310. ТФҚ нинг 196 бандига мувофиқ, станция йўлларидаги манёврлар фақат бир ходим, яъни станция навбатчиси, манёврлар диспетчери, саралаш тепалиги ёки парк навбатчиси, диспетчерлик марказлаштириш билан жиҳозланган участкаларда эса - поезд диспетчерининг кўрсатмасига биноан амалга оширилиши шарт. Манёврларни бошқариш бўйича вазифаларнинг тақсимланиши станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилади. Маневр қилаётган локомотив ҳаракатига фақат бир ходим - уларнинг тўғри бажарилиши учун масъул бўлган маневрлар раҳбари (поезд тузувчи ёки бош кондуктор) раҳбарлик қилиши лозим.
Саралаш тепаликларида маневр қилаётган локомотив ҳаракатига саралаш тепалиги навбатчиси раҳбарлик қилиши мумкин.
Оралиқ станцияларда манёвр ишларига бош кондуктор раҳбарлик қилиши мумкин. Тузувчи бригада ёки бош кондуктор хизмат кўрсатмайдиган локомотив (махсус ўзи юрар ҳаракат таркиби) нинг маневр ҳаракатларига ушбу ҳудудда манёвр ишларига раҳбарлик қилиш хуқуқига эга ходим ёки унинг кўрсатмаси бўйича сигналчи (стрелкали пост навбатчиси) раҳбарлик қилади. Бундай шароитларда маневр ишларига раҳбарлик қилишга, шунингдек, станция бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар ДАТК минтақавий темир йул узели бошлиғи томонидан белгиланган тартибга мувофиқ жалб этилиши мумкин.
311. Манёвр ишлари тузувчи ёки тузувчилар бригадаси (тузувчи ва унинг ёрдамчиси), шунингдек, бош кондуктор ёки кондукторлик бригадаси томонидан амалга оширилади. Маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб манёврларни амалга ошириш учун тузувчилар бригадаси ёки якка тузувчини тайинлаш ДАТК минтақавий темир йўл узели бошлиғи томонидан белгиланади.
Манёвр ҳаракатларини бажариш учун тузувчилар бригадаси ходимлари тузувчи томонидан жойлаштирилади.
Манёвр локомотивига якка машинист томонидан хизмат кўрсатилиши локомотив тури ва маҳаллий шароитларга боғлиқ равишда ДАТК раисининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
312. Поезд тузувчи ёки бош кондуктор манёвр ишларига топшириқни фақат манёврларни бошқараётган бир шахсдан олиши лозим.
Манёвр ишига топшириқ аниқ ва равшан берилиб, маневрлар раҳбари томонидан ҳар бир алоқадор ходимга етказилиши лозим.
Манёврларни бажариш жараёнида ишларнинг белгиланган режасини ўзгартириш зарурати пайдо бўлса, ушбу ўзгартириш мазмуни билан манёврларда иштирок этаётган барча ходимлар олдиндан таништирилиши лозим.
313. Манёвр локомотивининг (вагонлар билан ёки вагонларсиз) бир манёвр ҳудудидан иккинчисига ҳаракатланишига фақат станция навбатчиси (тепалик навбатчиси) ёки манёвр диспетчерининг рухсати билан, ҳаракат йўналган ҳудуднинг пост (парк) навбатчиси ёки ушбу ҳудудда ишлаётган поезд тузувчиси билан аввалдан келишилгандан сўнг рухсат берилади.