Ўзбекистан темир йўллари


МАНЁВРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА



Download 1,73 Mb.
bet67/103
Sana06.04.2022
Hajmi1,73 Mb.
#531680
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103
Bog'liq
ИДП узб

МАНЁВРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХОДИМЛАРГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


314. ТФҚ нинг 206 бандига мувофиқ, маневрлар раҳбарининг мажбуриятлари қуйидагилардир:
манёвр ишларига берилган топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш;
келгусидаги манёвр ишларини бажаришнинг режаси ва усуллари билан таништириш асосида манёвр ишларида иштирок этаётган ходимларнинг тўғри жойлаштирилиши ва ҳаракатларининг мувофиқлигини таъминлаш;
поездларни ушбу Қоидалар, ДАТК нинг тегишли йўриқномалари ва кўрсатмаларига аниқ амал қилган ҳолда тузиш;
манёвр ишларини, ҳаракат хавфсизлиги, манёврларда банд бўлган ходимларнинг шахсий хавфсизлиги, ҳаракат таркиби ва юкларнинг бутлигини таъмин этиб ташкиллаштириш. Одамлари бор, ногабарит ва хавфли юклар ортилган вагонлар билан манёврларни ўта эҳтиёткорлик билан амалга ошириш.
Навбатчиликка киришаётган тузувчи (бош кондуктор) ўз ҳудудидаги йўлларда ҳаракат таркибининг мавжудлиги ва жойлашиши билан танишиши, уни ишончли маҳкамланганлигини текшириши, ҳудуд учун белгиланган маҳкамлаш воситаларнинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Текширув натижалари хақида станция навбатчисига хабар берилади.


315. Манёвр ишларини бошлашдан аввал манёврлар раҳбари қуйидагиларни бажариши шарт:
а) маневрларда иштирок этаётган барча ходимлар, жумладан, локомотив бригадаси ҳам тўлиқ таркибда ўз жойида эканлигига ишонч ҳосил қилиши;
б) машинистни ва маневрларда иштирок этаётган станция ходимларини мўлжалланаётган манёврлар режаси ва уни бажариш тартиби билан таништириши;
в) вагонлар ҳаракатланиши учун тўсиқлар (масалан, ғилдираклар остида тормоз бошмоқлари) йўқлигини текшириши лозим.


316. Манёврлар раҳбари у ёки бу йўлга манёвр маршрутини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқни стрелкали пост навбатчиси ёки марказлаштириш пости операторига шахсан, радио алоқа, икки томонлама парк алоқаси орқали, локомотив ҳуштаги, қўл ҳуштаги ёки станциянинг техникавий жихозланганлигига боғлиқ равишда техникавий-бошкарув актида белгиланган бошқа воситалар билан бериши мумкин.


317. Иш жараёнида манёврлар раҳбари қуйидагиларга амал қилиши шарт:
а) манёвр ҳаракатларига тааллуқли сигнал ва кўрсатмаларни аниқ ва ўз вақтида бериши лозим;
б) манёвр ҳаракатлари учун стрелкалар вақтида тайёр бўлиши, марказлаштириш пости операторлари, стрелкали постлар навбатчилари ва локомотивлар машинистлари томонидан сигналлар ўз вақтида ва тўғри берилишини кузатиб бориши;
в) манёвр қилаётган таркиб сигналлари ва унинг ҳаракатланиш маршрути яхши кўринадиган жойда туриши; локомотив машинисти билан радио алоқа бўлмаган (носозлик ёки локомотив манёвр радио алоқаси билан жиҳозланмаганлиги сабабли) ҳолатларда машинист ёки унинг ёрдамчиси узатилаётган қўл сигналларини яхши кўрадиган жойда туриши;
г) станция йўлларида вагонларни илгарига қаратиб ҳаракатланганда, одатда ҳаракат бўйича биринчи махсус зина (ўтиш майдончаси, тамбур) да туриши, имкон бўлмаганда эса, тўхтатилаётган вагонларнинг олдида йўллар оралиғида ёки йўл четида юриши; манёвр светофорларининг кўрсатмалари, узатилаётган сигналлар, маршрутдаги стрелкалар ҳолатини, йўлда тўсиқлар ва одамлар йўқлигини кузатиши; зарурат туғилганда манёвр таркибини тўхтатиш чораларини кўриши. Радио алоқа бўлмаганда, зарур ҳолатларда сигналларни узатиш учун марказлаштириш пости операторлари, стрелкали пост навбатчилари ва станциянинг бошқа ходимларини жалб этиши;
д) катта таркиблар билан йўлнинг эгри участкаларида ёки кўриниш ёмон (туман, бўрон, қор ёққанда ва ҳ.з.) шароитларда хавфсизликни таъмиилаш учун қўшимча чоралар кўриши - сигналлар ва радио алоқа ёки икки томонлама парк алоқаси орқали кўрсатмаларни тез-тез узатиши;
е) кесилган стрелка кўрикдан ўтказилиб, таъмирланмагунча ундан ҳаракат таркиби ўтказилишига йўл қўймаслиги;
ж) таркибга яқилашишдан аввал тўсиш сигналлари йўқлигига ишонч ҳосил килиши;
з) вагонларни мўлжалланаётган туриб қолиш вақтидан қатьий назар маҳкамламасдан ёки станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланганидан камроқ маҳкамланиб колдирилишига қўймаслик;
и) барча вагонлар ўзаро ва локомотив билан тиркалганига ишонч ҳосил қилмасдан туриб манёвр таркиби (локомотив ёки вагонларини илгарига қаратиб) ҳаракатланишига йўл қўймаслиги;
к) манёврлар туртиш билан амалга оширилганда ажратилган вагонларни тескари томонга ҳаракатланишига ёки йўлнинг қарама-қарши четидаги чегара устунчасидан ташқарига чиқиб кетмаслиги чораларини кўриши;
л) туртки билан манёвр қилинганда ёки таркиблар тепаликка сурилганида ажратиш ричаглари иш шароитларига кўра "буферга" ҳолатига ўрнатилган бўлса, ажратилган қисм таркибдан узилганидан сўнг ричагларни дарҳол нормал ҳолатга келтириши;
м) манёвр локомотиви (якка ёки вагонлар билан) вагонлар билан банд этилган у ёки бу йўлгa бошқа вагонларни тиркаш ёки узиш учун кирганида, шунингдек, турган вагонлар узиш учун сиқилганида манёвр локомотивидан қарама-қарши томонда вагонлар ишончли маҳкамланганлигига амин бўлмасдан ушбу операцияларни бажаришга йўл қўймаслиги;
н) у ёки бу йўлда турган вагонлар гуруҳига, жумладан, белгиланган меьёрлар бўйича маҳкамланганларига ҳам, қўшимча вагонлар тиркалганда, бунинг натижасида илгари қўйилган бошмоқларнинг тўғри ўрнатилиши бузилмаганлигини, шунингдек, мавжуд бошмоқлар, сони ошган вагонларга етарли эканлигини текшириши;
о) манёвр таркиби юк ортиш ва тушириш жойларидан қўзғалишидан аввал, ҳаракатга тўсиқ йўқлигига ишонч ҳосил қилиши;
п) юк ортиш ва тушириш ишлари якунланмаган вагонлар билан манёврларни фақат юк ортиш ва тушириш операцияларини бошқарувчи ходим билан келишилгандан сўнг амалга ошириш;
р) тузувчи ва кондукторлик бригадалари ходимлари билан маневрлар амалга оширилганда, меҳнат муҳофазаси бўйича маҳаллий йўриқномада рўйхати белгиланган вагоннинг махсус зиначасида, ногабарит ва хавфли жойларида туришларини тақиқлаши.


318. Манёврлар раҳбари ишни шундай ташкил этиши лозимки, ҳаракат таркиби йўлларнинг қарама-қарши четидаги чегара устунчалари (изоляцияловчи бирикма ёки светофорлар) дан ташқарига чиқиб кетмасин.
Манёврлар раҳбарининг парк (йўл) нинг қарама-қарши четидаги ходимлар билан кўрсатилган талаб бажарилишини таъминловчи ҳаракатларни мувофиқлаштириш тартиби станциянинг техникавий-бошқарув актида белгиланади.
319. Одамлар банд этган ёки 1 классли хавфли юк (ВМ) ортилган вагонлар, шунингдек, ташиш ҳужжатларида «Тепачадан туширилмасин» ва «Тепачадан эҳтиёткорлик билан туширилсин» штемпеллари бор бошқа хавфли юклар ортилган вагонлар билан манёвр қилиш зарурлигида станция навбатчиси, манёврлар диспетчери ёки тепалик навбатчиси бу хақда поезд тузувчисини, у эса ўз навбатида ёрдамчисини ва манёвр локомотиви машинистини хабардор қилиши шарт.


320. Таъмирлаш (йўл, СЦБ) бригадалари ишлаётган жойларда, переездларни кесиб ўтиб, йўловчи платформалари ёнида, юк омборлари, юк ҳудудлари, ёнилғи омборлари, вагон ва локомотив депо йўлларида, заводлар, устахоналар ва шу каби ҳудудларда манёвр ишлари амалга оширилганда, тузувчи ва локомотив бригадалари ўта эҳтиёткорликка риоя этишлари, таркиб йўл ёнида ёки платформаларда турган одамларга яқинлашганда товушли сигналларни ўз вақтида беришлари, шунингдек, таркиб ҳаракатланиши хусусида юк ортиш, тушириш, йўлни, вагонларни таъмирлаш ва бошқа операцияларда ишловчиларга товушли сигнални ўз вақтида беришларни шарт.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish