асосий ва қабул қилиш-жўнатиш йўлларида станция навбатчиси, алоҳида маневр ҳудудларида эса - маневрлар диспетчери маҳкамлашга раҳбарлик ва назоратни амалга оширади;
фақат таркиб тўғри маҳкамланганлигига ушбу операцияни бажарувчининг хабари ёки шахсан ишонч ҳосил қилганидан сўнг станция навбатчиси локомотивни узишга рухсат бериши мумкин;
поезд локомотивининг машинисти радио алоқа, парк алоқаси, маҳкамлашни амалга ошираётган станция ходими ёки шахсан локомотив бригадаси орқали узатилган станция навбатчисининг рухсатисиз локомотивни таркибдан узишга рухсат этилмайди;
таркиб ғилдираги остидан тормоз бошмоқларини олиш ушбу операцияни бажарувчига радио алоқа, парк алоқаси, станциянинг бошқа ходими ёки шахсан локомотив бригадаси орқали узатилган станция навбатчисининг рухсати билан амалга оширилади;
машинистнинг радио алоқа ёки станция ходими орқали берилган хабари бўйича локомотив таркибга хақиқатдан тиркалганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг станция навбатчиси бошмоқларни олиш тўғрисида кўрсатма бериши мумкин.
Б. Маневр ишлари пайтида:
маневрларни амалга ошириш пайтида ҳаракат таркибини маҳкамланишига маневрлар раҳбари масъулдир;
манёвр раҳбари локомотивни (якка ўзини ёки вагонлар билан) узишнинг барча ҳолатларидан олдин, йўлда қолдирилаётган вагонларнинг маҳкамланганлиги хақида уларнинг сони, шунингдек, тормоз бошмоқлари сони ва улар қайси томондан қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот билан хабар бериши лозим. Қабул қилиш-жўнатиш йўлларида манёврларни амалга оширилаётганда худди шунга ўхшаш хабарни манёвр раҳбари станция навбатчисига, алоҳида манёвр ҳудудларида – манёвр диспетчерига вагонлар (ёки бошқа ҳаракат таркиби) қолдирилаётган йўлдан чиқишга рухсат сўралганда узатиши, локомотив машинисти эса – ушбу хабарни радио алоқа орқали станция навбатчисига (манёвр диспетчерига) қайтариши шарт;
станция навбатчиси (манёвр диспетчери) машинист ва манёвр раҳбари узатган хабарларни конкрет йўл учун станция техника-бошқарув актида белгиланган вагонларни маҳкамлаш меъёрларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилади ва локомотивни (манёвр таркибини) йўлдан (ушбу манёвр ҳудудидан) чиқишига рухсат беради.
Ҳаракат таркибини маҳкамлаш операцияларининг уларни бажарувчи ва хабар берувчи конкрет ходимлари кўрсатилган батафсил регламенти станциянинг техникавий-бошқарув актига илова қилинади.