакт тармоғи, иншоот ёки қурилмалар носозлигини кўрганлиги хақида хабар олганидан сўнг станция навбатчиси уни кўрик журналига ёзиб қўйиши ва дарҳол поезд диспетчерини, қўшни станция навбатчисини ва қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ходим (йўл устаси, СЦБ электромеханиги, контакт тармоғи электромеханиги) ни хабардор қилиши шарт.
Агар бундай носозлик перегонда ҳаракатланаётган локомотив (моторвагон поезди, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби) машинисти томонидан аниқланса, у тезликни пасайтириши, зарур бўлса, поездни тўхтатиши, бу хақда поезд радио алоқаси орқали ортидан келаётган поездларнинг машинистларига, яқинроқдаги станция навбатчисига ёки поезд диспетчерига носозликни хусусияти ва аниқланган жойини (километр, пикет) кўрсатиб эълон қилиши шарт.
Агар станция навбатчиси (машинист ёки бошқа шахсдан) олган хабар поездларнинг нормал ҳаракатига тўсиқ мавжудлигидан далолат берса, ушбу хабарни перегонда ҳаракатланаётган поездлар машинистларига узатиш чораларини кўриши, хабарни хусусияти поездлар ҳаракатини давом эттиришни иложи йўқлигидан далолат берса, ушбу тўсиқ бартараф этилгани хақида хабарнома келмагунча ҳаракатни тақиқлаши шарт. Перегон (йўл) ёпилиши хақидаги буйруқни кутмасдан станция навбатчиси қўшни станция навбатчисига ҳам перегонга бошқа поездлар жўнатилиши тақиқланиши тўғрисидаги буйруқни узатиши шарт. Перегондаги поездларнинг машинистлари олинган хабарнинг хусусиятларига боғлиқ равишда хавфли жойни ўта эҳтиёткорлик билан, зарур бўлса тезликни камайтириб ва тўхташга тайёр ҳолда босиб ўтишлари ёки поездни тўхтатиб, тўсиқ бартараф этилган хақида хабар келгандан сўнг ҳаракатни давом эттиришлари шарт.
Нормал ҳаракатга тўсиқ борлиги хақида хабар олинган перегонга биринчи поезд йўл устаси ёки у бўлмаса, йўл бригадири, контакт тармоғи шикастланганда эса, контакт тармоқ электромонтери кузатувида жўнатилиши мумкин.
Йўл устаси ёки бригадири перегонда бўлиб, уларнинг манзили маълум бўлса, поезд машинистига поездни хавфли жойга кузатиб боришлари учун поездни тўхтатиб, уларни миндириб олишлари хақида огоҳлантириш топширилади.
Огоҳлантиришда носозлик аниқланган жойдан олдинги километрда тўхташ ва шундан сўнг поездни кузатиб бораётган ёки хавфли жойда турган ходимнинг кўрсатмаси билан ҳаракатланиш лозимлиги кўрсатилади.
Поездни кузатиб бораётган ходим кейинги поездларни ўтказиш тартибини белгилайди, зарур бўлса белгиланган тартибда поездларга огоҳлантириш топширишга буюртма беради.


380. Огоҳлантиришлар тўғрисидаги ДАТК раисининг буйруқлари тегишли бўлинмаларнинг бошлиқларига йўлланади ва огоҳлантириш белгиланадиган участкаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ поезд диспетчерлари, йўриқчи-машинистлар, поезд машинистлари ва махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби машинистлари (ҳайдовчилари) га, станция навбатчилари, йўл усталари ва йўл бригадирларига имзо чектирилиб эълон қилиниши шарт.
Ушбу буйруқлар станция ва локомотив депо навбатчиларининг хоналарига илиб қўйилади, шунингдек, огоҳлантиришлар китобига елимлаб ёпиштирилади, кўчирмалари эса поезд локомотивлари машинистларига, махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби машинистлари (ҳайдовчилари) га тақдим этилади.
Локомотив депо бошлиқлари ва махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби тегишли бўлган ташкилот раҳбарлари буйруқ олганларидан сўнг уч сутка ичида огоҳлантириш берувчи станция бошлиқларини, локомотив бригадалари ДАТК раиси буйруғи билан таништирилганлиги тўғрисида хабардор қилишлари шарт, шундан поездларга ёзма огоҳлантиришлар бериш тўхтатилади.
Йўлда огоҳлантириш ва сигналлар мавжудлигидан қатьи назар ДАТК раисининг махсус буйруқда кўрсатилган хавфли жойлардан шаррос ёмғир ёғаётган пайтларда локомотив бригадалари ўта эҳтиёткорлик билан ва зарур ҳолларда тезликни пасайтириб ҳаракатланишлари лозим.

ДУ-61 шаклидаги бланк





Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish