Ўзбекистан темир йўллари


ТФҚ нинг 207 бандига мувофиқ, м



Download 1,73 Mb.
bet68/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

321. ТФҚ нинг 207 бандига мувофиқ, манёврларни бажараётганда локомотив бригадаси қуйидагиларга амал қилиши шарт:
манёвр ишлари топшириқларини аниқ ва ўз вақтида бажариш;
берилаётган сигналларни диққат билан кузатиш, ҳаракатланиш хақидаги сигнал ва кўрсатмаларни аниқ ва ўз вақтида бажариш;
йўллардаги одамлар, стрелкаларнинг ҳолати ва ҳаракат таркибининг жойлашишини диққат билан кузатиш;
маневрлар бажариш хавфсизлигини ва ҳаракат таркиби бутлигини таъминлаш.
ТФҚ нинг 198 бандига мувофиқ, манёврларни амалга ошираётган локомотив машинистига, манёврлар раҳбарининг кўрсатмасини шахсан, радиоалоқа, икки томонлама парк алоқаси қурилмалари орқали ёки қўл сигнал асбоблари билан берилган сигналини қабул қилмасдан туриб, локомотивни ҳаракатта келтириш тақиқланади. Манёврлар раҳбарининг кўрсатмаси ёки сигналидан ташқари, марказлаштирилган манёвр маршрутларининг стрелкаларига чиқиш олдидан машинист манёвр светофорининг рухсат кўрсатмаси мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши, марказлаштирилмаган стрелкаларга чиқиш олдидан стрелка пости навбатчисидан стрелкаларнинг манёвр ҳаракатларга тайёрлиги тўғрисида сигнал ёки ахборот (шахсан, радиоалоқа, икки томонлама парк алоқаси қурилмалари) орқали қабул қилиши лозим. Манёвр светофорлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, марказлаштирилган стрелкаларга чиқиш олдидан, машинист стрелкаларнинг манёвр ҳаракатларига тайёрлиги тўғрисида станция навбатчисидан (шахсан, радиоалоқа, икки томонлама парк алоқаси қурилмалари ёки манёврлар раҳбари орқали узатилган) ахборот қабул қилиши лозим.
Стрелка ва сигналлар электр марказлаштирилган станцияларда, стрелкаларни марказий бошқарувдан маҳаллийсига топширилган ҳолларда, стрелкаларга уларни ўтказиш вазифаси юклатилган ходимнинг кўрсатмаси ёки сигналига биноан чиқишга рухсат этилади.
ТФҚ нинг 208 бандига мувофиқ, йиғма поездлар билан ишлаётган, шунингдек, манёвр ишларини бажариш учун ажратилган локомотив бригадалари, кондукторлар ва тузиш бригадалари станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилган манёвр ишларининг тартибини билишлари лозим. Станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилаган манёвр ишларининг шартлари билан локомотив ва тузиш бригадалари, кондукторларни таништириш тартиби ДАТК минтақавий темир йўл узелининг бошлиғи томонидан белгиланади.
Маневрларни амалга ошираётган локомотив машинистига, маневрлар раҳбарининг кўрсатмасини шахсан, радио алоқа, икки томонлама парк алоқаси қурилмалари, маневрларда иштирок этаётган бошқа ходим орқали ёки шахсан ушбу Йўриқноманинг 338 бандида белгиланган қоидаларни бажариб, қабул қилмасдан туриб, локомотивни ҳаракатга келтириш тақиқланади.
Манёврлар пайтида локомотив машинист томонидан бошқарилади. Машинист локомотивни бошқаришни ўз ёрдамчиси ёки назорати остида дублёрга ишониб топшириши мумкин.


322. Вагонлар билан илгарига қараб ҳаракатланганда манёврлар раҳбари фақат стрелкали пост навбатчисидан стрелкаларнинг манёвр ҳаракатига тайёрлиги тўғрисида сигнал (маълумот) олганидан ёки манёвр светофори очиқ ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг стрелкалар ҳудудига чиқиб, ҳаракатни бошлаш тўғрисида сигнал бериши мумкин.


323. Якка локомотив машинисти станция йўллари бўйлаб ҳаракатланганда станция навбатчилари, марказлаштириш постлари операторлари, стрелкали пост навбатчилари бевосита локомотив машинистига узатадиган сигналлари ёки хабарлари ёки манёвр светофорлари кўрсатмаларига биноан иш кўради.


324. Узатиладиган сигналлар, шунингдек, радио алоқа ёки икки томонлама парк алоқаси қурилмалари орқали олинадиган кўрсатмаларни машинист локомотивнинг ҳуштаги ёки узатилган кўрсатмани қисқача такрорлаш билан тасдиқлаши шарт.
Агар машинист сигнал ёки кўрсатманинг тўғри тушунганига ишончи бўлмаса ёки манёвр ишларининг режасини билмаса тўхтаб, аҳволни аниқлаштириши лозим.


325. Йўловчи поезд жўнатилаётган йўлдан (ушбу поезд орқасидан) локомотив ва манёвр таркиблари ҳаракатланишига бу йўл тўлиқ бўшамагунча сигнал ва кўрсатмалар бериш тақиқланади. Йўловчи поезди банд этган йўлда турган локомотивлар машинистларига йўл тўла бўшатилгани хақида маълумот олмасдан туриб, йўловчи поездининг ортидан ҳаракатланиши ман этилади.


326. Стрелкали пост навбатчилари, марказлаштириш пости операторлари ва стрелкалар ўтказиш вазифаси юклатилган бошқа ходимлар, манёврлар амалга оширилаётган пайтда қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
а) манёврлар раҳбари кўрсатган маршрут бўйича стрелкаларни тўғри ва ўз вақтида ўтказиш;
б) стрелка ўтказилгандан сўнг стрелкали пост навбатчиси уни закладка билан беркитиб (ушбу Йўриқноманинг 360 бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) ва остряк ромли рельсга жипс турганига ишонч ҳосил қилиши керак;
в) манёвр таркиби ҳаракатланиши хақида сигнал узатиш ёки хабар юборишдан олдин манёвр маршрутидаги стрелкалар ҳолати тўғрилигини текшириши;
г) машинистга ва тузувчига сигнал ва хабарларни аниқ ва ўз вақтида узатиши;
д) манёвр таркибининг ҳаракатларини, узатилаётган кўрсатмалар ва сигналларни эътибор билан кузатиб бориши, ушбу кўрсатма ва сигналлар талабларини ўз вақтида бажариш.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish