«№ ______ поездни ва ундан кейин ___ минутдан сўнг № _____ поездни кетма-кет жўнатишим мумкинми».
«№ ______ поездни ва ундан кейин ___ минутдан сўнг кетма-кет № ______ поездни кутмоқдаман».
Ҳар бир поездни жўнатилиши ва етиб келиши тўғрисидаги хабарномалар ушбу йўриқноманинг 152 бандида кўзда тутилган 3 ва 4 шакллар бўйича узатилади.
407. Телефон алоқа воситаларида биринчи поезднинг ортидан перегонда ишлаб жўнатиш станциясига қайтадиган поезд жўнатиладиган бўлса, телефонограммалар қуйидаги шакллар бўйича расмийлаштирилади:
«№ ___ поездни ва ундан кейин ___ минутдан сўнг ___ км гача бориб, орқага қайтадиган № ____ поездни жўнатишим мумкинми».
«№___ поездни кутмоқдаман ва ундан кейин ____ минутдан сўнг ____ км гача бориб, орқага қайтадиган №____ поездни кетма-кет жўнатишингиз мумкин».
Ҳар бир поезд жўнатилгани тўғрисида хабарномалар 3-шакл бўйича, ортига қайтадиган поездга нисбатан: « _____ км гача бориб, орқасига қайтадиган» сўзлари қўшилиб, хабарномалар жўнатилади.
Биринчи поезд етиб келганлиги хақида ушбу йўриқноманинг 153 бандида кўзда тутилган 4-шакл бўйича, иккинчи поезд қайтганлиги тўғрисида эса, 7-шакл бўйича телефонограммалар узатилади.
408. Биринчи, ҳам иккинчи поезднинг машинистларига ушбу йўриқноманинг 134 бандида кўзда тутилган тартибда йўл хат (қоғоз) лари тақдим этилади, бунда бланканинг тепасида: биринчи поездникида – «Кетма-кет -биринчи поезд», иккинчи поездникида – «Кетма-кет – иккинчи поезд» деб қайд этилади. Бундай қайдлар мавжуд бўлса, локомотивларнинг машинистлари перегон бўйлаб ушбу йўриқноманинг 400 бандига мувофиқ чиқариладиган ДАТК раисининг буйруғида белгиланган тезликлар билан ҳаракатланадилар.
409. Электр жезл тизими билан жиҳозланган перегонларда поезд диспетчерининг буйруғига кўра поездлар вақтни тақсимлаб жўнатилганда, станция навбатчиси қабул қилиш станциясининг розилигини олади ва аппаратдан жезлни чиқариб, унинг «Билет» деб ёзилган қисмини биринчи жўнатилаётган поезд машинистига, «Жезл» деб ёзилган иккинчи қисмини эса кетма-кет борадиган поезд машинистига бериши шарт. 1 - ва 2 - поездларнинг жўнатилгани хақида станция навбатчиси қўшни станция навбатчисини хабардор қилади.
Иккинчи поезд бирон сабабга кўра жўнатилмай қолса, жезл тизимининг фаолияти тўхтатилади ва поездлар ҳаракати телефон алоқаси орқали ўрнатилади. Бундай ҳолатда жезлнинг бир қисми дастлабки жўнаб кетаётган поезд билан қўшни станцияга жўнатилади, у ерда иккинчи қисми билан бураб бириктирилади ва жезл аппаратига солинади. Шундан сўнг жезл тизими фаолияти тикланади.
410. Электр жезл тизимида поездлар вақтни тақсимлаб жўнатилганда, иккинчи поезд перегондан жўнатиш станциясига қайтадиган бўлса, биринчи поездга жезл, иккинчисига - жезл-калит тақдим этилади. Қўшни станция навбатчиси биринчи ҳамда иккинчи поездларнинг жўнатилгани, шунингдек, иккинчи поезд перегондан ортига қайтиши тўғрисида хабардор қилинади. Бундай ҳолатда иккала поезднинг машинистларига қуйидаги огоҳлантиришлар берилади: биринчи поездга - ундан кейин кетма-кет перегондан ортига қайтадиган иккинчи поезд жўнатилиши тўғрисида, иккинчи поездга – вақтни тақсимлаб жўнатилгани ва перегондан қайтиш вақти тўғрисида.
Do'stlaringiz bilan baham: |