«Станция чегарасидан чиқиб маневрлар амалга оширишим мумкинми»;
«Станция чегарасидан чиқиб маневрларни амалга оширишга рухсат бераман».
Кўрсатилган сўнгги телефонограммани қабул қилиниши машинистга ушбу Йўриқноманинг 5-бобида кўзда тутилган ДУ-50 шаклидаги бланкада йўл қоғозини тақдим этиш учун асос бўлиб, унинг юқорисида қўл билан «станция чегарасидан чиқиб маневрлар қилиш» деган белги қўйилади.
Кўрсатилган телефонограммалар билан поезд диспетчерлик алоқаси орқали поезд диспетчерининг назорати остида алмашинади.
Перегон қарма-қарши томондан келаётган поезд билан банд бўлса, маневр таркибини станция чегарасидан чиқишига сўров сўраш ва рухсат бериш тақиқланади.
Перегонда маневрлар амалга оширилаётган станциядан жўнатилаётган поезд ҳаракатланаётганда розилик берилган пайтда перегон қўшни станциядан поезд етиб борганлиги хақида xa6aр олингунча ва ушбу станцияга маневрлар якунлангани тўғрисида қуйидаги шаклдаги хабарнома узатилмагунча перегон банд ҳисобланади:
«Маневр таркибининг станция чегарасидан ташқарига чиқадиган маневрлари якунланди».
Маневр таркибини станция чегарасидая чиқишига тааллуқли барча сўзлашувлар поезд телефонограммалари журналида қайд этилади.
356. Манёвр таркибининг икки томонлама йўл блокировкаси билан жиҳозланмаган икки йўллик перегоннинг нотўғри йўли бўйлаб станция чегарасидан чиқиш зарурияти туғилганда, перегоннинг ушбу йўлида блокировка фаолияти ўрнатилган тартибга биноан ёпилади. Блокировка ёпилгандан сўнг, манёвр таркибининг станция чегарасидан чиқиши локомотив машинистига ушбу Йўриқноманинг 355 бандида кўзда тутилган тартибда тўлдирилган йўл хати (қоғози)ни бериш билан амалга оширилади, бунда йўл хати (қоғози) бланкасининг тепасидаги белгида «нотўғри йўл бўйлаб» деган сўзлар қўшилади.
Икки томонлама автоматик блокировкада блок система ҳаракатнинг тегишли йўналишига ўтказилгандан сўнг, манёвр таркибининг станция чегарасидан нотўғри йўл бўйлаб чиқиши бир йўллик перегонлар учун кўзда тутилган тартиб бўйича амалга оширилади.
357. Қабул қилиш ва жўнатиш йўлларини якка ёки бир гуруҳ вагонлар билан эгаллаб туриш қоидага асосан ман қилинади. Ҳаракат таркиби томонидан манёвр ишлари амалга оширилаётганда қабул қилиш ва жўнатиш йўлларини вақтинча банд этиш фақат поезд диспетчерининг рухсати бўйича йўл қўйилади.
Оралиқ станцияларда қабул қилиш-жўнатиш йўлларини алоҳида вагонлар ёки ҳаракат такриби билан банд этишга, станция навбатчиси фақат поезд диспетчери буйруғи билан йўл қўяди.
Тутиб қолувчи берк йўлларни ҳар қандай ҳаракат таркиби, муҳофаза берк йўлларни эса - йўловчи ва одамлар ортилган юк вагонлари, хавфли юки бўлган юк вагонлар билан банд этиш ман қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |